Sof Ibrat 🌙


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙
Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)
Tijoriy hamkorlik masalasida

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙

• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Ilmdan to'suvchi asosiy ikki ofat | Husayn Buxoriy

@sof_ibrat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Илм ёшларни юқори поғоналарга етаклайди"


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Расулуллоҳни тушда кўриш

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар:

من رآنى فقد رآنى فإن الشيطان لا يتمثل بى

“Кимки мени тушида кўрса, бас, у мени айнан ўзимни кўрибди.
Чунки шайтон менинг суратимга кира олмайди”.


(Имом Аҳмад, Бухорий ва Термизий ривоятлари)👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


#Ҳикмат

Кучли ҳикмат

Қалбингни, ундан ким хоҳласа ичиб кетаверадиган дарё каби қилиб олмагин. Балки қалбинг фақат унга чўккангина ичадиган денгиз каби бўлсин.
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Илм икки дунё саодатининг калитидир. Инсон ҳаётини тўғри йўлга солмаган, унинг феъл-атворию амалида таъсири билинмаган илмда яхшилик, хайр-барака йўқдир. Шунинг учун ўрганилган эмас, амал қилинган илм ҳақиқий илм саналади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам бу илмнинг ҳаммоли бўлади, холос.
Мавлоно Жалолиддин Румий айтганларидек, “Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади”. Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
mehrob_uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Қайси гуноҳ инсоннинг бошига нима олиб келади

• Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддидан ошишлик.
• Надомат келтирадиган гуноҳ - қотиллик.  
• Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ - зулм.  
• Айбларни очиб қўядиган гуноҳ - ароқхўрлик.
• Ризқни тўхтататиб қўядиган гуноҳ - зино.  
• Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ - қариндош-уруғлар билан алоқаларни узиш.  
• Дуони рад қиладиган гуноҳ - ота-онага оқ бўлиш.  👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Бир пайтлари билакларга безак бўлган бу тақинчоқлар, энди ҳеч қандай фойдаси тегмай ётибди. Бутун умр йиғиб-терганингиз мана шундай сизга зарра қадар наф келтирмайди, магарам уни яхшилик йўлида сарф қилмасангиз!

👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ТАБРИК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!

Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.

Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!

«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»

Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳаётимдаги қахрамоним учун. 👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


ИЙДУЛ ФИТР-РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

БУ ДУО СИЗЛАР УЧУН!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!


Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, хасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин, “Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин, “Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин. “Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин.

Роббим ҳар доим сизни ўз паноҳида асрасин...Аминн...🤲
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

🤲Аллоҳ Таоло барчамизни ибодатларимизни қабул қилсин. Бу ойда онамиздан туғилган кунимиздагидек бегуноҳ бўлиб чиқишимизни насиб қилсин!

🌙Ҳайит муборак бўлсин✨
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤲 РЎЗАНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛГАНИНИНГ 13 АЛОМАТИ

Аллома Шинқитий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Банданинг қилган яхши амалининг қабул бўлгани ёки бўлмагани ғайб иши бўлиб, уни фақат Аллоҳ таоло билади. Аммо солиҳ амалларнинг қабул бўлганининг қуйидаги баъзи аломатлари бор:


1️⃣. Ибодатларга янада кўпроқ рағбат қилиш.

2️⃣. Ибодатлардан роҳатланиш, уларни хушуъ-хузуъ билан адо этиш.

3️⃣. Ибодат асарининг зоҳир бўлиши. Масалан, намознинг фаҳш ва ман этилган ишлардан қайтариши.

4️⃣. Ибодатларни адо этишга муҳаббатли бўлиш. Нафл намозларни кўпайтириш.

5️⃣. Гуноҳ-маъсиятлардан узоқлашиш.

6️⃣. Ибодатлар қабул бўлмай қолишидан хавфда бўлиш. Ужб ва кибрга берилмаслик.

7️⃣. Солиҳ амалларни кўпайтириш. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳ бандадан амалини қабул этган бўлса, уни тоат-ибодатга, яна яхшилик қилишга йўллаб қўяди”, деганлар.

8️⃣. Шаввол ойидан 6 кун нафл рўза тутиш.

9️⃣. Ибодатларнинг осон қилиб қўйилиши. Тоат-итоатда бардавом бўлиш.

1️⃣0️⃣. Кўп дуо қилиш.

1️⃣1️⃣. Солиҳларни яхши кўриш.

1️⃣2️⃣. Истиғфор айтишни, зикр қилишни ҳамда Қуръони карим тиловатини кўпайтириш.

1️⃣3️⃣. Кечалари қоим бўлиш.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MEHROB_UZ
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:50

👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳайитга тайёрмисиз?
Ҳайит байрамидаги гўзал одатларни биласизми?


BintuSodiq👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Тарқатинг

Ҳайит куни рўза тутиладими👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Баъзи мусулмонларнинг ишлари ажойиб!

Ушбу улуғ кунлардаги ибодатларида Роббларига: «Роббим, Сен афв қилувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт», деб дуо қиладиларда, аммо ўзлари одамларни, яқинларини, қариндошларини ва биродарларини афв қилишмайди, кечиришмайди. Ахир Аллоҳдан афв қилишини талаб этиб туриб, ўзи бандаларни кечирмасликдан
уялмайдими?
Эй Аллоҳнинг бандалари! Кечиримли бўлинглар, шояд Аллоҳ ҳам сизларни кечирса!
Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Бас, афв этсинлар, ўтиб
юборсинлар. Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини
севмайсизларми?!»
дея марҳамат қилган (Нур сураси,
22-оят).

Уламолар суҳбатидан.
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Forward from: Ибратдир дунё
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
• Уни ичишади, лекин сув эмас.
• Уни ейишади, лекин овқат эмас.
• Ранги бор, лекин ҳеч ким бўяб қўймаган.

Диққат савол: бу нима?

Тўғри жавоб👇

20 last posts shown.