Отабек Нуритдинов Facebook ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 10 май куни эълон қилган маълумотига Хатирчи тумани Халқ таълими бўлимининг муносабати.
Отабек Нуритдинов Facebook ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 10 май куни эълон қилган маълумоти юзасидан Хатирчи тумани Халқ таълими бўлими қуйидагиларни маълум қилади.
Жумладан, 2018 йилда Хатирчи тумани “Бинокор” МФЙда яшовчи фуқаро Д.Худойбердиеванинг мурожаатига асосан тумандаги 85 умумий ўрта таълим мактабининг 2016 йил 1 сентябридан 2018 йил 1 январига қадар бўлган даврдаги молиявий фаолияти юзасидан якуний давлат молиявий назорати (тафтиш) ўтказилган.
Ўтказилган тафтиш натижасига кўра, 85 умумий ўрта таълим мактабида асоссиз равишда тўлаб берилган рағбатлантириш ва моддий ёрдам миқдори 11 426 180 сўм, ишламаган ходимларга тўланган маблағлар
18 067 049 сўм, ортиқча иш ҳақи тўлови 11 647 269 сўм, жами 44 551 007 сўм маблағлар ортиқча тўланганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, текшириш давомида аниқланган ортиқча тўловлар таълим муассасасининг тегишли мансабдор шахсларидан ундирилган ва мактаб директори Д.Маматова, мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ф.Ўринова ҳамда мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ш.Тошпўлатовлар билан тузилган меҳнат шартномалари ходимларнинг ўз хоҳишига асосан бекор қилинган.
Ушбу текширишдан сўнг, 85 умумий ўрта таълим мактаби собиқ директори Д.Маматова тумандаги барча умумтаълим муассасалари раҳбарлари ҳамда халқ таълими бўлими фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига, Молия вазирлигига, Халқ таълими вазирлигига, Бош прокуратурага ҳамда ҳисоб палатасига йўллаган мурожаатлари ҳамда Хатирчи тумани ИИБ тергов бўлимининг 2020 йил 7 январдаги 122511/2019-99-сонли ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорига асосан Навоий вилояти Давлат молиявий назорат бошқармаси томонидан тумандаги таълим муассасаларининг 2017 йил 1 январдан 2020 йил 1 февралгача бўлган даврдаги барча ҳисоб рақамлар бўйича молиявий фаолияти юзасидан якуний давлат молиявий назорати (тафтиш) ўтказилди.
Ўтказилган тафтиш натижасига кўра, тумандаги 88 та умумий ўрта таълим муассасаларида тоифа сертификатлари бўйича 74 886 700 сўм, ортиқча иш ҳақи тўланиши бўйича 41 716 100 сўм, ортиқча устама тўланиши бўйича 36 471 400 сўм, асоссиз моддий рағбатлантириш тўланиши 69 391 000 сўм, асоссиз моддий ёрдам тўланиши бўйича 19 054 900 сўм, жами 245 284 100 сўм ортиқча тўловлар тўланганлиги аниқланди.
Бугунги кунда, ушбу тафтиш жараёнида аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан барча тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига топширилганлиги, ушбу ҳужжатлар асосида тергов жараёнлари олиб борилаётганлиги, ҳамда текширишда аниқланган ортиқча тўловлар тегишли ходимлардан ундирилиб, бюджетга қайтарилганлиги, қолаверса ушбу хато ва камчиликларни олдини олиш мақсадида Хатирчи туман Халқ таълими бўлими томонидан тегишли чора-тадбирлар белгиланганлигини маълум қиламиз.
Юқоридаги ҳолат юзасидан ўтказилиш лозим бўлган суд жараёни ҳозирги кунда туманимизда карантин эълон қилинганлиги сабабли жорий йилнинг 14 май кунига қолдирилган.
Ушбу жараён бўйича суднинг якуний қарорига биноан қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қиламиз.
Хатирчи туман Халқ таълими бўлими.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFAa_0fprGGcnDi5ag