🌙АБДУЛЛОҲ ДОМЛА


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


«АБДУЛЛОҲДОМЛА МУХЛИСЛАРИ» каналга хуш келибсиз! Ушбу каналда сиз домланинг долизарб маърузаларини тинглаб боришингиз мумкин.
☝Канални Дўстларингизга ҳам тавсия қилинг!
Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter




Бисмиллаҳ…

🔥 КАТТА ГУНОҲЛАРНИНГ ЭНГ КАТТАЛАРИ
#муҳим_мавзу

Абу Бакра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Сизларга катта гуноҳларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми?

- Саҳобалар розиаллоҳу анҳум: Бўлмасамчи ё Росулуллоҳ хабар беринг дедилар.

- Росулуллоҳ ﷺ яна: Сизларга катта гуноҳларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми? дедилар.

- Саҳобалар: Бўлмасамчи ё Росулуллоҳ хабар беринг дедилар...

- Росулуллоҳ ﷺ учинчи марта: Сизларга катта гуноҳларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми? дедилар.

- Саҳобалар: Бўлмасамчи ё Росулуллоҳ хабар беринг дедилар.

- Росулуллоҳ ﷺ: Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота онага оқ бўлмоқ (катта гуноҳларнинг энг каттасидир) дедилар. Шу ергача суянган ҳолатда эўтирган эдилар, кейин тўғрланиб ўтирдиларда:

- Огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз (катта гуноҳдир) дедилар.

- Яна айтдилар: Огоҳ бўлинглар ёлғон сўз ҳам катта гуноҳдир.

- Огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз катта гуноҳдир» деб қайта қайта айтавердилар ҳатто саҳобалар қани эди Пайғамбаримиз сукут қилсалар деб орзу қилишди.

(📚 Бухорий ривояти)

▪️Шарҳ: Росулуллоҳ ﷺ саҳобалардан нима учун уч марта такрорлаб савол сўрадилар?! Чунки саҳобалар диққат қилсин, айтиладиган нарса ўта муҳим эканлигини тушунсин деб уч марта қайта қайта мўрадилар! Саҳобалар Росулуллоҳнинг кайфиятларидан муҳим нарса айтилишини билиб ҳамма бутун фикрини жамлаб қулоқ тутгандан кейин жавобини айтдилар.

- Катта гуноҳлардан энг каттаси, инсонни абадий жаҳаннамга қолдирадиган гуноҳ бу Аллоҳга ширк келтиришликдир. Ширк келтирган инсон жаҳаннамда қанча ёнса ҳам бу гуноҳдан поклана олмайди. Инсон ширк дейилган ҳар бир нарсадан сақланмоғи лозим.

- Ширкдан кейинги энг катта гуноҳ ота онага оқ бўлиш, ота онани норози қилишликдир. Оқ бўлишни бизнинг миллат, ота-она зулмдан тўйиб охири оқ қилдим, берган сутимга рози эмасман деса кейин оқ бўлди деб тушунади. Бу оқ бўлишликнинг энг даҳшатлисидир. Салафлар ота-онага оқ бўлишликга мисол тариқасида нақл қиладилар: «Агар ота-онанг сен билан гаплашганда эҳтиёт бўлиб, нотўғри гап гапирсам болам ғазабланмасин, аччиғи келмасин деб гаплашса билгинки сен ота-ононгга оқ бўлиб бўлибсан экан.» Чунки риоя қилиб эҳтиёт бўлиб гаплашишлик ота-она учун эмас фарзанд учундир. Фарзанд ўта эҳтиёт бўлиб гаплашишга масъулдир, агарчи ота онанси яхши инсонлар бўлмаса ҳам.

- Росулуллоҳ ﷺ Аллоҳга ширк келтириш билан ота онага оқ бўлишни айтаётганларида ёнбошлаган ҳолатда эдилар. Ёлғон сўзга келганда тўғрлиниб ўтириб олдилар ва қайта-қайта ёлғон сўзнинг катта гуноҳлигини айтдилар. Нима сабабдан бундай қилдилар?! Ёлғон сўз гуноҳини Аллоҳга ширк келтиришлик дан ҳам ота онага оқ бўлишликдан ҳам каттами?!

