❤️𝙏𝘼𝙎𝙃𝙉𝘼 𝙌𝘼𝙇𝘽𝙇𝘼𝙍❤️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🎧Audio Manaloglar
📃Ibratli Xikoyalar
📽Ibratli Vediolar
📚Ibratli Satrlar

Ин Шаа Аллоҳ 70 k 🎊

Taklif va murojatlar uchun
@Tashna_Qalblar_bot
Reklama berish uchun:
@Toza_Reklama


Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Нима учун Оятул Курси Қуръондаги оятларнинг маликаси деб аталади

🌹 У Қуръони каримдаги энг шарафли оятлардан бири ҳисобланади.
🌹 Бу оят 50 та сўздан иборатдир.. ва ҳар бир сўзида 50 та барокат мавжуддир.
🌹 Бу оятда 17 дан ортиқ Аллоҳнинг гўзал исмлари мавжуд.

Бу оят қачон тушган?

🌹Бу оят тунда тушган бўлиб, у тушган вақт дунёдаги жамиики бут-санамлар жойидан ағанаб тушган. Ҳамда дунёдаги жамиики подшоҳни ҳам ағанатган. Бошларидан тожларини ҳам тушириб юбориб шайтонларни ҳам қувиб юборган.

Нима учун "Оятул Курси" деб номланган

🌹"Курси" бу ҳукмдорликнинг асосий бир қисми бўлиб, подшоҳнинг рамзи ҳисобланади. Ва у илоҳийликдан далолатдир.
🌹 Бу оятнинг бошини Аллоҳ таоло (Аллоҳ) номи билан ва ниҳоясида ҳам (Олий Азим Зотдир) номи билан юксалтирган.
🌹 Бу оят унга боғланиб қолганларни ва уни маҳкам тутганларни ўзи билан юксалтирур.
🌹 Ким Оятул Курсини авайлаб ардоқласа, Оятул Курси ҳам у кишини ҳимоялайди ва энг олий мақомларга юксалтириб, мартабасини улуғлайди.

Росулуллоҳ алайҳи солату васаллам Оятул Курси ҳақида нима деганлар?
🌴 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ҳар нарсанинг саноми-кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. Унинг номини "Оятул Курсий" дедилар.

Оятул Курсийнинг фазилатларини биласизми
🌹 Бу оятни Аллоҳ ъазза ва жалла Ўзини зикр қилиб туширган. Ва бу оятни ўқувилар учун эртами кеч савоби берилгай.
🌹Ким бу оятни уйининг тўрт бурчагида ўқиса, уйини ҳимоялаб туради ва ундан шайтонни қувиб чиқаради.
🌹 Тунда ўқилса уйдан шайтон кетади ва тонг отгунча у уйга шайтон киролмайди. Аллоҳ таоло уни ўз паноҳига олади.
🌹Бу оят уйқудан аввал ўқилса ёки фарзандлари учун ўқилса, уларни Аллоҳ таоло ўз паноҳида сақлаб, то тонг отгунча улардан шайтонни йироқ қилгай. Ҳамда ёмон ва нотинч тушлардан асрагай.
🌹 Бу оятни ўқиган кишининг барча намозлар тартибга келтирилиб, Аллоҳ таоло унинг руҳини ушлаб, назорат қилгай.


Шоҳ Шужоънинг қизи.

Шоҳ Шужоъ Кирмонийнинг бир қизи бўлиб, Кирмон волийлари унга талабгор эди. Шоҳ Шужоъ улардан уч кун муҳлат сўради ва бу вақт ичида масжидларни кезиб юрди. Бир масжидда намозини чиройли ўқиётган ёш йигитни кўрди. Ибодати тугагунича уни кузатди. Кейин ёнига бориб уйланган ёки уйланмаганини сўради. Йигит уйланмаганини айтди.

– Қуръони карим ўқийдиган, тақводор, гўзал қиз билан оила қуришни истайсанми? – яна сўради Шоҳ Шужоъ.

– Менга ким ҳам қиз берарди? – деди йигит. – Ёнимдаги уч дирҳамдан бошқа ҳеч нарсам йўқ...

– Мен бераман. Уч кумушнинг бирига нон, бирига қатиқ, яна бирига хўшбўйлик сотиб ол.

Шундай қилиб Шоҳ Шужоъ қизини бояги йигитга турмушга берди. Қиз фақир куёвнинг уйига кирганида нон бўлагини кўрди ва сўради:

– Бу нима?

– Сенинг насибанг, эртага эрталаб ейишинг учун олиб қўйгандим.

