ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


📖 ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!
𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦: https://www.instagram.com/hayot_falsafa/profilecard/?igsh=aWRubXVqb2E1MWpx
𝐓𝐢𝐤𝐓𝐨𝐤: https://www.tiktok.com/@hayot_falsafasii?_t=8qRql2VGSNV&_r=1
📢 Реклама: @FalsafaReklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😊 350$ ga Saudiyaga borib kelish mumkinligini bilasizmi?

Mustaqil yoki jamoviy bo’lib Tur firmalarsiz 350$ ga Saudiyaga borib kelishingiz mumkin.

⚡️ Biz jamoaviy 15 kishi bo'lib sayohatga otlandik va 162$ ga borib kelish biletini sotib oldik. Mehmonxonani esa kunlik har birimiz 20$ dan oldik.

Qanday qilib arzonga mustaqil sayohat qilishni o’rganishni xohlasangiz men 22 yillik sayohatchi Murodbek Tavbaev sizlar uchun BEPUL onlayn masterklass tashkil qilayapman.


Masterklass 22-noyabr soat 20:00 da bo’ladi.

Masterklassga BEPUL qatnashish uchun rasmiy telegram kanalimga 👉 https://t.me/+tJIBzrkujNExZTcy

✅ Ro’yxatdan o’tish👉
https://t.me/+tJIBzrkujNExZTcy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инсон қанча эскирар,
Унга шунча эс кирар...

📨Бошқаларга ҳам юборинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐓𝐢𝐤𝐓𝐨𝐤


Сизни ўзгартира оладиган инсонни кўришни хоҳлайсизми?
- Унда кўзгуга қаранг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!


“Асллик қадди-қоматда эмас наслда, ҳақгўйлик белда эмас тилда, гўзаллик ўзда эмас, сўзда эмас, юзда эмас – юракда бўладир”.

Мавлоно Жалолиддин Румий


Ҳақиқий аслият кўнгилда бўлади. У уст-бош ёки ташқи кўринишда эмас. Аслзодалик инсонга чиройли муносабат кўрсатишдир. Адолатли ва ҳақиқатгўй бўлишдир.

📨Бошқаларга ҳам юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Тикувчиликка кизикиб урганмокчи булган опа сингилларимиз  сизлар учун БОМБА ЯНГИЛИК телеграмда  ТИКУВЧИЛИК  борасида янги канал
💥💥ЧЕВАРЛАР  ДУНЁСИ 💥💥
https://t.me/+QZbkk35tWmRiNTgy
https://t.me/+QZbkk35tWmRiNTgy
https://t.me/+QZbkk35tWmRiNTgy

💥💥ФАСОНЛАР 2024 💥💥
https://t.me/+9YrHv7WMcvIxMzAy
Каналимизни кузатиб мохир тикувчига айланинг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хайрли_тонг

Сиз қай холатда бўлманг, сизга ҳаётни қандай синовлари берилмасин, одамийлигингизни асло йўқотманг... Бандалар қаршисида сиз кимсиз буни зиғирча аҳамияти йўқдир! Аллоҳ қаршисида кимлигингиз муҳимроқдир... Ассалому алайкум. Кунингиз омадли ўтсин Қадрдон!

💌 Яқин инсонларингизга юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инсон ҳислари сира тугамайди.. Ҳислар худди денгиз тўлқинларига ўхшайди... Гоҳ юксалади... гоҳо сокинлашади... Ўша ҳислар бизга гўзал ва ажиб дамларни ҳеч қачон унутмаслигимизга имкон беради... Унутилмас лаҳзаларингиз кўп бўлсин.

🌙 Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон...

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐓𝐢𝐤𝐓𝐨𝐤


📖 Камчилик...

