ИЛК БОР 18 НАФАР ЁШЛАР «ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
30 июнь - Ўзбекистон ёшлари куни муносабати билан халқ таълими тизимида самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган, ислоҳотларни амалга оширишда ҳақиқий жонбозлик кўрсатаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида илк маротаба 18 нафар ёшларга «Халқ таълими аълочиси» кўкрак-нишони топширилди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мукофотланганларни қутлар экан, соҳада улар каби ёшлар фаолият юритаётганидан фахрланишини, бу нишон уларнинг келгуси фаолиятларида янада фаоллик кўрсатишларига ундашини ва уларнинг бунга муносибликларини қайд этиб ўтди.
Айтиш жоизки, шу кунга қадар «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан таълим тизимида 10 йилдан ортиқ фаолият юритаётган, аниқ натижаларга эришган, фаол тизим ходимлари тақдирланган эди.
30 июнь - Ўзбекистон ёшлари кунида "Халқ таълими аълочиси" кўкрак-нишони билан тақдирланганлар рўйхати:
1. Садуллаев Сарварбек Азимбаевич - Халқ таълими вазирлиги Мактабларни истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шерикчилик бошқармаси бошлиғи;
2. Абдуллаев Акобр Шокир ўғли - Халқ таълими вазирлиги Ўқувчи ва ёшлар ташкилотлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи;
3. Азамова Мухайёхон Аъзамходжаевна - Халқ таълими вазирлиги Донор ва грантлар билан ишлаш бўлими бошлиғи;
4. Рашидов Ҳумоюн Хикматулла ўғли - Халқ таълими вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
5. Хамидов Акмал Амруллоевич - Халқ таълими вазирлиги Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси;
6. Махмудова Севара Акрамовна - Халқ таълими вазирлиги Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси бош мутахассиси;
7. Абдуллаев Фаррух Рустам ўғли - Республика таълим маркази Таълим сифати ва баҳолаш бўлими бошлиғи;
8. Матжанбаев Аллаяр Жангабаевич - Нукус шаҳар 34-сонли умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси (Қорақалпоғистон Республикаси);
9. Мирзаев Мухаммадазиз Эркинжон ўғли - Андижон шаҳар 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби Маънавий - маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (Андижон вилояти);
10. Хусенова Наргиза Ориповна - Ромитан тумани Халқ таълими бўлими Она тили ва адабиёт фани услубчиси (Бухоро вилояти);
11. Тошбоева Флора Абдуғаппор қизи - Жиззах шаҳар 22-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси (Жиззах вилояти);
12. Шодмонов Ўктам Рустам ўғли - Қарши шаҳар 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси (Қашқадарё вилояти);
13. Маматвалиев Самандар Алишер ўғли - Чортоқ тумани Халқ таълими бўлими Maънавий-ахлоқий тарбия ва болалар ижтимоий ҳимояси шўба мудири (Наманган вилояти);
14. Нозимов Адхамхужа Комилжон ўғли - Оқдарё тумани 47-сонли умумий ўрта таълим мактаби Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (Самарқанд вилояти);
15. Тураев Жахонгир Хаким ўғли - Термиз шаҳар 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси (Сурхондарё вилояти);
16. Баходирова Гулноза Абдурасуловна - Ангрен шаҳар 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори (Тошкент вилояти);
17. Мамасолиев Жамшид Хабибулло ўғли - Бағдод тумани 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби Маънавий - маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (Фарғона вилояти);
18. Қурбонов Диёр Нариманович - Урганч тумани 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (Хоразм вилояти).
Ҳудудлардан тақдирланган ёшларга «Халқ таълими аълочиси» кўкрак-нишонлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тантанали равишда топширилади.
📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг
📚 @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