Келинчак уйига кетишга чоғланди. Буни кўрган йигит:

– Э-воҳ, – деди. – Шоҳ Шужоъдай одамнинг қизи мен билан яшолмаслигига кўзим етганди.

Қиз буни эшитиб айтди:

– Мен сенинг фақирлигинг сабабли эмас, имонинг заифлиги учун кетяпман. Сен оқшомда туриб, эрталабки таомингни ғамини қиляпсан. Мен эса отамнинг ишига ҳайрон бўляпман. У доим сени ҳаромдан сақланган, дунё­га муҳаббат қўймаган кишига бераман, дерди. Аммо мени Раббига эътиқод қилмаган, қалбида ҳаловати йўқ одамга берибди...

Бу гаплардан таъсирланган йигит нонни олиб чиқиб бир фақирга берди, шундан кейингина қиз кетиш ниятидан қайтди.

“Ирфон” тақвимининг 2012 йил 4-сонидан олинди.


# премьера

Осмон, бу аёлнинг елкаларин ўп,
Оппоқ булутларинг бос юзларига,
Сенинг юлдузингдан унинг дарди кўп,
"Ой"қўшиб айтади у қизларига.

Қуёш, лабларида қурит дунёни,
Гувала хужрадек юрагига кир.
Сўнг тиним истаган сағир ғавдони,
Ким ошар савдога қўяди тақдир!

Шамол, бу аёлни ифорин олиб,
Фаранг атирфуриш димоғин тўлдир.
Кейин энг бадавлат савдогар бўлиб,
Ҳамма атирларнинг савдосин ўлдир!

Олов, шу аёлга йўқми саволинг,
Касов қўлларига ошиқсан бунча.
Тутунга айланиб кетар ҳаёлинг,
Ўзингни кул қилиб тугатгунингча!

Уммон, бу аёлга ҳайратингни айт,
Бориб кўр бўронлар ўйган кўксини.
Қароқчи кемалар хужум қилган пайт,
Сенга айланади йиғлаб, ўксиниб!

Ҳаёт, яна келиб эртагинг ўқи.
Унинг умидларин чирмовуғдек ўр.
Агар ҳаддинг сиғса кўзига боқиб,
Мен сени севаман дея айтиб кўр...

Малика Cалимова


​​​​​​​​МАККАИ МУКАРРАМАДАГИ МАСЖИДУЛ ҲАРОМ ҲАҚИДА АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР

1. Масжиднинг умумий майдони 1 миллион кв.метрни ташкил этади.
2. Масжид ҳудуди 2 миллион кишини сиғдиради
3. Йилига 20 миллион зиёратчини қабул қилади.
4. Тунукун 24 соат давомида очиқ бўлади.
5. Ҳеч қачон қулфланмайди.
6. 1800 та фаррош, тозалик ходимлари ишлайди.
7. 40 та электр токида ишлайдиган тозалаш машиналари ишлайди.
8. 60 та ташқи саҳнни тозалаш ускунаси бор.
9. 2000та чиқиндилар учун контейнерлар бор.
10. Масжиди Ҳарам ичида 40.000 та жойнамоз солинган бўлиб, уларнинг узунлиги жамланса, Макка ва Жидда шаҳарлари ўртасидаги масофадан 89 километрга узунроқдир.
11. 13.000 сув ҳовузчаси бўлиб, кунига тўрт маротаба тозаланади.
14. 25.000та сув сақланадиган (ёмкость) катта ҳавзалар бўлиб, улар дунёдаги энг катталаридан ҳисобланади.
15. Сув таркибини текшириб туриш учун 1000та кичик таҳлил жўмраклари ўрнатилган.
16. Масжид ҳудудида 1.700.000 дона 10 литрлик замзам сувлари қўйилган сув бурчаклари ўрнатилган.
17. Ҳарамайн китоб бурчакларида 24 соат давомида мутолаа қилиш мумкин ва улар бепул хизматдир.
18. 2000 дан ортиқ буюмларни сақлаш қутилари (камера хранения) мавжуд.
19. Ҳарам ичида юзлаб махсус музлатгич ускуналари ўрнатилган.
20. Маълумотлар бўлимидан масжиднинг қайси еридан бўлсада маълумот олиш имкони яратилган.
21. 6000 та овоз кучайтиргич ўрнатилган.
22. 4 та катта овоз ускуналари бор.
23. 50 та овоз ускуналари мутахассиси ишлайди.
24. Ҳарамда Мусҳафи шарифнинг дунёнинг 25 тилидаги таржималари мавжуд.
25. Жума хутбаси 5 турли тилларга тўғридан -тўғри таржима қилиб узатилади.
26. Ёрдамга муҳтожларга алоҳида хизмат бўлимлари бор.
27. 10.000та оддий аравачалар бепул фойдаланишга қўйилган.
28. 400та электр аравачалар мавжуд.
29. Рамазон ойида рўзадорлар учун 4.000.000 ифторлик тайёрланади.
30. Масжидул Ҳаром ичида 50.000 та, ташқарисида 50.000 та хурмо бепул тарқатилади.
31. Ифтордан сўнг дастурхонлар бир неча дақиқалар ичида йиғиштириб олинади.

