📖 Камчилик...
Бошлиғим қаттиққўл, пасткашроқ одам. Ишимдан ҳар сафар қандайдир камчилик қидириш билан овора бўлиб юради. Унинг мақсади - ойнинг охирида ҳамма камчиликларимни юзимга солиб, мукофот пулидан маҳрум қилиш. Табиий хол, кесилган пул ўзига қолади. Ой давомида йўл қўйган камчиликларни рўйхатини тузиб боради. Шу сабабли имкон қадар ишга кеч қолмасликка ҳаракат қиламан.
Бугун эрталаб ҳар доимгидек соат 7:10 да уйғондим. Деразам ортидан келаётган товуш, жала қуйиб ётганидан ҳабар берди. Кайфиятим яхши, туриб ювиниб нонуштага ўтирдим. Соат 7:40 ларда отам қўнғироқ қилдилар:
- Яхшимисан?
- Ассалому алайкум дада, яхши дам олдингизми? (ҳайрон бўлдим, бундай вақтда хеч қўнғироқ қилмас эдилар)
- Ва алайкум ассалом, яхши. Ишга соат нечада кетасан?
- Тинчликми?
Отам ҳижолат бўлиб:
- Кўчани қара, ёмғир қуйиб ётибти, ишхонамга олиб бориб қўясанми дегандим?
Отамнинг уйлари билан менинг уйим ораси 2 км.
Ўғлим ва қизимни аёлим уйғотиб, кийинтираётган эди. Ёмғирда юришмасин деб боғчасига ташлаб ўтмоқчи эдим.
Ичимда отам бошқа бир йўлини топишларини истадим. Аммо яна истагимдан нафратлана бошладим. Ишга кеч қолишим керак эмас. Бу ёқда фарзандларим, у ёқда отам…
- Ҳўп майли, бориб қўнғироқ қиламан, тушарсиз.
- Шошилма яна, ишга 9:00 гача борсам бўлади.
«Хехе дада, мен ҳам ишга 9 гача боришим керак» дегим келди. Бироқ қайси аблаҳ отасига бундай муомала қилади деб «ҳўп» дедим.
Йўлга кетадиган вақтни ҳисоблаб кўрдим. Фарзандларимни боғчасига, отамни ишхоналарига элтиб қўйиб, ўзим бошлиғим олдига етиб боришимни инобатга олган ҳолда, уйдан соат 8:10 да чиқишга аҳд қилдим.
Болаларни биласиз, қизиқувчан бўлади. Машинада кетадиган бўлса- да, соябонини сўраб қўйишмади. Ахир кўчада ёмғир-ку. «Логика прямой» ишлайди. Подъездан чиқишдан олдин, машинагача 5 метр бўлса-да, қизим соябонини очиб беришимни сўради. Сўнг ўғлим ҳам соябонини узатди. Иккаласи кўчага чиқишди, ёмғир уларни эркалай бошлади. Машина қизиб олгунча, мен сигарет чекиб, кузатиб турдим. Шунда ўғлимга ҳазилона гап қилдим:
- Бу ерга кел, Хусрав, менинг соябоним йўқ-ку?! Мени машинагача олиб бориб қўй.
- Э йўқ, боғчага кеч қоламанку, деди кулиб.
Подъездан чиқаётганимда, катта бир томчи бўйнимни орқасига тушди. Ёқимсиз ҳолат, тўғрими? Машинага болаларимни соябонларини йиғиб ўтказгунимча ҳам ёмғирни тагида қолдим. Баттар ёқимсиз ҳолат. Машинага ўтириб, ўғлимга юзландим. Ўзи билан ўзи овора, синглисига бир нималарни кўрсатиб ўтирибди. Боғчага келдим, қизим раҳмат деб тушди. Ўғлим индамай, боғчасига қизиқиб кириб кетди. Бола-да.
Отамни олдим, йўлда чиройли суҳбат қурдик. Оиламиз, укаларим, умуман ҳаёт ҳақида анча гаплашиб кетдик. Бош фарзанд бўлганим ва алоҳида яшаганим учун, мен билан кўп мавзуларда маслаҳатлашадилар. Ишлаётган жойим ёмон эмас. Отам бўлмаганда бу ерда ишламас эдим. Умуман кўп майдалашмайман, менинг борлигим отамнинг борлигидан.
Отам ишхоналари ёнига келиб тўхтадим. Машинадан тушаётиб, менга «раҳмат ўғлим» дедилар. Сочларидаги оқларни энди кўрдим, худо гувоҳ. Отам бу сўзни умуман айтишлари керак эмас эди…
Ишга кеч қолдим. Бошлиғим саломимга алик олмади ҳам. Ўзим учун тушундим.
Буюк бир ҳикмат йўқ бу ерда. Шунчаки ўғлим ёмғирда қолишини истамадим. Отамга ҳам йўқ дея олмадим.
Ўғлим индамай кетди.
Отам миннатдор бўлдилар...
✍ @𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаётни ўзгариш нуқтаси