- Йўқ, албатта ширк ва ота онага оқ бўлишлик гуноҳидан ёлғон сўз даражада майда, лекин ўша вақтдаги Арабларда худди ҳозирги мусулмондарга ўхшаб ёлғон сўз оддий бўлиб қолган эди, қўрқмасдан бемалол ёлғон гапиришар эди. Ёлғон сўзни майда ёки унчалик катта гуноҳ эмас деб гумон вилишар эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз ﷺ қайта қайта айтдиларки инсонлар тушунсин бу оддий майда гуноҳ эмас, энг катта гуноҳлардан эканлигини билсин деб шундай муомала қилдилар. Бу ерда Пайғамбаримизнинг даватдаги маҳоратларини ҳам кўришимиз мумкин.

- Ҳадиснинг охирида Пайғамбаримиз қайта қайта ёлғон сўз катта гуноҳ деганларида Саҳобалар қани эди Пайғамбаримиз сукут қилсалар деб орзу қилишгани айтилди. Бундан Саҳобаларнинг Пайғамбаримиз ﷺ нинг гапларидан зерикиб қолгани тушунилмайди, балки Пайғамбаримиз ﷺ қайта қайта такрорлаганлари сари ҳолатлари ўзгариб, қизариб, овозлари кўтарилиб азият бўлаётган эди. Шунинг учун Саҳобалар Росулуллоҳга азият бўлябди, биз ёлғон сўзни катта гуноҳлигини тушундик, умримизни охиригача бу гуноҳдан сақланамиз, Росулуллоҳга азият бўлмасин қани эди сукут қилсалар деб орзу қилдилар.

- Аллоҳ таоло сизни ва бизни катта гуноҳлардан сақласин!

👉 @AbdullohdomIa


Уст-боши эски бўлса ҳам тоза юради. Ҳатто сиз кўрмаган кийимларини ҳам ақалли бир томчи пешобдан ҳам тоза сақлайди. Ўзи катта ва кичик бетаҳоратликдан пок, жунуб ва ҳатто таҳорасиз ҳолда юрмайди. Ўзидан хушбўй ҳид таралиб туради, камида, ёқимсиз ҳид сезмайсиз ундан.

Гапирса, яхши гапларни гапиради, сизни алдамайди, сўкинмайди, фаҳш-фужур гапларни гапирмайди. Сизга зарари тегмаслигини биласиз, ишонасиз, хотиржам бўласиз. Гуноҳ қилсангиз у сизни қайтаради, насиҳат қилади, Aллоҳни эслатади. Сиқилсангиз кўнглингизни кўтаради, бошингизга ташвиш тушса, уни аритишда ёрдамчи бўлади, сизни оғир ҳолатда кўрса, сиз сўрамасангиз ҳам имкони бўла туриб ёрдамсиз ташлаб қўймайди.

Сизни ғийбат қилмайди, сотмайди, ортингиздан бўҳтону туҳматлар уюштирмайди.
Миллатингиз, рангингиз, ёшингиз, мансабу мартабангиз, бой ёки камбағаллигингизнинг фарқи йўқ у учун.

Сиз буларнинг барини билиб, ҳис қилиб турасиз…

Нақа
дар яхши – мусулмон дўст!

👉 @AbdullohdomIa


​​Insonlar uchun kimligim muhim emas.. Allohni oldida kimligim muhim!

👉 @AbdullohdomIa


​​Гулнинг дуоси

Эй барча гулларнинг, бутун ўсимликларнинг, ернинг, осмонларнинг ва оламларнинг Робби!
Мен Сен яратган уруғлардан , жонсиз бир уруғ эдим бир замонлар...Сен менга жон бердинг дуоларимни қабул қилдинг, мени гул қилиб ўстирдинг.Менга Ўзинг истаганингдек бир ранг бир шакл бердинг.Юзимни гўзаллаштирдинг.Шундай ҳид бердингки ҳидлаганни маст қиладиган, гўзаллардан гўзал қилдинг кўрганларни кўзи қувонадиган.Сен берган жозиба ила қушларни ва ҳашоротларни қучоқимга чақирдим.Чидай олмадилар, югурдилар...
Уларга Сенинг Раҳмат чашмаларингдан шарбатлар инъом қилдим. Сенинг изнинг билан бир биримизга табассум қилдик, қўл қўлга тутишиб Сенга шукр эттик кунларча...Сенинг изнингла неча неча қуш ва ҳашоротлар билан танишдим. Улар:Нақадар чиройли яратилган, бетакрор гўзалликка эга деб шивирлашганда нега яратилганимни англадим.
Эй мени гўзал яратилишда яратган Роббим!
Мен бир уруғ эдим. Дуоларимни қабул қилдинг.Мени Гўзал ва муҳташам бир гул қилдинг.
Сенинг Қудратинг билан жонландим.Сенинг Санъатинг билан безандим.Лутфинг билан кўнгиллардан жой олдим...
Яна бир дуойим бор, маҳшар (куни) га атаган дуойим...