Аллоҳим, Байтул Ҳаром - муқаддас уйингни асрагин, Уйингни ҳожилар ва умра зиёратчилари қаторида зиёрат қилишни бизга осон айла, муяссар эт!

Аллоҳим, масжиди Набавийда бўлиб, ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қабрларини зиёрат этишни ҳам насиб эт!

✅❗️Бу маълумотларни имкон қадар кўпроқ гуруппаларга тарқатиб юборинглар! Аллоҳ рози бўлсин!!!🤲🏻🌹

☝️🏻САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


Эрига азият берадиган аёлларни жаннатдаги ҳурлар баддуо қилади


Эй аёллар! Огоҳ бўлинглар!

📍Эрингизга озор беришдан эҳтиёт бўлинг. Аёлнинг вазифаси сўзи ёки иши билан эрига азият бермаслик, унинг обрўси, моли ва фарзандига зарар келтирмасликдир.

📍Эрни паст санаманг, ғийбат қилманг, айбламанг, мазах қилманг, ёмон лақаблар билан атаманг. Унга ёқмайдиган муомала қилманг. Эрига азият берадиган аёлларни жаннатдаги ҳурлар баддуо қилиши ҳам етарли огоҳлантириш аслида.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бирон аёл дунёда эрига азият берар экан, эрнинг жаннатдаги оҳу кўз ҳурлари: "Унга озор берма, Аллоҳ сенга қарши уруш очгур! У сенинг ёнингда вақтинчалик қолувчи, холос. Тезда сендан қутилиб, бизни олдимизга келади", демасдан қўймайди.

📍Озор беришнинг яна бир кўриниши аёл эрига ва фарзандларига берган пулини миннат қилишидир. Қолаверса, миннат ҳосил бўлган ажр-савобни ҳам кетказади.
Аллоҳ таоло: "Эй иймон келтирганлар, (берган) садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!" деган (Бақара сураси, 264-оят).

📍Эрга имкони етмайдиган нарсаларни юклаб қўйиш ҳам унга озор беришнинг бир кўринишидир. Аксинча, аёл оз нарсага рози бўлиб, то Аллоҳ кенгчилик бергунича қаноат қилиб туриши керак.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Бой киши ўз бойлигидан нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда, Аллоҳ унга ато этган нарсадан (ҳолига яраша) нафақа берсин! Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (ризқ)дан бошқа нарсага таклиф қилмас. Аллоҳ танглик (камбағаллик)дан кейин енгиллик (бойлик)ни ҳам пайдо қилур" (Талоқ сураси, 7-оят).

📚Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммадн «Оила — бахт-саодат маскани»

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙


ЖАННАТИЙ ЭР ВА ХОТИН

- Дунёда тақво қилиб Аллоҳга итоат қилиб яшаган эр ва хотин жаннатга кирсалар у ерда ҳам эр-хотин бўлиб яшайдилар.

«…Ана ўшаларга оқибат диёри бордир.
Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирарлар.»
(Раъад 22-23-оят)

✨ Хотинлари жаннатда эри билан сўрида ёнбошлаб мазза қилиб Аллоҳнинг марҳаматидан хурсанд бўлиб вақтларини ўтказишади.

«Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда сўриларда ёнбошлаб ётурлар.»
(Ясин 56-оят)

«Жаннатга киринглар, сизлар ва жуфтларингиз шод бўлурсизлар.»
(Зухруф 70-оят)

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙


Бегимни эслаб !

Билганмизми?
Бегим, такдирларимиз...
Шундоклар, шундоклар булишлигидан !?
Бугун уз исмим эшитиш кумсаб,
Хеч исмим тушмаган забонингиздан !
Кулимдан тушдию, чил-чил синди бахт,
Бизлар яшаб уткан маъконимиздан .

Хаммадан кизиги,
юрибман омон,...
Сиз келмас йулларга кузимни тиккиб.
Яшаябман, яшаябман, хушсиз, иффорсиз!
Гуллари очилмаган бахорга ухшаб !...
Дуоларим, тиловатларим, сизга багшида.
"Жаннатларда кутиб оламан" деган бегим.😢

Жаннатларда бегим бирга, бирга юргунча !