Бошлиғим қаттиққўл, пасткашроқ одам. Ишимдан ҳар сафар қандайдир камчилик қидириш билан овора бўлиб юради. Унинг мақсади - ойнинг охирида ҳамма камчиликларимни юзимга солиб, мукофот пулидан маҳрум қилиш. Табиий хол, кесилган пул ўзига қолади. Ой давомида йўл қўйган камчиликларни рўйхатини тузиб боради. Шу сабабли имкон қадар ишга кеч қолмасликка ҳаракат қиламан.
Бугун эрталаб ҳар доимгидек соат 7:10 да уйғондим. Деразам ортидан келаётган товуш, жала қуйиб ётганидан ҳабар берди. Кайфиятим яхши, туриб ювиниб нонуштага ўтирдим. Соат 7:40 ларда отам қўнғироқ қилдилар:
- Яхшимисан?
- Ассалому алайкум дада, яхши дам олдингизми? (ҳайрон бўлдим, бундай вақтда хеч қўнғироқ қилмас эдилар)
- Ва алайкум ассалом, яхши. Ишга соат нечада кетасан?
- Тинчликми?
Отам ҳижолат бўлиб:
- Кўчани қара, ёмғир қуйиб ётибти, ишхонамга олиб бориб қўясанми дегандим?
Отамнинг уйлари билан менинг уйим ораси 2 км.
Ўғлим ва қизимни аёлим уйғотиб, кийинтираётган эди. Ёмғирда юришмасин деб боғчасига ташлаб ўтмоқчи эдим.
Ичимда отам бошқа бир йўлини топишларини истадим. Аммо яна истагимдан нафратлана бошладим. Ишга кеч қолишим керак эмас. Бу ёқда фарзандларим, у ёқда отам…
- Ҳўп майли, бориб қўнғироқ қиламан, тушарсиз.
- Шошилма яна, ишга 9:00 гача борсам бўлади.
«Хехе дада, мен ҳам ишга 9 гача боришим керак» дегим келди. Бироқ қайси аблаҳ отасига бундай муомала қилади деб «ҳўп» дедим.
Йўлга кетадиган вақтни ҳисоблаб кўрдим. Фарзандларимни боғчасига, отамни ишхоналарига элтиб қўйиб, ўзим бошлиғим олдига етиб боришимни инобатга олган ҳолда, уйдан соат 8:10 да чиқишга аҳд қилдим.
Болаларни биласиз, қизиқувчан бўлади. Машинада кетадиган бўлса- да, соябонини сўраб қўйишмади. Ахир кўчада ёмғир-ку. «Логика прямой» ишлайди. Подъездан чиқишдан олдин, машинагача 5 метр бўлса-да, қизим соябонини очиб беришимни сўради. Сўнг ўғлим ҳам соябонини узатди. Иккаласи кўчага чиқишди, ёмғир уларни эркалай бошлади. Машина қизиб олгунча, мен сигарет чекиб, кузатиб турдим. Шунда ўғлимга ҳазилона гап қилдим:
- Бу ерга кел, Хусрав, менинг соябоним йўқ-ку?! Мени машинагача олиб бориб қўй.
- Э йўқ, боғчага кеч қоламанку, деди кулиб.
Подъездан чиқаётганимда, катта бир томчи бўйнимни орқасига тушди. Ёқимсиз ҳолат, тўғрими? Машинага болаларимни соябонларини йиғиб ўтказгунимча ҳам ёмғирни тагида қолдим. Баттар ёқимсиз ҳолат. Машинага ўтириб, ўғлимга юзландим. Ўзи билан ўзи овора, синглисига бир нималарни кўрсатиб ўтирибди. Боғчага келдим, қизим раҳмат деб тушди. Ўғлим индамай, боғчасига қизиқиб кириб кетди. Бола-да.
Отамни олдим, йўлда чиройли суҳбат қурдик. Оиламиз, укаларим, умуман ҳаёт ҳақида анча гаплашиб кетдик. Бош фарзанд бўлганим ва алоҳида яшаганим учун, мен билан кўп мавзуларда маслаҳатлашадилар. Ишлаётган жойим ёмон эмас. Отам бўлмаганда бу ерда ишламас эдим. Умуман кўп майдалашмайман, менинг борлигим отамнинг борлигидан.
Отам ишхоналари ёнига келиб тўхтадим. Машинадан тушаётиб, менга «раҳмат ўғлим» дедилар. Сочларидаги оқларни энди кўрдим, худо гувоҳ. Отам бу сўзни умуман айтишлари керак эмас эди…
Ишга кеч қолдим. Бошлиғим саломимга алик олмади ҳам. Ўзим учун тушундим.
Буюк бир ҳикмат йўқ бу ерда. Шунчаки ўғлим ёмғирда қолишини истамадим. Отамга ҳам йўқ дея олмадим.
Ўғлим индамай кетди.
Отам миннатдор бўлдилар
...

