📚 Ibratli Hikoyalar 📚


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...

Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


қўрққанди. Ахир умр интиҳосида одам ўзини бошқаролмай қолади-ку! Хайрият, вужуди унга панд бермади. Толиблар уни судраб туширишмади, балки ўз оёқлари билан майдонга кириб борди. Отасиз қолган Залмайнинг мунгли қиёфаси кўз олдига келганида, ўз-ўзидан қадамлари тезлашарди.
Автоматли толиб унга футбол дарвозасининг жанубий устуни тарафга юришни буюрди. Оломон сув қуйгандек тинчиб қолди. Марям ўз соясига боқди, мана бу сояга жаллоднинг ҳам кўланкаси қўшилди.
Ҳаёт уни сийламади. Аммо, тан олади, бахтли дамлари ҳам бўлди. Бари бир яшагинг келаркан-да! Қанийди бир мартагина бўлсин, Лайлони
кўролса, унинг шодон кулгисини эшитса, у билан бирга чой ичиб, ҳолва еса... Азиза! Унинг тўйини кўриш, бармоқларига ҳино қўйиб, бошига никоҳ рўмолини ташлаш насиб этмади. Роса чиройли келин бўлса керак ўзиям. Унинг болаларини ҳам кўролмади.Кексайиш ҳам Марямнинг қисматида йўқ экан.
Дарвоза устуни олдида тўхташ буюрилди. Чодрасининг бир четидан автоматни маҳкам қисиб турган қўлни кўрди.
Оҳ, ҳаёт, бунчалар аччиқ... бунчалар ширин бўлмасанг!..
Марям кўзларини юмди. Бирдан ҳамма изтироблар чекиниб, қалбини аллақандай сокинлик, ҳатто хотиржамлик эгаллаб олди. У дунёга бир бегона алаф сингари, ота-онасининг хоҳишига қарши ўлароқ, ҳароми тамғаси билан келганди. Мана, Ердаги сафари ҳам қариди. У ҳам севди, севилди,
кимнингдир корига яради, ҳимоячи, дугона, она бўлолди. Ундан ширин хотиралар қолади.
Ҳаммаси бундан-да баттарроқ бўлиши мумкин эди. Умр беҳуда ўтмади-ку! Марям ўзича Қуръон оятларини такрорлади:
– У, дарҳақиқат, осмонлар ва Ерни яратган зотдир. У тунни кун билан, кунни эса тун билан беркитади. У қуёш ва ойни ҳам ўзига бўйсундирган, ҳар бири белгиланган макон томон ҳаракатланади. У буюк ва мағфиратли зотдир.
– Тиз чўк, – буюрди толиб.
«Парвардигорим, мендек гуноҳкор бандангдан марҳаматингни дариғ тутма!»
Марям итоаткорлик билан амрни бажо келтиради.
Охирги марта...

Давоми эртага✍
@ibratli_sozlar


Қозикалоннинг юзи оғриқдан бужмайиб кетди. Унинг юзларида ҳамдардлик ифодасини ҳам пайқаш қийин эмасди.
– Синглим, мен сенинг гапларингга, эрингнинг бадхулқ одам эканига ишонгим келади. Аммо сенинг ваҳшиёна жиноятингдан кўз юмиб бўлмайди. Ахир бу нимаси? Бола тепада йиғлаб ётса-ю, сен пастда унинг отасини чопиб ташласанг... Менинг ҳам ажалим яқин. Шу боис шафқат кўрсатгим келади. Сени жон деб кечирган бўлардим.
Аммо, эртага Худойим «Ўзинг бир гуноҳкор банда эдинг, кечиришни сенга ким қўйибди?» деса нима қиламан?
Ёрдамчи қозилар ҳам бош ирғаб унинг гапини маъқуллашди.
– Нимаям дердим. Синглим, сени ахлоқсиз аёлсан деёлмайман. Аммо жуда ёмон ишга қўл ургансан. Шариат бу қилмишингни кечиролмайди.
Мен боришим керак бўлган жойга сени аввалроқ жўнатишим керак бўлади.
Марям ердан кўз узмай бош ирғади.
– Парвардигорнинг ўзи гуноҳларингни афу этсин.
Ҳукмни имзолаш учун Марямга тутқазишди. Уч толибнинг синчкор нигоҳлари остида Марям ўз исмини – мим, ро, йо ва мим ҳарфларини текис ёзиб чиқди. У йигирма етти йил илгари Жалилнинг уйида, муллаларнинг гувоҳлигида худди шунга ўхшаш ҳужжатга имзо чеккан эди.
Ўн кун ўтди. Марям камеранинг дарчаси олдида ўтириб, турма ҳаётини кузатарди. Ҳовлига қамалиб қолган шамол қоғоз парчаларини чирпирак қилиб ўйнарди. Соқчилар, маҳбуслар, болалар кўзларини қўлларини билан тўсиб олган, акс ҳолда қум ва чанг одамнинг бурнига, оғзига кириши
мумкин. Шамол қош қорайганда тинарди, кечаси эса, худди кундузги тўс-тўполон учун узр сўрагандек, майин, ёқимли шабада эсади.
Нахма унинг қўлига мандарин тутқазди:
– Сиз менга яқин бўлиб қолгандингиз, – деди кўз ёшларини тиёлмай.
Марям жойидан жилмади. Ҳовлидан қиздирилган ёғ ҳиди келар, кимдир овқат тайёрлаш билан овора эди. Қизчалар бир пайт у Жалил билан куйлаган қўшиқни хиргойи қилишарди.
Ой порлайди осмонда,
Қушлар куйлар ўрмонда...
Ўтган кеча у узуқ-юлуқ туш кўрди. Ўн битта тошни устунчаларга бўлиб тиклаётганмиш.
Анҳорнинг нариги бетида Жалил уни имлаб чақираётганмиш. Мулла Фатҳулла унга негадир чиннигул ҳиди анқиб турган настарин гулларни
тутқазармиш. Лойсувоқ кулба олдида эса, онаси Марямни овқатлангани чақирармиш. Лекин Марям жойидан қимирламас, ўзи ўйнаб ўтирган,
ям-яшил майсалар қоплаган, чумолилар ўрмалаётган, чигирткалар сакраб, қўнғизлар визиллаётган ердан тургиси келмасмиш. Чўққи тепасидан
эса қўйларнинг маъраши, яна қаердандир араванинг ғижирлаши эшитилармиш.
...Марям машина кузовида кетиб борарди. Юк машинаси «Ғозий» стадиони томон елиб борарди.
Унинг қаршисида ўтирган, автомат осиб олган ёшгина толиб Марямдан кўзини узмасдан машина бортини дўмбира қилиб чертарди.
– Қорнингиз очмадими? – сўраб қолди у тўсатдан.
Марям бош чайқади.