🍃🌼🍃
🌼Озор берма, етказма
🍃ситам,
Кўнгил- Каъба, кўнгил кўзники.
Чекаверма ҳар нарсага ғам,
Кел, яшайлик бугун бизники!
🍃🌼🍃
🌼Тақдир Ҳақнинг битган
🍃иншоси,
Эртамизнинг Худо подшоси.
Омон бўлсин ҳар кимнинг боши,
Кел, яшайлик бугун бизники!
🍃🌼🍃
🌼Жинни бўлиб бироз
🍃жўрттага,
Дардларингни ташла ўртага.
Етамизми, йўқми эртага,
Кел, яшайлик бугун бизники!
🍃🌼🍃
🌼Муоммолар бисёрми,
🍃сероб,
Надоматлар мисоли зардоб.
То Мағрибдан чиққунча офтоб,
Кел, яшайлик бугун бизники!
🍃🌼🍃
🌼Ўтмиш таъқиб қилса
🍃агарда,
Бугунингга туширгин парда.
Заҳринг сочиб қилмагин зарда,
Кел, яшайлик бугун бизники!
🍃🌼🍃
🌼Нима бўлар эртага мавҳум,
🍃Ҳеч биримиз қолмаймиз муқим.
Биз тирикмиз, шуниси муҳим,
Кел, яшайлик бугун бизники!
🍃🌼🍃
🌼Топтар бўлсак
🍃ғуруримизни,
Айтиб дарҳол узуримизни.
Севиб, суйиб бир-биримизни
Кел, яшайлик бугун бизники!
🍃🌼🍃
🌼Бузилмасдан туриб
🍃сафимиз,
Ўзгаларга тегсин нафимиз.
Ҳар биримиз гўё садафмиз,
Кел, яшайлик бугун бизники!
🍃🌼🍃
🌼Алҳамдулиллоҳ, соғ тўрт
🍃мучамиз,
Қанот қоқсак, кўкка учамиз.
Қандай ўтса, ўтди кечамиз,
Кел, яшайлик бугун бизники!
🍃🌼🍃
🌼Ташвишларни орқага
🍃ташлаб,
Хурсанд бўлиб, кўнгилни хушлаб,
Бир кунгина одамга ўхшаб,
Кел, яшайлик бугун бизники!

Етамизми, йўқми эртага...

Умму Амина
Бизга кушилинг


1. Агар сизга сизни ҳеч ким яхши кўрмайдигандек туюлса, аслида сиз ўзингизни етарлича яхши кўрмайсиз.

2. Атрофдаги ҳамма нарса ғашингизга тега бошласа, демак ўзингиздаги нимадандир норозисиз.

3. Қачонки кимдандир ҳафа бўлсангиз, сиз ўша одамдан эмас, балки ундан кутган умидларингиз амалга ошмаганидан ҳафа бўласиз.

4. Агар бахтли бўлишим кимгадир боғлиқ деб ўйласангиз демак етарли даражада эркин, мустақил эмассиз.

5. Негатив ҳаётдан, позитив ҳаётга тез ўтишнинг энг яхши йўли ўзингиздаги бор нарсаларга шукур қилишдир.

6. Севги талаб қилинмайди, сўралмайди. У шунчаки туҳфа этилади.

7. Ким биландир қувончингизни бўлишсангиз у икки марта кўпаяди.
Бизга кушилинг


Аслида бу ҳаётда яшашни болажонлардан ўрганиш керак.

👶Болажонлар.👶

✔️Табассум қилиш учун сабаб қидирмайди.☺️🤣🤓

✔️Ҳатто бегоналарга ҳам жилмайганча, уларнинг меҳрини қозона олади. 😌🙃🤗

✔️Бир оғиз ширин сўз ва ёки ширинлик ҳам уларга бир олам қувонч бахш эта олади.🍫🍿🍬🍭

✔️Ота-онасини бағрига босиш учун қулай фурсатни кутиб ўтирмайди.🤗🤓😎

✔️Кўз ёшларини беркитмайди. Йиғлашни истаса, ўзини тўхтатишга уринмайди.😭😢😞

✔️Сизни шунчаки яхши кўради.😌😋😍

✔️Гина сақлашни билмайди.😔😏😒☺️

✔️Ҳаётдан нолишни билмайди.😢😢😢

💐Мана шунинг учун ҳам улар чинакам бахтли инсонлардир.💐
Бизга кушилинг


БИСМИЛЛАХ...
Аллоҳим, бизларни берганингда шукр
қиладиган, балолантирганингда сабр
қиладиган, гуноҳ қилганда истиғфор
айтадиган бандаларингдан қилгин..
Аминн АЛЛОХУ АКБАР...