Мени кўрган кўзларни жаҳаннамда ёқма Я Робби!
Мени кўрган кўзларни жаҳаннамда ёқма Я Робби!
🍂
Суфия таржимаси.

JaloliddinRumiyy🍃

👉 @AbdullohdomIa


​​​​​​٭٭٭۞ﷲ۞ﷲ۞ﷲ۞ﷲ۞٭٭٭

🍃 #тафаккур | #оят 🍃

«(Қасамки,) Биз (Одам алайҳиссаломни) инсонни лойнинг мағзидан яратдик. Сўнгра уни (барча инсонларни аввало) мустаҳкам қароргоҳдаги (бачадондаги) нутфа-маний қилдик. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан бир тишлам гўштни яратиб, бир тишлам гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт «кийдирдик», сўнгра (унга жон киргизиб, аввалги томчи сув – нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Энг Гўзал Яратгувчи (яъни йўқдан Бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ Баракотли, Буюкдир».

(Муъминун сураси, 12-14-оятлар).

Изоҳ: Ушбу оятда инсоннинг она қорнидаги бир томчи сувдан то тирик, комил инсонга айлангунигача кечган жараён Яратганнинг Ўз Илоҳий қалами ила аниқ-равшан қилиб чизиб берилди. Дарвоқеъ, Буюк Яратгувчи — Аллоҳдан ўзга ҳеч ким мазкур жараённи бу қадар ойдин ва муфассал баён қилишга қодир эмас.

👉 @AbdullohdomIa


​​ҚУРЪОН ЎҚИНГ!

Биласизми?

Қуръони каримни доимий интизом билан ўқиб, уни тадаббур қилиш тилингизни фасоҳатли, гапириш услубингизни эса жозибали қилади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

👉 @AbdullohdomIa


​​УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди.

Биринчи синов:

Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.

Иккинчи синов:

Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

Учинчи синов:

Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан эса бир қадар узоқлашиб боради. Шундай бўлишига қарамай, фоний дунёсига берганчалик эътиборини боқий охиратига бермайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди.

"Аллоҳим, бизга дунёни энг катта ғамимиз ва илмимизнинг етиб борган нуқтаси қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах айлама! Бизга жаннатни қароргоҳ қилиб бер!"

👉 @AbdullohdomIa


​​​​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄

Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлинг...

🍃 ➖ Бир киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан сўради:
- Қиёмат куни инсонларни ким ҳисоб-китоб қилади?
- Аллоҳ таоло! -дедилар.
- Аллоҳга қасамки нажот топдик! - деди.

🍃 ➖ Бир Аъробийга айтдилар:
- Сен яқинда ўласан.
- Сўнг қаерга бораман? -деди.
- Аллоҳ таоло ҳузурига, - дейишди.
- Яхшиликни фақат Аллоҳдангина топдик. Шундай экан, У Зотга йўлиқишдан қўрқамизми!? -деди, аъробий.

🍃 ➖ Бир йигит ўлим тўшагида ётганида онаси ёнида йиғлаб юборди. Шунда йигит:
- Онажон! Агар менинг ҳисобим сизнинг қўлингизда бўлса нима қилар эдингиз?
- Сенга раҳм-шафқат қилардим, - деди.
- Хотиржам бўлаверинг онажон! Аллоҳ таоло менга сиздан кўра раҳм-шафқатлироқ, ― дея жавоб берди.

🍃➖ Аллоҳ таоло ҳадис қудсийда айтади:
«Мен бандамнинг гумонидаман, агар мен ҳақимда яхши гумонда бўлса бас ўзи учун, агар ёмон гумонда бўлса ҳам ўзи учун».
(Имом #Аҳмад ривояти).