– Истасангиз менда печене бор. Мазали. Тортинмай сўрайверинг.
– Раҳмат, иним, керакмас.
Соқчининг юзларидан самимийлик порлаб турарди.
– Қўрқиб кетяпсизми?
Марямнинг томоғига нимадир тиқилди:
– Қўрқяпман, – деди титраб. – Жудаям...
– Менда акамнинг сурати бор, – деди соқчи.
– Ўзини эслолмайман. У велосипед тузатарди.
Фақат шуни биламан, холос. Унинг юриш-туриши, кулгиси, овози умуман эсимда йўқ.
Ойимнинг айтишича, у ер юзидаги энг қўрқмас, баҳодир йигит бўлган экан. Нақ шернинг ўзи.
Кунларнинг бирида, эрта тонгда коммунистлар уни ҳибсга олгани келади. Акам эса, худди ёш боладек йиғлаб юборади. Нега буни айтяпман?
Қўрқув – бу оддий ҳол. Ҳамма ҳам қўрқади. Бундан уялмасангиз ҳам бўлади.
Минглаб кўзлар унга қадалиб турарди. Майдонда юз беражак ҳодисани аниқроқ кўриш учун ҳамма бошини чўзиб қарарди. Марямни машинадан тушириш учун қўл узатишганда, ҳамма ёқни олағовур босиб кетди. Овозкучайтиргичдан маҳкуманинг жинояти ўқиб эшиттирила бошлади. Оломон орасида кимдир бош чайқар, кимдир танглай қоқар, Марям эса, ердан кўз узмас, одамлар уни алқаяптими, қарғаяптими, билолмасди. Унинг учун ҳамма нарса фарқсиз эди.
Уни боя турмадан олиб чиқишаётганда, ўлим олдидан ялиниб йиғлаши, кўнгли озиб ўқчиши, шалворини ҳўл қилиб қўйиши мумкинлигидан


юрарди. Уларнинг айримлари шу ерда туғилган, қаердадир бадбўй ҳаво, темир-бетон деворлар, панжарали деразалар ва соқчилардан холи ҳаёт
борлигини тасаввур ҳам қилолмасди.
Марямнинг камерасида бирор жиддий жиноятчи йўқ эди. Асосан уйдан қочган хотинлар. Шу боис улар Марямга аллақандай ҳурмат ва ҳадик
билан қарашар, уни ҳали ул-бул егулик билан сийлашар, гоҳ ортиқча адёлларини бериб туришарди.
Нахма эса, ерга урса осмонга сапчийдиган қиз.
Унга ош-нон берма, тақдирнинг нораволигидан гапириш имконини берсанг бас, жон киради.
Отаси уни ўзидан ўттиз ёш катта тикувчига эрга бермоқчи бўлган экан. Кейин Нахма маҳаллий муллалардан бирининг ёшгина ўғли билан
Гардиз томонга қараб қочибди. Уларни Кобулнинг ўзида тутиб олишган. Муллаваччани бир зириқтиришган экан, тавбасига таяниб, ҳамма
айбни қизнинг елкасига ағдарибди. «Менда гуноҳ йўқ, шу қиз ноз-ишвалари билан мени йўлдан урди, сеҳр-жоду қилиб олди», дея ўзини оқлабди.
Ҳозир у ҳақ йўлга қайтиб, Қуръон ўқишда давом этаётган экан.
Йигитни қўйворишибди. Нахмага беш йил беришибди. Отажониси, қамоқдан қайтган куннинг ўзида қизини қўйдай бўғизлаб ташлашга ваъда берибди.
Нахманинг ҳикоясини эшитиб, онасининг Сафедкўҳ этагидан пуштиранг булутларга тикилиб айтган гапларини эслади: «Эсингда тут, қизим!
Эркак зоти ҳамиша аёлни айблаб келган...» Марямнинг суди бир ҳафтача олдин ўтганди.
Адвокат ҳам, тергов ҳам, гувоҳлар кўрсатмаси ҳам керак бўлмади. Марямнинг ўзи ҳаммасидан воз кечди. Уни сўроқ қилиш чорак соатга ҳам чўзилмади.
Қозикалон – рангпар, озғин, сарғиш чўққи соқол ўзига ярашмай турган озғингина кекса толиб ҳайъат аъзоларининг ўртасида ўтирарди. Кўзойнак ортидан унинг сарғайган кўзлари фавқулодда катта бўлиб кўринарди.
«Нашватининг думидек ингичка бўйни билан саватдек саллани қандай кўтариб турганийкин?» деган хаёл Марямнинг миясини тилиб ўтди.
– Айбингни тан оласанми, синглим? – сўради қозикалон.
– Ҳа, – деди Марям дадил.
Қози бош ирғади. Ким билсин, балки шунчаки боши қалтирагани учун шундай туюлгандир? Мулла Фатҳулла ҳам ундан кўра бардамроқ эди, деб ўйлади Марям. Ҳатто пиёлани қўлга олишга ҳам кучи етмас экан, чап тарафида ўтирган яғриндор эркак
чойини ичкизиб қўйди. Чол миннатдорлик маъносида бошини қимирлатиб қўйди.
Негадир қози ортиқча бақириб-чақирмас, таҳдид қилмас, жуда майин гапирар, ҳатто кулимсираб қўярди. Ўнг томонда ўтирган учинчи толиб
эса, ҳар замонда Марямга ер остидан еб қўйгудек ўқраяр, чамаси, унинг пуштунча гапирмаётганидан ғазаби қайнарди.
– Нима деб гапираётганингни фарқига борасан, а?
– Ҳа.
– Бир нарсани тушунмаяпман, – тўнғиллади ёш толиб. – Парвардигор биз эркакларни ва сиз, аёлларни бир-бирига ўхшамайдиган қилиб яратган.

Бизнинг мияларимиз ҳам фарқ қилишини, аёллар эркаклар сингари чуқур ва атрофилича фикр юрита олмаслигини ғарб олимлари ҳам тан олишган.
Шу боис, иккита аёлнинг гувоҳлиги битта эркакники билан тенг.
– Ука, мен ўлдирганимни тан оламан, – деди
Марям. – Агар мен ўлдирмасам, унинг ўзи бўғиб ўлдирган бўларди.
– Бу гапни сен айтяпсан. Аёллар ҳар гапда қасам ичишга уста бўлишади.
– Ишонинг, гапим рост.
– Хўш, фикрингни исботлайдиган бирорта одам борми?
– Йўқ!
– Ана шу-да, – мағрур бош ирғади ёш толиб.
– Пешовардаги таниш докторга бориб учрагандим, – қози бошини ликиллатиб сўз бошлади. – Жуда билимли шифокор. У билан ўтган ҳафтада кўришдик. «Менга очиғини айтавер», дедим унга. «Мулла бобо, тўғриси, уч ой умрингиз қопти, ошиб борса олти ой яшайсиз», деди. Хуллас,
ҳаммамиз бу дунёда меҳмонмиз. Яратганнинг иродасига қарши бора олармидик?
У яна яғриндор шеригига имо қилганди, чой қуйиб берди. Қози кафтининг орқаси билан лунжини артди:
– Мен бу дунёни тарк этишдан қўрқмайман.
Яккаю ёлғиз ўғлим беш йил илгари вафот этганди. Ҳаёт мен учун ўз қимматини йўқотиб бўлган.
Хуллас, мен ўлимни ўйлаётганим йўқ. Бошқа нарсадан хавотирдаман. Қиёматда Парвардигор мендан сўрайди: «Мулла, нега сен менинг амримни бажармадинг?» Унинг иродасига қарши борганим учун нима деб жавоб бераман? Ҳар биримиз Яратганнинг қонунларини бажаришга масъулмиз. Шу боис, ҳар қанча оғир бўлсаям, мен Яратганнинг амрига тобеман.


