Эслатма🔖
Гуноҳ ва маъсиятларни тарк этишнинг (33та) ижобий натижалари1. Кишида мурувват, олийжанобликни қоим бўлиши.
2. Обрў, шаънини тутиб турилиши.
3. Нуфузи, шахсиятини сақланиши.
4. Мол-мулкининг
(исроф ва беҳуда сарфлардан) муҳофаза бўлиши.
5. Халқ(одамлар)нинг муҳаббати.
6. Турмушнинг яхшиланиши.
7. Жисмнинг роҳати.
8. Қалб қувватининг ортиши.
9. Нафснинг покланиши.
10. Кўкснинг кенгайиши.
11. Хавф-хатарлардан омонлик, хотиржамлик.
12. Ғам-қайғунинг камайиши.
13. Ризқ(келиши)нинг енгиллашиши.
14. Ташвиш, муаммолардан чиқиш йўлини пайдо бўлиши.
15. Ибодатларни адо этишда енгиллик берилиши.
16. Илм ўрганишнинг енгиллашиши.
17.
(Одамлар томонидан) яхши таърифга сазовор бўлиш.
18. Иймон ҳаловатини топиш.
19. Дуоларнинг ижобат бўла бошлаши.
20. Маҳобат ва нусрат ато этилиши.
21. Ваҳшат, безовталик, қўрқувнинг кетиши.
22. Фаришталарнинг яқин бўлиши.
23. Аллоҳ таолонинг розилигини насиб бўлиши.
24. Ваҳима, безовталикни кетиши.
25. Қалбда дунё муҳаббатини кичрайиб кетиши.
26. Ўзининг наздида охиратнинг аҳамиятини ортиши.
(Яъни, охиратига тааллуқли амалларга эътиборини кучайиши). 27. Ибодатларга муҳаббатнинг ортиши.
28. Аршни кўтариб турувчи фаришталарнинг унинг ҳаққига дуо қилишлари.
29. Кироман котибийн –
(ўнг ва чап елкаларимиздаги амалларимизни ёзиб борувчи) фаришталарнинг хурсандлиги.
30. Фаҳм, англашда зиёдалик.
31. Аллоҳнинг ҳузурига йўл олишдан хурсандлик.
32. Яхшилик (жаннат) хушхабари
33. Ҳусни хотимага муваффақ этилиш,
(гўзал ўлим топиш).🔹
Булар маъсиятларнинг тарк этишнинг айрим натижа, ҳосилаларидир. Гуноҳлардан тавба қилган одам вафот этаркан, фаришталар уни жаннат башорати ила қаршилайдилар.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.@arabicuziOS |
Android
Instagram |
Facebook |
Twitter |
Tiktok |
Youtube