Кўпнинг қаторида,
Яхшилар ардоғида
АЛЛОХ ТАОЛОнинг саноғида,
Мехр, Мурувват булоғида,
Бугунги Кунни Соғ омон
Кўриш Имконида бўлганимиз учун,
АЛЛОХга ХАМДУ САНОЛАР бўлсин.

Бугунги Кун,
Дардманларга, Табибидан,
Ёлғизларга, Хабибидан,
Илм истагидагиларга,
Нурли Хидоятдан,
Сахий инсонларга,
Бе Адад Барокатдан,
Бир Мужда ва Нажот олиб келсин!

Яхши кўрганларингиз Сизга Меҳрли бўлсин.
Хурсандчилигиз, Сизни,
Яхшилар ичида Яшнатсин!

Бошланаётган Кун Сизга, Хайрли ва Барокатли келсин!
Кун давомида Яхши кайфият ҳамрохингиз бўлсин!

Яқинларни йўқлашни, Кексаларни ва Беморларни,
Зиёрати доимо чин дилдан бўлсин.

Ўқиган ХАДИС ёки ОЯТ лариз ёдингизда турсин.
Дуо олинг, Ўзингиз хам ғойибларни дуо килинг,
Умрингиз, Илмингиз Зиёда бўлсин!
Бизга кушилинг


“Соқов” аёл ҳақида ҳикоя

Қайсидир замон, қайсидир юртда яшаган бу аёл гапга чечан, доим оила аъзолари, қариндошлари, қўни-қўшниларию ҳамкасблари – ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қиларкан-у, негадир ҳеч ким билан тил топиша олмас экан. Назарида, ўзи ақлли, мулоҳазакору, атрофдагилар уни тушунмас, бировга ёмонлиги йўғу, яқинлари яхшилигини ҳам кўролмас экан. Кимгадир юриши, кимгадир туриши, яна аллакимга қарашлари ёқмас, ҳақлигини исботлайман, деб мудом куйиб-пишар экан. Ҳеч ким уни тушунмаётганини, айтганлари ҳавога учаётганини, умри сафсата билан ўтаётганини англаган аёл қақраган гулдек тобора сўлий бошлабди.

Бир куни уй юмушларидан толиққан жувоннинг кўзи илинибди. Тушига мўйсафид чол кирибди ва бундай дебди: “Нега бу қадар маҳзунсан, кўнглинг чўккан? Ахир бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсага эгасан-ку! Оиланг бут, ота-онанг соғ-омон, шириндан шакар фарзандларинг, ёқтирган касбу коринг бор. Ўзингни бахтли ҳис қилишинг учун сенга нима етишмайди?” Аёл саволга тайинли жавоб беролмабди. Фақат улкан бу оламда ўзини ниҳоятда ёлғиз, ношуду нотавон ҳис қилаётганини айтиб, юм-юм йиғлабди. Мўйсафид мийиғида кулимсираб, “Ҳаммаси яхши бўлади”, дебдию ғойиб бўлибди. Аёл эшикнинг зарб билан тақиллашидан уйғониб кетибди. Ишдан чарчаб келган эри дастурхон тузалмаганини кўриб, дарғазаб бўлибди, хотинини тергабди.

Аёл кун бўйи уй юмушларидан ортмаганини, озгина кўзи илинганини тушунтирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган экан, не ажабки... тили гапга айланмабди. Ўзини оқлашга ҳарчанд уринмасин, миқ эта олмасмиш. Нуқул кўзлари жавдираб турармиш. Хотинининг одатдагидек дийдиё қилишига шай турган эр бу ҳолатдан ҳайрон бўлибди. Кўнгли юмшаб, сабр билан кечки овқатни кута бошлабди.

Ҳар сафар аёл атрофдагиларга ниманидир уқтирмоқчи бўлганида айнан шу вазият такрорланаверибди. Уйда эрию қайнонаси, ишхонада бошлиғи, боғчада тарбиячи, кўчада бегоналарга гапираман деб оғиз очиши билан тилдан қолармиш. Олдинига жуда қийналибди. Гапи ичида, заҳри тилида қолаверибди. Аста-секин тақдирга тан берибди. Жимгина ишини қиладиган, гап-сўзларга парвосиз йўлида кетадиган бўлибди. Кунларнинг бирида кўчадан ўтиб кетаётса, ортидан қўшнилари гапирганини эшитиб қолибди: – Анави жувон бирам оқила-я. – Гап-сўзлари ҳам жойида! Аёл ҳайратдан қотиб қолибди: “Мени гапиришяптими? Наҳотки?! Ахир оғзимдан ҳеч бир сўз чиқмаса...” Вақт ўтиб, бундай гапларни тез-тез эшитадиган бўлибди. Эри уни итоатли рафиқа, қайнонаси сабрли келин, қўни-қўшнилари доно суҳбатдош, бошлиғи яхши ҳодим сифатида кўра бошлабди. Аёл «соқов» бўлиш тили бийронликдан кўра кўпроқ фойда беришини тушунибди.
Бизга кушилинг


Деҳқонга ким нон берди?