– Агар бизни ушлаб олишса, ҳаммамиз айбдор бўламиз. Сен ҳам, Тариқ ҳам жавоб беришингларга тўғри келади. Мен эса, ҳаётингизни барбод қилишни истамайман. Қочоқлик осон эканми? Ушлаб олишса, болаларнинг ҳоли нима
кечади? Уларни ким боқади? Толибларми? Сен онасан, Лайложо, онадек фикр юрит.
– Иложим йўқ.
– Мажбурсан.
– Бу инсофдан эмас, – Лайлонинг юз-кўзлари кўз ёшга беланди.
– Инсофнинг ўзи шуни тақозо қилади. Кел, ёнимга ёт.
Кечагина эмасмиди, Лайло Марямнинг тиззасига бошини қўйиб ётгани. Улар бир-бирининг сочини ўриб қанча-қанча кунларни ўтказишмади.
Марям унинг лақиллаб айтган ҳар қандай гапини бўлмасдан эшитиб ўтирарди.
– Ҳа, бу айни адолатдан бўлади, – деди Марям ишонч билан. – Мен эримни ўлдирдим, болаларни отасидан жудо қилдим. Мен сизлар билан кетолмайман, – унинг лаблари титради. – Ўғлинг мени ҳеч қачон кечирмайди. Мен унинг кўзларига қандай қарайман? Бунга журъатим етармикин?
Марям Лайлонинг сочларини битта қилиб ўриб қўйди.
– Мен шу ерда қоламан. Мен учун энди ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Болалигимдан нима орзу қилган бўлсам, ҳаммасини сен менга беролдинг.
Сен билан, сенинг болаларинг билан мен ўзимни бахтиёр ҳис этдим. Бор гап шу, Лайложо! Фақат мендан хафа бўлма.
– Ўзингиз айтган, гулмоҳилар тўла анҳор, дарахтлар ўтлоқлар нима бўлади? Товуқ ва қўйлар-чи? – Лайло юзини Марямнинг тиззасига босиб, ёш боладек йиғлаб юборди.
Марям Залмайга тушлик учун бир бурда нон ва бир нечта анжир қоқиси берди. Икки дона қоқи ва турли жониворлар шаклидаги бир ҳовуч печенени
Азиза учун алоҳида халтачага солиб қўйди.
– Қизингни менинг номимдан ўпиб қўй, – деди Марям. – Унга кўзимнинг нури, қалбимнинг қўри эканини етказиб қўй, илтимос.
Лайло жимгина бош ирғади.
– Айтганимдек, автобусга ўтир. Иложи борича одамларнинг эътиборини тортмасликка ҳаракат қил.
– Энди қачон кўришамиз, Марям опа, Мен албатта кўрсатма беришим керак. Мен воқеа аслида қандай бўлгани, сизнинг бошқа иложингиз қолмаганини тушунтираман. Ахир улар ҳам одам-ку, тушунар? Тўғрими?
Марям унга майингина тикилиб турди, кейин эгилиб Залмайнинг юзчасидан ўпди. Боланинг эгнига қизил майка, зангори иштон, оёғига яқиндагина Рашид олиб берган ковбойча этик кийиб олган эди. Қўлида кечаги коптокни қисимлаб турарди.
– Ўзингни қўлга ол, – яна бир карра эслатди Марям уни йўлга кузатиб чиқаркан, кейин болага юзланди. – Онангни хафа қилма. Мени кечир, хўпми?
Лайло ўғлининг қўлидан ушлаб, кўчага чиқди. Чорраҳага етганда, Лайло ортига ўгирилди.
Марям дарча олдида улардан кўз узмай турарди. У ҳозир оқ рўмол танғиб, тўқ кўк кофта ва оқ шалвар кийиб олганди. Марям унга қўл силкиди. Лайло муйилишда қайрилиб, кўздан йўқолди.
Шу-шу бошқа кўришмадилар...

ЙИГИРМА БИРИНЧИ БОБ
Назарида Марям бир ухлаб, яна ўзининг қишлоқ четидаги лойсувоқ кулбасида кўз очгандек эди. Орадан шунча йил ўтиб...
Вилоят аёллар турмаси Шаҳринавда, Товуқ кўча яқинида жойлашган эди. Кулранг тўртбурчак иморатни ҳар томондан эркаклар сақланадиган
корпус ўраб олганди. Аёллар учун дарчаси ички ҳовлига қараган бештагина, ифлос, дим камералар бор эди. Дарчада ҳам ойна йўқ, фақат панжара ўрнатилган. Эшиклари эса, негадир очиб қўйилган, истаганча кириб чиқишинг мумкин.
Эшикларда парда ўрнатилмаган бўлиб, улардан толиблар сигарет буруқситиб, ҳар замонда мўралашар, тишларини ғижирлатиб, аёлларга гап
ташлаб қўйишарди. Шунинг учун аёллар кўпинча кун чиққандан то ботгунича чодрасини ечмай ўтиради. Бу пайтда толиблар асосий дарвозани
занжирлаб ўз постларини эгаллашади.
Марямдан ташқари беш аёл ва тўртта бола сақланаётган камера нимқоронғи эди. Шифтдан иккита электр сими туртиб чиққан, ток ўчиб қолмаган бўлса, аёллар енгилгина, пакана хотин Нахмани биргалашиб кўтарашар, у бир амаллаб, симга лампочкани улаб тушарди.
Шкаф катталигидаги ҳожатхона эса, полнинг ўртасидан очилган, канализациясиз туйнукдан иборат эди. Сассиқ ҳид ва пашшаларга тоқат
қилиб бўлмасди. Тўртбурчак ҳовлининг ўртасида балчиқ сувли ҳовуз қазилганди. Арқонларда кир ёйилганди. Бу ерда маҳбусалар билан учрашувлар тайинланар, овқат пиширилар, камераларнинг ўзида эса, овқатланишга рухсат беришмасди. Атрофда ялангоёқ болалар чопқиллаб


