Бир ўлкаки...Бир ўлкаки, фақат ТВда
Инсонлари бахтли яшайди.
Етти ёшу етмиш ёшию
Газ ва светсиз тинмай қақшайди!
Бир ўлкаки, гази бўп туриб,
600 миллион қарзга ботади.
Яна ўша "Лукойл"га бориб,
Барча газин текин сотади.
Бир ўлкаки, порахўрлар тўқ,
Томоққача кенгайган қорни.
Ҳокимлари сўкинар тинмай
Милицияси узади жонни.
Бир ўлкаки, ёш болалари
Аёзда ҳам киймайди куртка
Қўлларига байроқ олволиб
Сафланади меҳмон кутишга!
Бир ўлкаки, пахсадан мактаб
Қуришади ўқи болам деб,
Кимдир кўриб ёзмагунича
Ётаверар бино қулай деб!
Бир ўлкаки, МИБ деган катта
Аёлларни ёқар оловда
Чиқволишиб ўлгандан кейин
Сайрашади поезд кетганда.
Бир ўлкаки, ўттиз йил фақат
Ниманидир кутиб яшайди
Тезроқ ўтсин ўлгур бу қиш деб
Фақатгина ёзда яшайди.
Бир ўлкаки, сув омборларин
Оддий балиқ ғажиб тилади
Ўн беш сўмга бир кўприқ қурса,
Ўттиз сўмга ремонт қилади.
Бир ўлкаки, ҳар ҳафтасига
Зум тинмасдан қарзлар олади,
Ўттиз сўмга машина ясаб,
Етмиш сўмга халққа сотади.
Бир ўлкаки, гўштни кўп ейди,
5600 топса миллионер
Метанбек деб исм қўяди
Газга кетса ўлдим деявер!
Бир ўлкаки, ўттиз миллион халқ
Ҳеч бўлмаса кунда бир марта
Ўша жойда ўтирганларни
Эслаб қўяр куяр ҳолатда.
Ўттиз миллион одам қарғаса
Жунбуш келар осмону замин
Ундан кўра савобин олинг,
Свет ва газ келсин илойим!
Бир ўлкаки, қўлидан фақат
Ёзиш келар халқнинг дардини
Ҳеч бўлмаса шу иши билан
Олай дейди унинг ғамини.
Бир ўлкаки, ҳар кун тинмасдан,
Фақатгина орзу қилади...
@Movarounnahr_uz