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаётни ўзгариш нуқтаси


📣📣18 ёшдан 45 ёшгача болганлар 👨‍💼👩‍💼учун уйдан чикмай кунига 7⃣0⃣.0⃣0⃣0⃣мингдан 1⃣5⃣0⃣.0⃣0⃣0⃣ мингача💰 пул топинг.

⏰Иш вакти: Кунига 2 - 3 соат.
Бизда хеч кандай алдов йок❗️

✅Пул тикмасдан уйдан чикмасдан туриб ишлашни хохласез

✅Ойига 1⃣0⃣-2⃣0⃣ Млн ойлик олишни хохласез

Малумот учун 👇👇

https://t.me/+0dJnIDyC0UQwNjky


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мен қадримни билмаган барчага сиртимни ўгирдим. Ҳар доим соғ бўлинг, бахтли бўлинг фақат мендан узоқ бўлинг.

📨Бошқаларга ҳам юборинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐓𝐢𝐤𝐓𝐨𝐤


Ота билан кечки овқат.


Ўғил, жуда қариб, мункиллаб қолган отасини, кечки овқат учун ресторанга олиб борди. Қариган, ҳолдан тойган, қўллари титроқ босган ва заифлашиб қолган ота, овқат ейиш жараёнида бир кўйлагига, бир шимига овқат тўкиб ея бошлади. Рестораннинг бошқа хўрандалари бу ҳолни кўриб ирганиб, фарзандга эса энса қотар қарай бошлашди. Отаси аҳволидан заррача уялмаган, аксинча ота не ҳохласа бисёр қилаётан фарзанд, тановул тугагач, икковлашиб ювиниш хонасига йўл олдилар. Фарзанд аввал ота кўйлагидаги овқат қолдиқларини, сўнг шимдаги доғларни артди, кўзойнагини маҳкамлаб, сочларини эса меҳр билан тараб қўйди. Ташқарида эса бутун ресторан уларни жимлик билан кузатар, эпсиз қария ва ёш йигит хақида пичирлашишар эди. Ота-бола ташқарига чиққач, ҳолатни кўрган оломон ҳижолат чека бошлади, аммо омма олдида шарманда бўлишни хоҳламас, мавқелари бунга йўл қўймас эди. Ўғил ҳисоб сўради, еган-ичган хаққини тўлаб отаси билан ресторан ўртаси бўйлаб эшик тамон юра бошлади. Одамлар орасидан ўта туриб ота ўғлига савол билан мурожаат қилди: «Бу ерда ҳеч нарса қолдирмадингми? Ўғил: "йўқ, ҳеч нарса қолдирмадим», Қария: "Қолдирдинг, сен ҳар бир ўғил учун дарс ва ҳар бир ота учун умид қолдирдинг.
Ресторан аҳли эса жииим эди...

​©️ Беҳзод Абдураҳмонов таржимаси

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

4.3k 0 55 30 42

Duo yodlashni yaxshi ko‘rasizmi? 🤷🏻‍♂

Unda bizning
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻 kanalimizga obuna bo'ling! Duolarni kunda tashlab boramiz!