Марямнинг сокин ва ёқимли овози Лайлони аллалаётгандек эди. У Марямни билади: айтганини қиладиган аёл. Эртага тонгдан ҳамма режалари рўёбига киришади. У Лайлога ўхшаб, шошма-шошарлик билан қарор чиқарадиган ва
кейин ўзини йўқотиб қўядиганлардан эмас. Демак, ҳаммаси яхши бўлади.
– Албатта, сиз айтгандек бўлади.
Марям Лайлога юзланди.
– Бор тепага чиқ, ўғлингдан хабар ол.
Қоронғилик ичидан отасининг каравотида ётган Залмайни аранг ажратиб олди. Лайло унинг ёнидан жой олиб, устини адёл билан ўраб қўйди.
– Ухлаяпсанми?
– Йўқ, ҳали дадажоним билан намоз ўқимай туриб, қандай ухлайман?
– Бугун намозни мен билан ўқий қол.
– Сиз билмайсиз-ку!
Лайло ўғлининг қўлчасини сиқиб, бўйнидан ўпди.
– Уриниб кўраман.
– Дадажоним қанилар?
– Даданг кетди, – Лайлонинг томоғи қуриди.
Мана у: биринчи даҳшатли ёлғон. Энди яна қайта-қайта алдашга тўғри келади. Бечора Залмай! Отасининг ишдан қайтишини қанчалик интизорлик билан кутар, у эшикдан кириши билан кўзлари қувончдан порлаб кетар, югуриб келиб, отасининг бўйнига осиларди. Рашид ўғлини ердан узиб олиб, ҳаводан айлантирар, кейин ерга қўйганида Залмай қиқирлаб, маст одамдек гандираклаб қоларди. Шу он ота-боланинг шодон табассуми, қувноқ кулгилари, шўх ўйинлари унинг кўз ўнгида жонланиб, томоғига алланима
тиқилди. Юрагини нимадир эза бошлади.
– Қаерга кетдилар?
– Билмадим, жоним болам.
– Тез келадиларми? Менга бу гал нима олиб келадилар?
Лайло дуо калималарини такрорлашга тушди. Бармоқ бўғинларини санаш орқали 33 марта «Субҳоноллоҳ», 33 марта «Алҳамдулиллоҳ», 33
марта «Аллоҳу акбар»ни айтди. Залмай онасининг ҳаракатларини изма-из такрорлади.
Она-бола яна кўрпага бурканиб ётишган чоғда, Залмай мудроқ овозда сўради:
– Дадам бояги гапим учун кетиб қолдиларми? Анави ёмон одам ҳақида бекор гапирибман, а?
Лайло даҳшат ичида боласини бағрига босди.
Лаблари ожиз пичирлади: «Йўқ, болажоним, йўқ, бу ерда сенинг умуман айбинг йўқ!»
Бу пайтда бола пишиллаб ухлаб қолганди. Эрталаб муаззиннинг товушидан уйғонган пайтида унинг мияси анча равшан тортиб қолганди. Ахир кеча кечқурун у ҳеч нарсани идрок этадиган даражада эмасди.
У тўшагидан туриб, Залмайга узоқ тикилиб турди. Бола муштумини бўйнига қисиб, ухлаб ётарди. Лайло беихтиёр Марямни эслади. У ҳам кеча
кечқурун келиб, ширингина ухлаб ётган Залмайга қараб, фикрини ўзгартириб кетмадимикин?
Лайлонинг аъзои бадани қақшаб оғрирди. Бўйни елкалари, орқаси, қўли ва сонларида кеча Рашиднинг камаридан қолган излар қорайиб турарди. Лайло пешонасини тириштирганча, ётоқхонадан чиқди. Марямнинг хонасида тонг қоронғилиги ҳукмрон эди. У жойнамоз устида тиззалаб ўтирган чоғида Лайло
ёнидан бориб чўкди.
– Сен ҳозироқ Азизанинг ёнига бор, – деди Марям.
– Хўп.
– Пиёда юрма. Автобусда, одамларнинг ичида юрганинг тузук. Таксига чиқсанг дарров кўзга тушасан, яна битта ўзинг, аниқ тўхтатишади.
– Сиз кеча менга нималар дегандингиз, эсингиздами? Ё фақат мени тинчлантириш учунгина айтганмидингиз?
– Йўқ, мен жиддий айтганман. Сен бахтли бўласан, Лайложо!
– Мен? Нега фақат мен? Сиз-чи?
Марям ғамгин кулимсираб, жим қолди.
– Марям опа, ҳаммаси сиз айтгандек бўла қолсин.
Биз ҳаммамиз бирга кетамиз. Мен, сиз, болалар. Тариқнинг Покистонда иши, жойи бор. Биз ҳали биргалашиб ҳамма муаммоларни ҳал қиламиз.
– Бунинг иложи йўқ, – деди Марям сокинлик ва маҳзунлик билан.
– Биз бир-биримизга ғамхўрлик қиламиз, – гапида давом этди Лайло. – Ўзим сизнинг хизматингизда бўламан. Бу ўзимга ҳам ёқади.
– О, Лайложо!
– Овқатни ҳам ўзим қиламан, супур-сидир ҳам ўзимдан ортмайди. Сиз ҳеч нарса қилмайсиз. Дам оласиз, боққа қарайсиз. Қолган ишлар ўзимга тан.
Сизсиз кетолмаймиз. Азиза сизсиз тура олармиди?
– Бир бўлак нон ўғирлаган одамнинг қўлини
кесишади, – деди Марям. – Эрини ўлдириб қочган иккита хотинни топиб олишса, нима қилишларини биласанми?
– Ким билиб ўтирибди? Бизни топишолмайди.
– Топишади. Эртами, кечми албатта топишади. Уларнинг шундай искабтопарлари борки... – Марямнинг овози Лайлоникига қараганда,
аниқ, ишонарли ва бўлиқ жарангларди.
– Илтимос, ўтиниб сўрайман.


МИНГ ҚУЁШ ШУЪЛАСИ

ЙИГИРМАНЧИ БОБ

Лайлонинг тепасида иржайган тишлар, олайган кўзлар муаллақ осилиб қолганди. Тамаки исидан нафаси қайтгудек бўлди. Марям ҳам шу
атрофда юрибди, чамаси. Тепада фақатгина катта-кичик доғлар ва ёриқларга тўла шифт кўринади. Назарида тўртбурчак шифт ундан тобора узоқлашиб, почта маркасидек кичрайиб борарди. Қаердандир, олислардан тушунарсиз овозлар эшитилди. Лайлонинг ўғли ва қизи унинг тепасида чуғурлашиб, парвона бўлишяпти, чоғи. Ёки бу тушимикин?
Лайло ўзини ҳам худди ҳавода учиб юргандек ҳис қилди. Яна шифтга тикилди. Шифтдаги узун ёриқ худди қандайдир ваҳший махлуқнинг тиржайган жағини эслатади.
Кимдир Лайлони қимирлатиб кўрди:
– Тирикмисан? Ўзингга кеп қолдингми? – деган таҳликали, таниш овоз эшитилди. Лайло тепасида эгилиб турган Марямни аранг таниди. Унинг пешонасидаги ҳар бир ажин аниқ-тиниқ кўриниб турарди. Лайло нафас олишга уринди. Томоғи ўт бўлиб ёнарди. Яна бир тиришиб кўрди. Бўғзидаги
аланга яна-да кучайгандек бўлди. Аввал хириллади, кейин йўталди. Нафас олиш қанчалик қийинлигини айни дамда англаб етди. Соғ қулоғининг
тагида нимадир асабий чийиллади.
Бор кучини тўплаб ўрнидан турди. Ерда ҳаракатсиз, чалқанча ётган Рашидни кўрди. Унинг оғзи қийшайганча очиқ қолган, бўйнидан қон ирмоқ бўлиб оқиб турар, иштони жиққа ивиган эди.
Пешонасига нима қилди экан? Белкурак нега бу ерда турибди? Лайло чуқур уҳ тортди.
– Э, Худо, – деди овози титраб. – Марям опа, нима бўлди ўзи?
Марям жасаднинг устида жим қараб турарди.
Лайлонинг баданида титроқ турди. У нималарнидир гапирар, иложи борича мурдага, унинг чала очиқ оғзига ва сўник кўзларига қарамасликка тиришарди.
– Ўтир, Лайложон, – деди ниҳоят Марям. Лайло унга итоат этди. – Манавини ҳовлига чиқариб қўйишимиз керак. Залмай отасининг жасадини кўрмасин.
Марям Рашиднинг чўнтагидан ётоқхона калитини олди. Биргалашиб, ўликни чойшабга ўрашди. Лайло унинг оёғидан, Марям қўлтиғи остидан кўтаришди. Жасад оғирлик қилди шекилли, судрай бошлашди. Остонага етганда Рашиднинг оёғи эшик кесакисига илинди ва хотинларнинг
қўлидан ерга тушди. Кейинги уриниш ҳам беҳуда кетди. Тепада нимадир ерга гурсиллаб тушгани эшитилди. Лайлонинг оёғи остидан ер силжиб, беҳол ўтириб қолди ва ҳўнграб юборди.
– Ўзингни қўлга ол, – деди Марям. – Ўтган ишга салавот.
Бир оз ўтиб, Лайло ўрнидан турди. Юзларини артди. Иккови ўликни ҳовлига опчиқишди.
Омборхона олдидаги мих, болға, арра ва ва бир бўлак думалоқ ёғоч турган қути ёнига ётқизиб қўйишди. Куни кеча Рашид бу ёғочдан Залмайга
қанақадир ўйинчоқ ясаб бермоқчи бўлганди. Насиб қилмаган экан.
Кейин уйга қайтишди. Марям қўлларини ювиб, сочларини тартибга келтирди.
– Кел, энди сенинг яраларингни боғлаймиз, Лайложо! – Кейин эса қўшиб қўйди. – Ўйлаб кўриш учун менга вақт керак. Албатта чиқиш йўли бўлиши керак, мен уни топаман.
– Қочамиз, бу ерда қолишимиз мумкин эмас, – деди Лайло ҳамон овози титраб. Шу пайт қулоғи остига Рашиднинг қоқ миясига санчилган белкурак
овози эшитилди, – демак ўша пайтда ҳуши жойида экан, – негадир кўнгли ағдарилгудек бўлди.
Марям Лайлонинг енгиллашиб олишини кутди, кейин бошини тиззасига қўйиб, сочларини силади.
– Ҳаммамиз кетамиз, жоним, – деди Марям кўзини бир нуқтага қадаб. – Мен, сен, Тариқ, болалар.
Биз бу бехосият уйдан, бу тошбағир шаҳардан, бу бадбахт мамлакатдан кетамиз. Узоқ-узоқларга! Ҳеч кимнинг қўли етмайдиган жойга. Янгидан ҳаёт
бошлаймиз. Чекка бир овлоқдан, ям-яшил дарахтлар панасида қурилган кичкина уйча сотиб оламиз.
Олдидан катта анҳор ҳам оқиб ўтади. Бу уйчага торгина сўқмоқлар бўйлаб борилади. Болаларимиз тизза бўйи келадиган ўтлар ичида ўйнашади, қамишлар ўсиб турган, гулмоҳилар сузиб юрадиган анҳорда чўмилишади. Ўзимизнинг қўйларимиз, товуқларимиз бўлади. Сен билан бирга нон пиширамиз, болаларни ўқитамиз. Ҳамма гуноҳларимиз ҳам ортда қолади, бизга ҳеч ким халал бермайди, биз ҳам ўз билганимизча тинч, хотиржам ва бахтли яшаймиз. Нима, биз бунга арзимаймизми?
– Арзиймиз, – деди Лайло орзумандлик билан кўзларини юмиб.


