📌 Ўзбекистон мактабларида 7-синфдан бошлаб дастурлаш асосларини ўқитиш йўлга қўйилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май, душанба куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда таъкидланишича, мамлакатда ахборот технологиялари соҳасида 60 минг киши меҳнат қилмоқда. Бу етарли эмаслиги таъкидланиб, соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга энг аввало маҳаллий технопарклар резидентларини жалб қилиш бўйича вазифалар белгиланди.
Келгуси ўқув йилида «1 миллион дастурчи» лойиҳасига 47 минг нафар ўқувчини қамраб олиш, соҳага замин яратиш учун мактабларда 7-синфдан бошлаб дастурлаш асосларини ўқитишни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 21 ноябрида Ўзбекистонда дастурчиларни бепул тайёрловчи One Million Uzbek Coders лойиҳаси ишга туширилганди. Лойиҳа биринчи навбатда маҳаллий аҳолига, асосан, ёшларга ахборот технологиялари мутахассисликларида арзон ва сифатли таълим олиш имкониятини беради. Лойиҳа Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва IT-Park қошидаги IT-академия кўмагида амалга оширилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил январь ойида Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида 2020 йил — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да белгиланган соҳаларни устувор даражада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича устувор йўналишларни белгилаб берганди. Хусусан, Президент 2019 йилда барча шаҳар ва туман марказларини юқори тезликдаги интернетга улаш ишлари якунланганини ҳисобга олиб, яқин икки йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни ана шундай тезкор интернет билан таъминлаш кераклигини айтиб ўтганди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFAa_0fprGGcnDi5ag