Чилла сақлашнинг фойдали жиҳатлари
☑️ Маълумки, янги туғилган чақалоқ ва унинг онаси 40 кун давомида чиллада бўлади. Бу шунчаки удум эмас, балки қадимдан она ва бола саломатлигини асраш мақсадида ота-боболаримиз, момоларимиз томонидан қўлланган одатдир. Чилла сақлашнинг афзалликлари бисёр.
☑️Чилла даврида аёл ва чақалоқ организми жуда таъсирчан ва ҳар хил касалликларга берилувчан бўлади. Айниқса, 20 кунлик “чилла”да жуда эҳтиёт бўлиш керак.
☑️“Чилла”ли она ва боланинг кўчага чиқиши, турли одамлар билан мулоқотда бўлиши ман этилади. Чиллали хонадонга бегоналарнинг кириши ҳам мумкин эмас.
☑️ Хонанинг эшигига турли микроблардан ва ёмон кўзлардан ҳимоялаш мақсадида исириқ ва гармдори осиб қўйилади.
☑️Чилланинг дастлабки 9 кунида она бачадонининг қисқариши кечади. Бу даврда аёл алоҳида парҳез тутмоғи лозим.
© "Шарқ табобати"
❗️Яқинларга ҳам улашинг
➡️
@Qashqadaryo_Elonllari
Қашқадарёнинг биринчи рақамли каналига аъзо бўлинг👇
https://t.me/+XmhdW8UuexU0M2Ji