Лайло чаққонлик билан полдан ниманидир олди. Унинг қўлларида синган стаканнинг қиррадор парчаси ярақлаб турарди. Бир сониядан
сўнг Рашиднинг бўғзидан қон тирқираб, кўйлагини қизилга бўяй бошлади. Рашид шердек ўкириб, Лайлога ташланди. У ерга қулади. Бир зумда
эр унинг устига чиқиб, бўғзига чанг солди. Лайло хириллашга тушди. Марям унинг елкасига канадек ёпишганча ажратишга тиришди. Кейин эрининг панжаларини ёзишга уринди, қўлларидан тишлади. Фойдасиз. У Лайлонинг бўғзини янада кучлироқ сиқарди.
«Ҳозир бўғиб ўлдиради, – ўйлади Марям. – Унга кучимиз етмайди. Бошқа чора йўқ!»
Хонадан отилиб чиқди. Залмай тепадаги хонанинг эшигини тинимсиз муштларди. Белкурак омборхона деворига суяб қўйилганди. Рашид Марямнинг қайтиб кирганини билмай қолди.
Лайлонинг юзлари кўкариб кетган, кўзлари косасидан чиқа бошлаганди. Ҳатто қаршилик кўрсатишга ҳам мажоли қолмабди шўрликнинг.
Йигирма етти йил ичида Рашид Марямнинг нималарини тортиб олмади? Энди Лайлодан ҳам айирмоқчи!
Марям белкуракни азот кўтарди.
– Рашид!
Рашид ўгирилиб қаради. Худди шу лаҳзада белкуракнинг ўткир тиғи унинг чаккасидан ёриб кирди. Панжаларини кенг ёйиб қонга беланган
бошини чангалладию, ёнбошига гурсиллаб ағанади. Энди унинг юзида на ғазаб, на қабоҳат асари қолганди.
«У қасос муддати етганини тушундимикин? – деган чаққон ўй тилиб ўтди Марямнинг тафаккурини. – Балки сўнгги дамда виждони уйғонгандир».
Марям умрида илк бор... илк бор эрининг кўзларига тик ва дадил боқди. Унинг кўзларида ваҳшиёна адоват учқунларини кўрди. Лаблари ҳам қаҳр-ғазаб билан қийшая бошлабди.
«Агар ҳозир тинчитмасам, тўппончасини олади-да, мен ҳам, Лайлони ҳам отиб ташлайди».
Марям бор кучини ишга солиб, белкурак билан иккинчи бор эрининг бошига туширди.
Бадбахт бир умрнинг интиҳоси учун ана шу зарба кифоя қилди.

..


– Ҳа, тушунаман. Ҳаммаси учун кечир мени.
Олдингда гуноҳкорман.
– Қайси гуноҳингни кечиришим керак? Келаман дегандинг, мана, келдинг-ку!
– Сени кўрганимдан хурсандман, – деди Тариқ.
Титраганча унинг изларидан термилиб қолди. Жилд-жилд хат ёзганман, дедими? Лайлони баттар қалтироқ тутди. Юрагига чексиз андуҳ чўкканини ҳис этди. Атрофини қоплаган зулмат хиёл тарқалгандек бўлди.
Хирагина умид шуъласи ана шу бўлса керак.

ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
– Мен юқорида Марям холам билан ўйнаётувдим.
– Ойинг-чи?
– Ойим пастда ўша эркак билан гаплашиб ўтирганди.
– Тушунарли, – деди Рашид. – Яна иккита хотин тил бириктирибди-да!..
Негадир унинг юз чизгилари мулойимлашди.
Пешонасидаги ажинлар текисланди. Шубҳа ва ишончсизлик аломатлари ҳам қаёққадир йўқолди. Рашид хотиржамлик билан уларнинг рўпарасига ўтириб олди. Унинг кўриниши кучли тўфон пайтида қандай йўл тутиш ҳақида қатъий қарорга келган кема дарғасини эслатарди.
У қарор қабул қилганди.
Марям нимадир демоқчи бўлганида, унга қўли билан имо қилди.
– Энди кеч, Марям! – Кейин эса, Залмайга совуққонлик билан амр этди. – Сен тепага чиқ, ўғлим!
Залмайнинг юзларида даҳшат аксланарди. У кўзларини катта-катта очганча ҳаммага бир-бир қараб чиқди. Ўйламай-нетмай гапирган гапи
қандай оқибатларга олиб келганини, чамаси, англагандек эди.
Энди нима бўлади?
– Тезроқ! – бақирди Рашид.
У ўғлининг тирсагидан тутиб, тор зина томонга судраб кетди. Залмай қаршилик кўрсатмади.
Марям билан Лайло жим туришарди. Улар Рашиднинг нуқтаи назарини билмоқчи бўлгандек бир-бирига савол назари билан боқарди.
– Мен у ёқда меҳмонларга эшик очиб, жомадонларини ташиб юрган пайтимда, ўз уйимда шунақа шармандали ишлар бўлаётган экан-да?
Яна ўғлимнинг кўз ўнгида! – деди зинапоялардан кўтарилаётган Рашид ўзига ўзи гапириб.
Жимликни юқори қаватдан келаётган оғир ва зулмкор қадам товушлари бузиб турарди. Кейин эшикнинг қарсиллаб ёпилгани ва калитнинг ғижирлаб буралгани эшитилди. Яна оғир қадамлар зиналардан пастлай бошлади.
Рашид пастга тушгач, бир қўли билан калитни чўнтагига жойларкан, иккинчи қўлида камарини қисмлаб олган, тўқаси ерга тегиб турарди.
Марям унинг оёғи остига ўзини отган эди, хонанинг бир четига бориб тушди. Камар визиллаганча ҳавони кесиб тушди. Лайло қимирлашга ҳам улгурмади. Зарб қоқ пешонасига келиб тушди. Аввалига кафтини чеккасига босди, кейин
бир қонга беланган кафтига, бир Рашидга анграйиб қаради. Бирданига таажжубнинг ўрнини нафрат эгаллади.
Рашид камарни иккинчи бора силтаганида, Лайло чаққонлик қилиб, тўқасидан тутиб қолди.
Аммо, эри куч билан камарни тортиб олди. Камар яна бир зувиллади. Бу гал Лайло чап беришга улгурди. Рашидга томон сапчиб, унинг қулоғига чанг солди. Рашид эса, сўкинганча, Лайлони бир четга итқитиб ташлади. Аммо, қочишнинг имкони йўқ эди. Рашид Лайлони деворга қисиб,
камарнинг тўқаси билан аямай савалашга тушди. Камар тўқаси қип-қизил қонга беланди.
Зарбалар аёлнинг кўкрагига, юзига, қўлларига, елкаларига келиб тушарди. Марям зарбаларнинг ҳам, ўзининг самарасиз илтижоларининг ҳам саноғини йўқотиб қўйди. Камар ҳамон силтанарди.
Тартибсиз зарбалар, тепкилар, муштлар унинг кўз ўнгида чирпирак бўлиб айланарди. Шу чоқ кимнингдир тирноқлари Рашиднинг бўғзини, пешонасини, юзларини тимдалаётганини пайқади.
– Сенинг адабингни мен бераман энди, мен! –
Марям ҳатто ўз овозини ўзи танимади.
Рашид Лайлони чангалидан бўшатди ва унга ўгирилди. Аввалига у Марямни кўрмади, кўзлари қисилиб, қараши янада қаҳрли, қасоскор тус олди. Шу онда Марямнинг кўз олдида тўй маросими жонланди. Ўшанда уларнинг нигоҳлари илк бора кўзгу сатҳида тўқнашганди. Норасида келиннинг кўзлари ўшанда шафқат, илтифот тилаб мўлтирар, эркакнинг қатъий нигоҳларида эса,
бефарқлик ва лоқайдлик акс этарди.
Мана ўша нигоҳлар. Бу гал ваҳшат ва қабоҳат чақнамоқда бу кўзларда. Нега?
Марям ёмон хотин бўлдими? Хиёнат қилдими?
Қадрига етмадими? Уйини саранжом тутмадими? Об-овқатини вақтида едирмадими? У эрининг олдида қандай гуноҳга қўл урди? Нима сабабдан бу эр уни бутун умр азоблаб келди? Ахир шу одамга ёшлигини, бутун ҳаётини қурбон қилмадими?
Камар ерга тушиб кетди. Тушунарли. Энди қўллари билан ишга киришади чамаси.


Бир ойдан сўнг Саид менга маошимни тўлиқ берди. Бунинг устига бепул тушлик, иссиқ кийимлар ҳам. Ҳатто янги протез ҳам сотиб олиб берди. Унинг меҳрибонлигидан кўзларимга ёш келиб кетди. Биринчи маошимдан шаҳарга бориб, Алёнани сотиб олдим. Унинг жунлари шу қадар оппоқ эдики... Агар қор ёққан тонгда уйғониб қарасанг, ҳовлида уни тополмай қоласан. Фақат қоп-қора кўзлари ва бурни кўриниб туради.
Юқорида нимадир аёвсиз гурсиллар, Залмай коптогини асабийлик билан деворга урарди.
– Мен сени ўлган деб ўйлагандим, – деди Лайло.
– Биламан. Айтдинг-ку!
Лайлонинг томоғи қуриб қолди.
– Анави одам...– Лайло тутилиб қолди. – Ҳалиги, хабар келтирган одамнинг афтига қараб, уни умуман ёлғончи демасдинг-да! Мен унга ишондим. Мен бу кенг оламда танҳо қолиб кетгандим.
Шунақа ёмон бўлиб кетдим. Кейин... Рашидга тегишга мажбур бўлдим. Агар билганимда...
– Керакмас, – деди Тариқ юмшоқлик билан.
Унинг овозида таъна оҳанги йўқ, билинмасди. Худди ўртада бирор нохушлик юз бермагандек тутарди ўзини.
– Керак, Тариқ. Яна бир сабаб ҳам бор эди. Сен у ҳақда билмайсан ҳали. Сенга айтишим керак...
... – Сен ҳам унинг ёнида ўтириб гаплашдингми? – сўради Рашид ўғлидан?
Бола негадир жим қолди, кўзлари пирпиради.
– Ўғлим, сендан сўраяпман?
Залмай оғир ютинди.
– Мен юқорида Марям холам билан ўйнаётувдим.
– Ойинг-чи?
Залмай ўтинчли ва айбдор қиёфада Лайлога тикилди. Унинг кўзлари жиққа ёшга тўлганди.
– Бўпти, Залмай, – деди Лайло дангал. – Борини айтавер, ўғлим.
– Ойим пастда ўша эркак билан гаплашиб ўтирганди, – деди у ниҳоят паст овозда.
– Тушунарли, – деди Рашид. – Яна иккита хотин тил бириктирибди-да!..
– ... Мен уни кўрмоқчиман, – деди Тариқ. – Уни ёнига боришим керак.
– Борасан, – деди Лайло. – Бирга борамиз.
– Азиза! Азиза! – жилмайганча унинг исмини такрорлади Тариқ. – Исми бунча чиройли бўлмаса?
– Сен унинг ўзини кўрганингда эди? Ғирт қўғирчоқнинг ўзи!
– Сабрим чидамай кетяпти.
Қарийб ўн йил ўтди орадан. Улар торкўчада қандай учрашишган эди? Қандай ўпишишган эди? Энди эса, Лайло унинг қаршисида қай аҳволда турибди? Олдинги гўзаллиги қани? Тариқ ҳозир қаршисида қаримсиқ, қоқсуяк, сўлғин,
йиллар давомида бутун латофатини йўқотган бир ожизасини кўриб тургандир? Шу аснода Лайлонинг назарида ўртадаги ўн йил ўтмагандек, Тариқ билан худди кечагина хайрлашгандек туюлди. Гўёки шу ўн йил ичида уруш, қирғинбарот жанглар ҳам, ёввойи толиблар ҳам, очарчилик ҳам, ўлим ҳам бўлмаган. Демак, болалар ҳам туғилмаган...
Бирданига Тариқнинг юзи тундлашди, қатъий ва шафқатсиз тус олди. Бу ифода Лайло учун таниш эди. Хадимнинг устига ясама оёғини ўқталиб
борганида ҳам унинг юзлари ана шундай бўғриқиб кетганди. Тариқ астагина Лайлонинг қаварган лабларини ушлаб кўрди:
– Бу ўша!
Шу онда Лайлонинг тасаввурида ўша, ўз иффатини Тариққа ҳадя этган унутилмас кун майда тафсилотлари билан жонланди. Ташна вужудлар
эҳтироси, қайноқ нафаслар, ширин энтикишлар...
– Сени олиб кетишим керак эди, – деди Тариқ сокин овозда.
Лайло йиғлаб юбормаслик учун лабларини тишлаб, ерга қаради.
– Сен ҳозир бировнинг никоҳидаги аёлсан, онасан. Сенинг қаршингда эса мен турибман.
Ўтган йиллар ичида нималар юз бермади? Балки мен келиб нотўғри қилгандирман? Аммо, бошқача йўл тутолмасдим. Қанийди, Лайло, мен ҳеч қаерга кетмасдан ёнингда ўтирган бўлсам...
– Бўлди, етар, – ингранди Лайло.
– Мен бошимга қилич келса ҳам, айтганимда туриб олишим керак эди. Имконият борида сенга уйлансам бўларкан. Шунда ҳаммаси бошқача бўларди.
Тариқ унга томон яна бир қадам юрмоқчи эди, аммо жойида қотди:
– Ўзимни ҳам, сени ҳам қийнагим йўқ! Ҳаётингни бузиб нима қиламан? Агар кетишим сенга маъқулроқ бўлса, айт, мени қайтиб кўрмайсан. Яна Покистонга кетаман. Сен учун ортиқча ташвиш туғдиришни истамайман. Фақат, айтсанг бўлди.
– Йўқ, – Лайло аввал Тариқнинг қўлидан тутди, кейин негадир қўйиб юборди. – Керакмас, кетма! Илтимос қиламан. Қол.
Тариқ хўрсиниб бош ирғади.
– У кундузи ўн иккидан саккизгача ишлайди.
Эртага кундузи кел. Сени Азизанинг олдига олиб бораман.
– Мен ундан қўрқмайман, биласан-ку!
– Биламан, эртага келасан-а?
– Хўш, кейин-чи?
– Кейин... Ўйлаб кўришим керак. Нима бўлганда ҳам...


