17 февраль куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) мутахассислари ва телевидение вакилларидан иборат делегация аъзолари Наманганга ташриф буюриб, “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ва захира стадионлари майдонлари ҳолати билан танишишди.
Делегация аъзолари чимларни махсус текширувдан ўтказишди, прожекторлар бераётган ёруғликни ўлчашди.
Шунингдек, “Марказий” стадиони ва захира майдони техник ҳудуди, кийиниш, медиа трибуна хоналари, бошқа муҳим қисмлар кўздан кечирилди. Мутасаддиларга тегишли камчиликлар бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
🔵
@NAVBAHORNEWS