👉 @AbdullohdomIa


​​ЖАМОАТ НАМОЗИДАГИ ФАЗИЛАТЛАР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийс

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ :
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :
" لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الأَوَّلِ ، ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَّا أَنْيَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لاَسْتَهَمُوا ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ لاَسْتَبَقُوا إِلَيْهِ ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي العَتَمَةِ وَالصُّبْحِ لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا ".
مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар инсонлар азон (айтиш)да ва биринчи сафда нима (ажр) борлигини билганларида эди, сўнгра (уларга эришиш учун) қуръа ташлашдан бошқа йўл топа олмаганларида, албатта, қуръа ташлаган бўлар эдилар.  (Намозга) эрта боришда нима (ажр)  борлигини билганларида эди, бунинг учун мусобақа қилган бўлар эдилар. Хуфтон ва бомдодда нима  (ажр)  борлигини билганларида эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келган бўлар эдилар», деб, айтдилар.

Муттафақун алайҳ.

👉 @AbdullohdomIa


​​ ЭЙ РАББИМ, БАРАКАСИ ЙЎҚ ИЛМДАН ПАНОҲ БЕРГИН!

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳдан сўрадилар:
- Олимлар дунёга муҳаббат қилса оқибати не бўлур?
- Бунинг оқибатида қалби ўлади! Олим дунёга муҳаббат қўйса, охират амали орқали дунё қидиришга тушади. Натижада ундан илмнинг баракаси кетиб фақат расми қолади холос.


👉 @AbdullohdomIa


​​​​Ризқни топилишини енгил қилувчи дуо.
Алло'ҳуммафтаҳ лана абва'ба роҳматика, ва саҳҳил лана абва'ба ризқиқ.
Эй Аллоҳ! Бизга раҳмат эшигларингни оч ва бизга ризқ эшикларингни енгил қилгин. ("Исми Аъзам" китобидан)

👉 @AbdullohdomIa


​​​​#Ҳикоя
○🧸○Ҳамдардлар.

Отаси вафот этди. Онаси йиғлаб-йиғлаб бошқага турмушга чиқди. Бола янги
дадасидан хавфсиради. “Ўгай дадалар ёмон бўлади”, дейишганди ўртоқлари. Уни
бағрига тортмоқчи бўлган амакини силтаб қочиб қолди. Ертўлага кириб олиб ўз
дадасини эслаб кўз ёш тўкди.
– Нега йиғлаяпсан? – уни яширинган жойидан топиб олди янги дадаси.
– Дадамни соғиндим…
– Мен ҳам жуда соғиндим, – унинг елкасини силади янги дада. – Отам ўлганида роса
йиғлаганман. Ҳалиям қумсайман.
– Сизнинг ҳам дадангиз йўқми? – унга ҳайрон бўлиб боқди бола.
– Ҳа… сен каби ёлғизман, болам. Дўст бўласанми мен билан? – кўзлари намланди янги
даданинг.
– Бўламан… – у узатган қўлларни тутди бола.
🌿🌿🌿
Ҳамдардлар ҳар куни ачомлашиб бирга ухлайдиган бўлишди...

👉 @AbdullohdomIa


​​​​●🧣●Дунёнинг ишлари
доим шошилинч.

Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
- Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
- Бўлди, кетдим.
- Шошма, болам. - Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. - Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: хали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
- Нима эди?
Онам кўзимга хамон маъюс термилиб ўтирарди.
- Суратга тушайлик, - деди тўсатдан. Ажабландим.
- Нега?
- Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: «Қўшниникига чиқиб келаман», дегандек охангда айтди. Кулиб юбордим.
- Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
•┈•🍂❁✿❁
Орадан икки хафта ўтди-ю... Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен ахмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жахоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Хар хил. Хар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ ! ! !
©Ўткир Хошимов.

🍃ৡ•🌸•❀ৡ
Эрталабдан ота-оналаримизни йӯқлашни унутмайлик азизлар....
Зеро ота-онаси бор инсонлар хеч качон каримайди.
Улар энг бахтли инсонлардир...

👉 @AbdullohdomIa


​​🌎 Дунё бўйича 9 та энг афзал табиблар:

📖 1️⃣. Қуръонни тиловати

🍯 2️⃣. Асал.

☘️ 3️⃣. Кора седана.