Мени дарров пайқаб қолишди. Ё кимдир сотдимикин? Полициячи палтонинг астарини сал тилганида, бутун кўча бўйлаб гашиш кукуни ёйилди.
Тариқ асабий кулимсиради. У болалигида ҳам хижолат бўлганини яшириш учун ана шундай кулимсирарди...
... – У оқсаб юрарди, – чақимчиликда давом этди Залмай.
– Ҳа, ўзим ҳам шунақа деб ўйловдим.
– У шунчаки... гулханга қараб ўтирганди, – аралашди Марям.
– Сен юм оғзингни, – Рашид бошмалдоғини тепага кўтариб, Лайлога юзланди. – Шунақами ҳали? Лайли ва Мажнун яна топишдими? Бир
пайтлардагидек... – Унинг юзи тошдек қотиб қолганди. – Сен эса, уни уйга киритдинг. Менинг уйимга! У ўғлимни кўрдими?
– Сиз нимага мени алдадингиз? Нега ёлғон гапирдингиз? – деди Лайло тишларини ғижирлатиб.
– Ҳалиги одамни сиз юборган экансиз-да. Агар унинг тириклигини билганимда сизнинг ёнингизда бир кун ҳам турмаган бўлардим.
– Сен-чи? Мени алдамадингми? – тутақди Рашид. – Сенингча, мен ҳеч нарсани билмайманми?
Сен ва сенинг ҳаромингни айтяпман. Сен мени нақ ўйинчоққа чиқариб қўйдинг, фоҳиша!..
...Тариқнинг ҳар бир ҳикоясидан даҳшат уфуриб турарди. Лайло ҳамма гапни ундан батафсил, ипидан игнасигача илғаб олишни истарди.
Лайлони атайин куттириш учун бир оз жим қоларди. Лайло эса, унинг қаршисида ўтириб, ундан кўзини узмасди.
Турмада яшаб ўтказган кунлари ҳақида Тариқ гапиришни истамади. Фақат урдучалаб гапиришни ўша ерда ўрганганини айтди. Саволларга жавобан бошини ирғаб қўя қоларди. Шунинг ўзи Лайлонинг кўз ўнгида тор, кўримсиз,
бетон камераларнинг намоён бўлиши учун кифоя қилди. Тариқ бу темир панжаралар ортида қанча-қанча уқубат, хўрлик ва изтиробларга дуч келмади экан?
– Мен қамалганимдан кейин ойим икки марта мени кўргани борди. Кейин у билан бошқа кўришмадик. Мен унга бир неча марта хат ёздим, жавоб келмади. Билмадим. Хат етиб бордими, йўқми, билолмадим. Айтганча, сенга ҳам бир неча марта хат ёздим.
– Менга?
– Ҳа, бутун-бутун китобларни ёзиб битирдим-ку! Ҳатто Румий оғайнинг кўрганида ҳам тан берган бўларди, – ҳазиллашди Тариқ....
...Залмай эса хархаша қилишда давом этарди.
– Бир пайтлардагидек... – яна қайтарди Рашид. – Севишганлар! Сен албатта унга юзингни очгандирсан?
– Очди, – бидирлади Залмай. – Тўғрими, ойи? Ўзим кўрдим...
... – Мен ўғлингга унча ёқмадим, – деди Лайло яна пастга тушган пайтда Тариқ.
– Кечирасан, у ўзи шунақа, эътибор берма!
Лайло уятдан қизариб кетди. Начора, ўғил онасини рашк қилади-да!
Отасини ҳаддан ортиқ яхши кўргани учун ойисига бошқача қараган эркаклар боланинг кўзига балодек кўринади.
Лайло мавзуни алмаштиришга тиришди.
– Мурида анчадан бери яшайсанми?
– Яқинда бир йил бўлади. Покистонда бир собиқ хоккейчи билан танишиб қолдим. Исми Салим экан. У турманинг «пахан»ларидан экан.
Охирги марта полициячига пичоқ ургани учун ўн йил олган экан. Ҳар бир камерада худди Салимга ўхшаган айёр, пишиқ, ташқари билан боғланиб
турадиган «паханлар» бор эди. Онамнинг офтоб уриб ўлганини ҳам у орқали эшитдим.
Менга етти йил беришганди. Ҳалиям омадим чопиб қолди. Менинг ишимни кўриб чиққан судянинг акаси афғон аёлига уйланган экан. Шунданми, у менга анча шафқат қилди. Яна ким билсин? Мен 2000 йилнинг қишида озодликка
чиқдим. Салим менга акаси Саиднинг манзили ва телефонини берди. У акасининг йигирмата хонали меҳмонхонаси ва ресторани борлигини
айтиб, «мен юборганимни айтсанг, у сенга ёрдам беради», деди.
Мурини бир кўришдаёқ ёқтириб қолдим. Автобусдан чиқишим билан қор босган арчаларни, ёғоч коттежларни, қувурлардан чиқаётган тутунларни
кўрдим. Тоғ ҳавосидан тўйиб симирдим. Ҳамма кулфат ва мусибатлар ортда қолиб кетгандек туюлди. Худди бошқа бир дунёга тушиб қолгандек эдим. Саид мени қоровуллик ва бошқа юмушларни бажаришим учун олиб қолди. Бир ой синов муддати давомида ҳам яхшигина ҳақ тўлади.
Шу аснода Лайло ўзича Саидни тасаввур қилиб кўрди. Мана у: қисиқ кўзли, юзлари қип-қизил, бақалоқ одам ойнадан Тариқнинг қандай қор кураётганини томоша қилиб турибди.
– Мени Адиба исмли кекса ошпаз турадиган ошхона ёнидаги кичкина қоровулхонага жойлаб қўйишди. Меҳмонхонагача пирамида кўринишидаги фавворалар, арчалар, бодомзорлар оралаб торгина сўқмоқдан бориларди.