Россияда большевикларнинг давлат тўнтаришига илк ури-ниши 1905 йилда содир бўлди. Чор аскарлари бу ҳаракатни шафқатсизларча бостиргани учун ўша кун “Қонли якшанба” номи билан тарихга муҳрланди.

Ана шу инқилобни уюштирган Ленин қочиб, бир сомон-хонага беркинди. Сомонхонанинг бошқа бурчагида эса очлик, ташналикдан икки букилган бир деҳқон ётарди. У таваккул ва таслимият билан ёлворарди:

– Парвардигорим! Очликдан ўлар ҳолга етдим, қанийди бир бурда нон бўлса...

Буни эшитган Лениннинг ғазаби қўзиб, деҳқонга заҳрини сочди:

– Ҳой аҳмоқ, ҳалиям Худодан сўраяпсанми? Қара, кўча-ларда қанча одам сенга ўхшаганларнинг қорнини тўйдириш учун жон олиб-жон беряпти. Уларга ғалаба тила, мен сенга нон берай.

Деҳқон:

– Сен ўзинг кимсан? – деб сўради.

Ленин жавоб берди:

– Мен ҳам инқилобчилардан бириман, исмим Ленин...

Содда ва ғариб деҳқоннинг майдонда бўлаётган ишлардан хабари йўқ эди. Ленин бўлса кўчага тайёрланиб чиққан, ёни-да нон ва идишда сув олганди. Халтасидан бир бурда нон чиқариб берди. Уни иштаҳа билан еб олган деҳқон юзини осмонга қаратиб деди:

– Худойим, қандай улуғсан!.. Хоҳласанг, мана бундай Ленин деган осий ва имонсиз бир банданг орқали ҳам ғарибу фақирларнинг қорнини тўйдирасан...


Такдир.

Бир киши денгизчидан сўрабди:
-Бобонгиз қандай вафот этган?
-Денгизда кемалари ҳалокатга учраган
-Отангизчи?
-Отам ҳам денгизда ғарқ бўлган.
- Мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда, умуман денгизга яқинлашмасдим.
Денгизчи сўрабди:
-Ўзингизнинг ота- бобонгиз қаерда вафот этган?
-Отам ҳам, бобом ҳам тўшакда вафот этган.
-Мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда умуман тўшакда ётмас эдим.


🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙
🙌Эй Аллоҳ!
Ким торлик устида, юраги сиқилган ҳолда ухлаган бўлса, уни кенглик, хотиржамликка эришган ҳолида уйғотгин!

🙌Эй Аллоҳ!
Ким маҳзунлик, хафалик устида ухлаган бўлса, уни ҳурсандчилик, шодликка эришган ҳолида уйғотгин!

🙌Эй Аллоҳ!
Ким бемор ҳолда ухлаган бўлса, уни соғлом, офиятга эришган ҳолида уйғотгин!

🙌Эй Аллоҳ!
Ким қийинчилик устида ухлаган бўлса, уни енгилликка эришган ҳолида уйғотгин! Омин!!!
Тунингиз тинч, осуда, хайрли кечсин!
✨✨✨✨✨✨✨✨


Қарздан қутулиш дуоси
Эй Аллоҳ!
Албатта, мен Сендан ғамдан ва маҳзунликдан паноҳ сўрайман!
Сендан ожизликдан ва дангасаликдан паноҳ сўрайман!
Сендан қўрқоқликдан ва бахилликдан паноҳ сўрайман!
Сендан қарзнинг ғолиб бўлишидан ва кишиларнинг қаҳр қилишидан паноҳ сўрайман!
Бу дуо келган ҳадисни Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан Абу Довуд ривоят қилганлар.