🥘 4️⃣. Меъёрида озиқланиш.

💦 5️⃣. Кўп сув ичиш.

🌤 6️⃣. Эрта тонгдаги тоза ҳаво.

☀️ 7️⃣. Куёш нури.

🌙 8️⃣. Тундаги уйқу.

📜 9️⃣. Кадарнинг яхши-ю, ёмонига рози ва қаноатли бўлиш.


"Иймонли қалблар нашри"

👉 @AbdullohdomIa


​​​​​​#мулоҳаза

📝 Зингмунд Фрейд: «Аёл фақат эркакларнинг нафсини қондириш учунгина ярайдилар (шунга яратилганлар)».

📝 Томассо Де Акуино: «Аёл зоти табиатнинг хатоси. Жонзотларнинг бузилган сувидан яратилган».

📝 Иоа‌нн Дамашқи‌й: «Аёл- қайсар эшак».

📝 Арту‌р Шопенга‌уэр: «Аёллар сочи узун, ақли калта жониворлардир».

📝 Яҳудийларнинг бузилган Тавротларида: «Тангрим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, мени аёл қилиб яратмадинг» дейилган.

🕋 Ислом аёллар ҳақида нима дейди? 🕋

💠 «Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир» (Бақара: 228 #оят).

💠 «Улар ила яхшиликда яшанг» (Нисо: 197 #оят).

💠 «Аёлларга доимо яхшилик қилинг! Улар сизнинг ҳузурингизда омонатдирлар!»
(Абу Довуд ривояти)

💠 «Аёллар эркакларнинг (тўлдирувчи) парчасидир»
(Аҳмад ривояти).

Ислом аёлларни жуда улуғласада, ғайридинлар улар ҳақида юқоридагидек фикр юритиб туриб, яна «Ислом аёлларга зулм қилди. Ғарб уларга эркинлик берди» деб даъво қиладилар.

👉 @AbdullohdomIa


​​🍃 Кемани сув узра кўришингиз оддий ҳол бўлиб кўринади. Аммо сувни кема ичида кўришлик, бу қорқинчли ҳол. Дунёнинг қалбида бўлинг. Аммо дунё қалбингизни эгалламасин!

🍂 Йўқотишни истамаган нарсангизни кутилмаганда йўқотсангиз, билингки, Аллоҳ сиз эга бўлишни хаёлингизга ҳам келтирмаган нарсани кутилмаганда беради.

🍃 Ишларингиз қийинлашса, умид қилинг, умид билан яшанг. Зеро, Аллоҳ таоло:
«Албатта қийинчилик кетидан енгиллик бор. Албатта машаққат ортидан осонлик бор». (Шарх: 5;6 #оятлар) деб икки карра ваъда берди. «Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас» (Оли Имрон:9 #оят).

🍂 Ҳаёт ўлимдан:
- Нимага инсоният мени яхши, сени эса ёмон кўради? -деб сўради. Ўлим:
- Чунки сен, чиройли ёлғонсан. Мен эса, аччиқ ҳақиқатман, -деб жавоб берди.

🍃 Аллоҳнинг раҳматидан кейин, бизни нима жаннатга олиб киришини билмаймиз: намозми, садақами ё бировга сув беришимиз ёки муслим инсонни ҳожатини чиқаришми, дуо ё зикрми!? Кичик санаманг, солиҳ амалларда давомли бўлинг!

🍂 Ақлингизга озроқ меҳр қўшинг. Токи юмшасин. Қалбингизга эса, ақлдан жойланг. Токи тўғри йўлда собит бўлсин.

🍃 Азоб - уқубат, ғам - ташвиш келганда, уни жазавасиз ўтказган, бошқаларнинг хатолари тўғрисида чиройли гумон қилган қалб, қандай гўзал!

🍂 Бахтсизликдан сўнг саодат, кўз ёшлардан кейин табассум келишига ишонсангиз, буюк ибодат килибсиз. Чунки бу, Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилишликдир.

🍃 Дунё машаққатлари сизга эргашса, куюнманг. Балки, Аллоҳ сизнинг илтижоларингизни эшитишни истагандир. Бахтли бўлсам, куламан, деманг. Бахтли бўлиш учун табассум қилинг!