Obuna bo‘ling: 👇🏻

@Kunlik_Duolarim 🤲🏻
@Kunlik_Duolarim 🤲🏻


Аёл киши жамиятни иншо қиладиган борлиқдир. Аёл киши ўзига берилган вазифани, яъни оналик вазифасини тўлиқ ва тўғри адо қилганидагина жаннат оёқлари остига ёйилади. Диққат қилинг! Жаннат аёлларнинг эмас, оналарнинг оёқлари остида.

​©️ Доктор Абу Бакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ

📨Бошқаларга ҳам юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан.


Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда ортадиган, яширилганда сўнадиган нарсадир.

Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.

Эрмисиз, аёлингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан талтайиб яшнасин.

Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, кўнгилга туйиш таскин беради. Меҳрингизни доим ҳис қилиб турсинлар.

Изҳор этилмай кетган меҳрнинг уволи бор...


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!

5k 0 129 3 28

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хайрли_тонг

Ҳаётнинг энг олий мукофотларига лойиқман деб яшанг. Шунда ҳаёт ҳақиқий лойиқлик учун йўлни кўрсата бошлайди... Ўзингиз англамаган ҳолда лойиқлар йўлидан юрасиз ва энг олий мукофотларга чинданда лойиқ бўлиб борасиз...
Энг муҳими, сиз ўзингизга ишонсангизгина, у йўлни кўра оласиз ва ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз...

Ассалому алайкум! Ҳайрли тонг! Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐓𝐢𝐤𝐓𝐨𝐤

9k 0 341 15 17

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бизларни танимаганлар учун биз оддий одаммиз, ёмон кўрганлар учун мутакаббирмиз, таниганлар учун самимий, севганлар учун эса тенги йўқмиз...

Шу сабаб бирон киши учун чиройли, яхши кўринаман деб овора бўлманг. Барибир улар сени ўзи англагандек билади...

🌙 Хайрли тун Қадрдон!

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

4.7k 0 121 6 27

​​
Тақдирми, ё тантиқликнинг тўловими бу?


Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат, обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона - қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.

- Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай? - ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
- Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!.. Унинг чакаги ўчай демасди.
Бахтиёр индамади.
Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича. Бир пайт қараса , эри кийиниб, қўлига ишга борадиган  портфелини кўтариб олибди.
- Уй сиз ва қизимга. Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди... Кетди...

Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,» -деб ўйлай бошлади у.

Катталар аралашди. Уларни ҳеч ким яраштира олмади.
- Эринг  уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди. Республика миқёсидаги катта лавозимни айтди аммаси.
Дилдорнинг кўзидан дувиллаб ёш оқарди. Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди, аслида. Унга доим беғубор нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди.

Турмуш қурган одам тушган оиласидаги барчани яхши кўриб қолишга мажбур эканлигини жуда кеч тушунган эди, холос...

​©️ Феруза Салходжаева

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар

5.2k 0 79 18 34

ҚАДРИНГНИ БИЛГАН БИЛАН БЎЛ!


Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди.
– Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи еканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, – деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
– Бунинг эски экан, беш доллар бераман,- деган жавобни олиб келди.
– Энди буни ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, – деди ота.
У ерга борган ўғил дўкондорнинг “беш минг доллар бераман” деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
– Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, – деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
– Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг, шу бир парчагина темирни бир миллион доллар деб баҳолашди-я, – деди.
Шунда ота:
– Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма!» дея насиҳат қилган бўлди.

📨Бошқаларга ҳам юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Бир донишманддан "Сени ким яхши кўришини қандай биласан?" дея сўралди.

Донишманд шундай жавоб берди:
— Ким дардимга ҳамдард бўлса, ким ҳол-аҳволимни сўраса, ким хатойимни авф этса ва ким Роббимни менга эслатса, демак, у мени севади!..

Севганларимиз омон бўлсинлар!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

6.4k 0 227 21 42

Қанчалик текис ва тўғри бўлсанг ҳам, барибир баъзи одамлар сени қинғир-қийшиқ кўради.


📨Бошқаларга ҳам юборинг!

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

20 last posts shown.