Бирингиз опамсиз, бирингиз синглим.
Сизни чўлғамасин нохуш хаёллар.
Дилимга якинсиз гавхарим, дурим.
Кундошлик кунини кўрманг аёллар.
Надомат оҳини тошлари огир,
Куйланмас бахт тилаб сизга ёр-ёрлар.
Умрбод юздаги кетмас бир доғдир,
Кундошлик кунини кўрманг аёллар.
Рашкдан тогу-тошни талқон қилмангиз,
Сизга битилмагай гўзал алёрлар.
Ўзгани ёри деб сочни юлмангиз,
Кундошлик кунини кўрманг аёллар.
Нафис юрагингиз йигламасин хеч,
Кўзлари жайроним, қоши хилоллар.
Аламу, изтироб тигламасин хеч,
Кундошлик кунини кўрманг аёллар.
Суйсангиз, куйсангиз миш-мишчига тўй,
Сирингизни сотар сотқин шамоллар.
Қўйинг, чалинмасин ўша махзун куй,
Кундошлик кунини кўрманг аёллар.
Ўзга гул ёрини суйманг аёллар.
Бизга кушилинг


​​🔴 ҚУТИРГАН ҚИЗ ҚИСМАТИ

Нигора эрта-сахарлаб бобоси учун чой, нон олиб, дала томон йўл олди. Кенг дала, атрофда хеч ким йўқ. Тез-тез юриб борар экан, рўпарасидан чиқиб қолган, кўзлари қизарган, ўртача катталикдаги авчарка итни кўриб тўхтаб қолди. Ит унга қараб ирриларди. Нигора итни хайбатидан ўта олмай, турган ерида туриб қолди. Ит хам жойидан жилмасди. Нигора бир амаллаб итдан ўтиб кетмокчи бўлганди, лекин ит унга ташланиб болдирини тишлаб олди. Нигора қўлидаги сумка билан итни хайдаб, тез тез юриб ўтиб олди. У бобосини олдига етиб бориб, қўлидаги сумкани бобосига бериб, ўзи тезда уйга қайтди. Қайтишида рўпарасидан ит чиқиб қолишидан қўрқган Нигора атрофга аланг-жаланг қилиб қараб қўяр эди. Ит кўринмасди. Йўлида давом этган қиз, бирданига йўлида тўхтаб қолди. Кўзи итга тушди. Ит дала четида ўлиб ётар эди. Нигора чуқур нафас олди.
Ўн олтига кирган Нигора табиатан гўзал, турк миллатига мансуб бўлиб, жуда кам гап қиз эди. Уйга кириб жарохатини перекись билан артиб, дорилаган киши бўлди-ю, хеч кимга айта олмади. Беэътиборлик қилди. Кундан кунга ёлгизликни хохлаб, қоронғи уйга кириб оладиган бўлиб қолди. Онаизор қизидаги ўзгаришни кўриб, бир куни эшик тирқишидан қизини пойлаб кўрди. Нигора пиёладаги чойни худди ит каби ича бошлади. Она эшикни очиб, ичкари кирди. Нигина онасига:
-Чиқиб кетинг, деб ўшқириб берди. Онаизор эшикка югуриб чиқиб, эрини чақирди. Бўлган воқеани айтиб берди. Ота эшик тирқишидан қизига қараб, юраги орқага тортиб кетди. Нигора хансирар, ит каби сув ичарди. Ота эшикни очиб:
- Нима қилаяпсан она қизим, бу нима қилганинг...?-деб ёнига яқинлашди.
Нигора:
-Дадажон яқинлашманг, сизни яхши кўраман, тишларим ғижжирлаб, қичишяпти, кимнидир тишлагим келяпти, лекин сизни жуда яхши кўраман, ўзимга жавоб беролмайман, ёнимга яқинлашманг, деди.
Боходир ака қизини кўриб эс-хуши оғиб, бироз туриб қолди, кейин ташқарига чиқиб, тез ёрдам чақирди. Тез ёрдам келди , Нигорани бойлаб, касалхонага олиб кетди. Нигорадан анализ олиб, текширув лабараториясига юборишди. Текширув натижаси шуни кўрсатдики, Нигорада қутуриш касалиги бошланган эди. Уни қўл оёқларини кроватга бойлаб қўйишди. Бу касаллик уни қон-қонига ўтиб, сингиб кетганди, уни даволатишни хеч кандай йўли қолмаганди. Нигорани кундан-кунга қилиқлари итга ўхшаб, боғланган еридан одамга ташланишга харакат қилар, оғзидан эса сўлаклар оқа бошлаганди. Врачлар ота-онасини чақиртириб, даволатишни йўли йўқлигини, бундан қутилиш йули факат ўлим эканлигини тушунтириб, улардан қизи Нигорани ўлимига рози бўлишларини сўрашди.

