EVERYDAY.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


WWW.EVERYDAY.UZ сайтининг расмий канали🌎
👉 facebook.com/everyday.uzb
Боғланиш: everydayuzb@gmail.com
Сайтда ҳар бир мақолага ўз муносабатингизни билдиринг. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


⚡️Хитойда водородда ҳаракатланадиган поезд муваффақиятли синовдан ўтказилди

Хитой водородда ҳаракатланадиган биринчи маҳаллий поездни муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди.

Ушбу тарихий синов Жилин провинциясининг Чанчун шаҳрида бўлиб ўтди. «CRRC Changchun Railway Vehicles» компанияси томонидан ишлаб чиқилган поезд тўлиқ юкланганда соатига 160 километр тезликка эришган.

«Муваффақиятли синов водород энергияси технологиясини темир йўл транспортида қўллашда катта ютуқ бўлди», дейди ишлаб чиқарувчилар.


Қазиб олинадиган ёқилғида ёки ҳаво электр узатиш линияларида ишлайдиган анъанавий поездлардан фарқли ўлароқ, инновацион Хитой поезди водород билан ишлайдиган ҳаракатлантирувчи тизимга эга.

Синов маълумотлари ҳар бир километрга атиги 5 киловатт-соат ўртача энергия сарфини кўрсатди.

Telegram | Facebook


❗️Россияда мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланмоқда.

Новгород области ҳокимияти ишлаш учун патентга эга бўлган хорижликларга такси ва автобус ҳайдовчилари бўлиб ишлаш, шунингдек, алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилишни тақиқлади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Аввалроқ айрим соҳаларда мигрантларнинг меҳнат қилишига чеклов Челябинск, Магадан, Калининград, Тула, Новосибирск, Тюмен, Калуга областларида, шунингдек, Ханти-Мансийсий автоном округи — Югра ҳамда Ёқутистон Республикасида қабул қилинган эди. Новгород области чеклов жорий этган 10-ҳудуд бўлди.

Telegram | Facebook


⚡️Фуқаролардан 6.155.000.000 сўмни алдаб олган “автосалон эгалари” қамалди

Маълум бўлишича, олдиндан жиноий тил бириктирган 3 нафар шахс томонидан пойтахтнинг Алишер Навоий кўчасида “Мй-Cарс” номи билан автосалон очилган.

2022-йил 16-январдан 2023-йилнинг 2-август кунига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу жиноий шериклар “автомашиналарни 3 ой муддат ичида автосалондан чиқариб, етказиб бериш”ни айтиб, жами 74 нафар фуқаронинг 40.000.000 сўмдан то 200.000.000 сўмгача бўлган жуда кўп миқдордаги, жами — 6.155.000.000 сўмлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.

Харидорларни қабул қилишда эса улар гўёки “ГМ— Узбекистан” билан  шартнома тузганликларини айтиб алдашган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ЖКнинг 168-моддасининг тегишли бандлари билан айбланувчиларга 8-9 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Telegram | Facebook


Канада 2035 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли автомобилларни сотишни тақиқлайди

Йирик автомобил ишлаб чиқарувчилар аллақачон ички ёнув двигателли транспорт воситаларини босқичма-босқич тугатишни режалаштирмоқда.

Мазкур чоралар натижасида 2035 йилгача 430 миллион тонна иссиқхона газлари атрофга тарқалишининг олди олиниши кутилмоқда.

Telegram | Facebook


Тошкентнинг Учтепа туманида жойлашган икки қаватли бинода ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида бинонинг тахминан 100 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Telegram | Facebook


Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади

2024-йил 1-июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томонидан “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, ЙҲХХ томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади.

Telegram | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланган Дамас жарима майдончасига қўйиладиган бўлди

Ҳайдовчининг айтишича, у дастлаб пиёдалар йўлакчасига қараган ва ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач ҳаракатланган. У бу ишни йўл тирбанд бўлгани учун қилганини айтди.

Telegram | Facebook


Пойтахтнинг учта туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан, 27-март куни 10:00 дан 18:00 гача ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.

Telegram | Facebook


Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов ҳокимлик биноси харажатлари учун 7 млрд 349 млн 756,4 минг сўм маблағ ажратди

Қарор иловасида кўрсатилган харажатлар сметасига кўра, хизмат автомобилларига ёқилғи қуйиш учун 690 млн сўм, уларга техник хизмат кўрсатиш учун 150 млн сўм ажратилади.

Telegram | Facebook


Forward from: Rustam Ibragimovich Xolmurodov
📌 Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Батафсил: 👉
https://www.samdu.uz/cy/news/53039

Telegram | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ғаройиб чақмоқ ҳодисаси кузатилди

Telegram | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Исроил Мадримов рақибини нокаутга учратиб, жаҳон чемпионига айланди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилди.

Унда биринчи ўрта вазн тоифасида профессионал боксчимиз Исроил Мадримов WBA чемпионлик камари учун россиялик Магомед Курбановга қарши жанг қилди.

12 раунд этиб белгиланган чемпионлик жанги 5 раунд давом этди. Унда ҳамюртимиз рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратиб, вакант бўлиб турган WBA чемпионлик камарини қўлга киритди.

Telegram | Facebook


Forward from: Rustam Ibragimovich Xolmurodov
📌 “Сиз борки, бу ҳаёт бор”…

Самарқанд давлат университетида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Батафсил: 👉 https://www.samdu.uz/cy/news/52923

Telegram | Facebook

13 last posts shown.