🍂 Сиз ишлирингизни режа қиласиз, Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди. Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз, Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади. Шундай экан, Аллоҳни эсланг, Унинг Ўзи сизни ҳимоя қилади. Тилингиздан олдин, дилингиз билан:
«Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.
Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз албатта гўзаллашади.


👉 @AbdullohdomIa


​​СИЗГА ИККИ ТУРЛИ ҲИКОЯ АЙТАМАН!

БИРИСИ:
2004 йил, апрель ойининг охирги жумъаси. Кун жуда исиб кетди, офтобда қолиб кетдим. Иссиққа йўқроқман, "Ёз келмай шунчалик, яна бир-икки ойдан кейин нима қиларкинман?" деган ўю-ҳаёллар билан намозимни иссиқда зўрға ўқиб олдим. Орадан беш кун ўтди, кейинги жумъага етмадим, шундай воқеаларга рўбарў бўлдим-ки, уч йил масжидга боришга, ўн йил хотиржам намоз ўқишга интизор бўлдим.

БОШҚАСИ:
Бир киши бир аёлга совчи қўйди. "Мендан ўн беш ёш катта экансиз" деб рад қилди. Орадан беш йил ўтиб, йигирма беш ёш катта одамга турмушга чиқди...

✔️ Изоҳ: Неъматни қадрига етинг, етмасангиз, унинг ўзигамас, изига хам зор бўласиз.

© Салим Айюбий

- Бир инсонни дўстим деб сир айтасан. Дўст деганинг душманлик қилиб қуяди. Қилиб ҳамки орқангдан гапиради. Шу билан ўзини энг паст инсонлигини исботлайди. У қори бўлсин ҳоҳ аҳли илм бўлсин фарқи йуқ. Икки киши билган сир, сир эмас!

Расуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам "бир кишига ишониб ҳамма сирини айтиб юборма бир кун душманлик қилиб қолиши мумкин. Бир кишини душманликда қаттиқ кўрма, бир кун дўстинг бўлиб қолиши мумкин,, деган ҳадислари нақадар ҳақ сўзлар. Тиллодан қиммат сўзлар...

Тажрибадан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки Инсонлар дўстлиги омонатдорлиги қолмади.

Аллоҳ билиб билмай қилган ҳато гуноҳларимизи ўзи кечирсин. Ҳар ким ўз айбини тўғирласа бировни айбини оҳтаришга вақти ҳам бўлмайди...Ўзимга ҳам тегишли.

👉 @AbdullohdomIa


​​✨СУННАТ САРИ ИЛК ҚАДАМЛАР✨

👦 Фарзандингиз сочини тараётган пайтингизда, бу ишни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

📜 ➖ «Кимнинг сочи бўлса, (парваришлаш орқали) уни ҳурмат қилсин», деб айтган ҳадисларига мувофиқ тараётганингизни айтинг.

👦 – Ўғлингизга атир суртаётганингизда бу ишни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб қилаётганингизни айт. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📜 ➖ «Менга дунёларингиздан хушбўй нарса, аёллар ва намоздаги кўз қувончи маҳбуб қилинди», деб айтганлар.

👦 – Ўғлингиз мактабга кетаётганида унга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги:

📜 ➖ «Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат томон бўлган йўлни осон қилиб қўяди», деб айтган ҳадисларини эслатинг.

👦 – Ўғлингизга табассум қилган пайтингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📜 ➖ «Биродаринг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деб айтганларини эслатинг.

👦 – Ўғлингизни мақтаган пайтингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📜 ➖ «Яхши сўз ҳам садақадир», деб айтганларини эслатинг.

👦 – Ўғлингизга овқатингдан берган пайтингизда буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

📜 ➖ «Ўзингни челагингдан биродарингни челагига сувни қуйишинг ҳам садақадир», деб айтган ҳадисларидан олганингизни эслатинг!

👦 – Агар бирор йиғинда ўтирган бўлсангиз ва у ерда кекса ёшли кишилар бўлса, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишини талаб қил. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📜 ➖ «Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмаслар», деб айтганларини эслатинг.

📌 Сизлар фарзандларингиз тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим беринглар.

👉 @AbdullohdomIa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллоҳ сиздан енгиллатмоқни хоҳлайдир

«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар» (Бухорий)

👉 @AbdullohdomIa

20 last posts shown.

1 323

subscribers
Channel statistics