Ота-онани холатини кўз олдингизга келтиринг, ота кўзида ёш, ташқарига чиқиб кетди. Онаизорга врачлар кейинги болалари учун Нигора хафли эканлиги тушунтиришди. Онаизор қизини ўлимига рози бўлди, фақат бир шарт қўйди, қизининг ўлими олдидан, қизини олдида, ёнида, бўлишни сўради. Врачлар рози бўлди. Нигорага осма укол қўйилди, бу осма укол Нигоранинг гўзал хаётига нуқта қўяр эди. Онаизор қизининг ёнига келиб ўтирди, охиста, паст овозда алла айта бошлади; *"АЛЛА АЙТАЙ ЖОНИМ БОЛАМ,...
УХЛАБ ҚОЛГИН АЛЛА, АЛЛА....... *Онаизор дод солиб, йиғлаб юборди. Нигора:
-Она йиғламанг, чанқадим сув беринг, сув беринг она........чанқадим, деб холдан кета бошлади. Онаизор оппоқ пахтани намлаб, Нигорани оғзини намлади. Қўл-оёқлари боғлиқ Нигина:
-Онаизорим мендан рози бўлинг, деб, кўзларини юмди. У чин дунёга рихлат қилган эди. Онаизор қизини қучоқлаб хайрлашмоқчи бўлди, лекин хамширалар бунга рухсат беришмади. Нигорани жасади ўтда куйдирилди......
Эй вох, эй фалак, ота-она учун бундан оғир мусибат борми....?
Боходир ака қизининг қисматига чидай олмади, хеч қанча ўтмай юрак хуружидан, қизининг ортидан чин дунёга рихлат қилди. Аёл кишини, онаизорни юраги бунча бутун бўлмаса, мусибат устига мусибат....

Онаизор ва икки фарзанди клиникага ёткизилиб, бир ой врачлар назоратида бўлдилар. Бутун уй-жойларини дезинфекция қилиниб, улар клиникадан чиқиб, яшашлари учун тайёр холига келтирилди.

Онаизорнинг тилидан алла тушмас эди.....
АЛЛА КЎЗИМ ҚАРОСИ,АЛЛА......
АЛЛА ХАЁТИМ МАЬНОСИ, АЛЛА....
АЛЛА-Ё, АЛЛА...


ЭРИМНИНГ ЗУЛМЛАРИ

@Halolim_uz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга уч йил бўлди эрим хар доим сандан норозиман дўзахисан икки дунёдаям розимасман дўзахди энг чуқур жойида куйгин илойим, кофирсан дейди. Бу гаплани жуда кўп марта айтади, манга бўлган ғазаби жуда кучли худо урсин сани худога солдим сан дўзахда ёнасан жанатга кирмесам илойим жазойини берсин диган гаплани гапиради. Қарғадим сани кўкарма хеч қачон бирин икки бўмасин дейди. Бу гаплари мани жонимга текан, хозир “бирга яшамемиз, сан билан яшамеман” деб кетиб қоганла. Нима қилишка хайронман, номозларимда эрим билан яхши яшаб кетишимизни хар доим сўреман ажрашиш ёмон нарса лекин қандей қилиб эрим билан муроса қилиб яшеман билмадим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ноҳақдан ва ўринсиз айтилган қарғиш ёки дуоибадларни аҳамияти йўқ. Лекин сен билан яшамайман деганда талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушиб қолиши хавфи бор. Буни яқинингиздаги бирор аҳли илмдан аниқлаштириб олинглар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙


​🌺ГЎЗАЛ ОДОБ

У деди: “Вой шўрим, ўзим кампир, эрим қари чол бўлса ҳам туғавераманми? Бу жуда қизиқ иш-ку!”

(Ҳуд сураси 72-оят).

“Парвардигорим, менга кексалик етган, хотиним туғмас бўлса, мендан қандай фарзанд бўлсин?” — деди (Закариё).

(Аллоҳ) айтди: “Шундай, Аллоҳ истаган ишини қилур”.

(Оли Имрон сураси 40-оят)

#Tafakkur
Биринчи оятда Иброҳим алайҳиссаломнинг аёллари Сора онамиз фарзанд хушхабарини эшитганларида, эрларидан аввал ўзларининг нуқсонларини айтдилар: “ўзим кампир, эрим қари чол бўлса...”.

Иккинчи оятда Закариё алайҳиссалом ўзларининг нуқсонларини аёллариникидан аввал зикр қилдилар: “менга кексалик етган, хотиним туғмас бўлса...”.

Қани энди барча эр-хотинлар ўртасида мана шундай ўзаро юксак эҳтиром ва гўзал одоб мужассам бўлса! 🥰


🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

20 last posts shown.