мақсадида қуришган. Бу ерда ўша замонларда инглиз услубида қурилган чойхона, коттежлар сақланиб қолган. Бош кўча ҳам Мэлл деб номланади. Бу кўчада почта, ресторан ва дўконлар ҳар доим хорижлик сайёҳлар билан гавжум бўлади. Фақат қизиғи, бу ерда ҳаракат бир тарафга йўналган. Бир ҳафта ҳамма бир тарафга қараб юрса, кейинги ҳафта қарама-қарши йўналишда юради. Маҳаллий одамларнинг айтишича, Ирландиянинг қаеридадир шундай анъана мавжуд экан. Бирам тинч, осойишта жойки, ҳавасинг келади. Мури менга ёқади.
– Эчкинг Алёнага-чи?
Лайло атайин суҳбатга енгилроқ тус бериш учун гапни ҳазилга бурганди. Тариқ кулимсираб бош ирғади.
– Сенинг ота-онанг ҳам... ҳамдардман.
– Демак, эшитибсан-да?
– Мен ўша ерда қўшнилардан эшитгандим. –
Тариқ бирдан хомуш тортди. – Танишлардан деярли ҳеч ким қолмабди. Мутлақо янги одамлар.
– Ҳамма кўчиб кетган, эскилардан деярли ҳеч ким қолмаган.
– Ҳа, Кобулни таниб бўлмай қопти.
– Гарчи бу ердан чиқмаган бўлсам ҳам, ҳатто мен танимай қолдим-ку!..
... – Ойимнинг янги ўртоғи келди, – дея тантанали эълон қилди Залмай Тариқ кетганидан анча ўтиб, кечки овқатни еб бўлишгач. – Эркак киши.
– Нима, нима? – бирдан жонланди Рашид, – Хўш, хўш, ким экан у?..
... – Анча пайт биз Носирбоғдаги қочоқлар лагерида яшадик. – Тариқ сигарет кулини кулдонга чертди. – Биз борганимизда лагерда 60 минг афғон
бор эди. Бахтимизга лагердаги аҳвол у қадар ёмон эмасди. Бир пайтлар ҳарбий стратегик аҳамиятга эга бўлган бу ҳудудда қазилган чуқурлару палаткалар қолган эди. Менга у ердаги ҳамма нарса жигарранг бўлиб туюлди: одамлар, палаткалар, итлар, сули бўтқаси, ҳатто мен ҳар куни тирмашиб чиқадиган баргсиз яланғоч дарахт ҳам. Тепадан қаралганда, ҳамма ёқ худди чумоли инидек тўзиб ётарди. Чоллар ярасини офтобда тоблаб ўтиришибди, болалар канистр билан сув, ун ташийди, ёқиб исиниш учун ит тезакларини йиғишади, ёғоч милтиқлар билан уруш-уруш ўйнашади. Шамол чодирлар тепасидаги брезентларни юлқиб, ахлат қолдиқларини ҳар тарафга сочади. Осмонда варраклар парвоз қилади.
Болалар шундоқ кўз ўнгимизда жон берарди.
Бирови дизентериядан, бирови силдан, яна биттаси шунчаки очликдан... Кўз ўнгимда нечта болакайни тупроққа топширишганини билмайсан, Лайло! Бундай даҳшатни ҳатто тасаввур ҳам қилиб бўлмайди.
Тариқ бир оз жим қолиб, оёқларини қимирлатди.
– Отам ўша ерда, биринчи қишда оламдан ўтди.
Уйқусида. Беозоргина жон берди. Ўша йили ўпкасини совуқ олдирган ойим ҳам отамнинг изидан кетишига сал қолди. Иситмаси чиқиб, йўтал тутганида, қон тупурарди. Лагер доктори касалларни фургон машинада қабул қиларди. Унинг олдида эса узундан-узоқ навбат кутишга тўғри келарди. Кимлардир қув-қув йўталар, яна биров оғриқдан инграр, бошқаси қалт-қалт титрар,
ҳатто иштонини булғаб қўйган беморлар ҳам бор эди. Ана шу доктор онамга яхши қаради. Баҳорга чиқиб онам тузалиб кетди. Мен ўшанда бир
пасткашликка қўл урдим. 12 ёшли болага ҳужум қилдим. Унинг бўғзига синган шишани ўқталиб, қўлидаги адёлни тортиб олдим ва онамга келтириб бердим.
Онам тузалиб кетгач, мен ишлаб пул топишга ва Пешовардан иссиқлик тизимига уланган, тоза сув келиб турадиган квартира сотиб олишга
қарор қилдим. Хуллас, иш қидиришга тушдим.
Баъзан эрталаб лагерга юк машинаси келиб турарди. Кўпинча тошлоқ далаларни тозалаш ва олма теришга бақувват йигитларни саралаб олиб
кетишарди. Албатта кўпинча пул ўрнига адёл ёки бир жуфт этик беришарди. Бироқ, мени ҳеч ким ишга олмади. Оёғимни кўришлари билан дарров
бошқа тарафга қараб кетишарди.
Ариқ қазиш, сомон чайла қуриш, сув ташиш, ҳожатхона тозалаш каби майда-чуйда ишлар ҳам чиқиб турарди. Аммо булар ҳам менга насиб этмасди.
Кунларнинг бирида, 1993 йилнинг кузида мен билан битта дўкондор қизиқиб қолди. Айтишича, битта палтони Лаҳорга олиб бориш керак экан.
Яхши тўлайман, деб айтди. У таклиф қилган пул икки ойга квартира ижарага олиш учун етиб қоларди. У менга палтони олиши лозим бўлган дўстининг манзилини берди. Вокзалнинг олдида тураркан. Албатта, гап нимада эканини дарров фаҳмладим. Бироқ пул... бунча пулни яна қаердан
топишим мумкин? Қиш эса, эшик қоқиб турибди. Мен ҳатто автобусга чиқишга ҳам улгурмадим.


ҲОМИЛА ТУШИБ ҚОЛГАНИДАН КЕЙИН КЕЛГАН ҚОН НИФОС ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#ҳомила #нифос

❓1212-CАВОЛ: Бир ойлик ҳомила онанинг қорнидан тушди. Келаётган қон нифос деб ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ҳомила тушиб қолган вақтда қўл, оёқ, соч каби аъзолари билиниб қолган бўлса, бу бола ҳисобланади ва онадан келган қон ҳам нифосдир.
Агар ҳеч қандай аъзоси билинмаса, бола ҳисобланмайди ва келадиган қон аёлдаги ҳолатга қараб, ҳайз ёки истиҳоза бўлади. Мазкур қон уч кун билан ўн кун орасида келса ва аввалги кўрган ҳайзи билан бу қон ораси ўн беш ёки ундан кўп муддат бўлган бўлса, қон ҳайз бўлади. Агар уч кундан кам келса, истиҳоза бўлади. Ўн кун ёки ундан кам келса, барчаси ҳайз бўлади. Ўн кундан кўп келса, одатда кўрадиган кунлари ҳайз бўлиб, одатидан кейинги кунлари истиҳоза бўлади ва одатидан кейинги кунлардаги намознинг қазосини ўқиб қўяди.
Агар аввалги кўрган ҳайзи билан бу қон ораси ўн беш кундан кам бўлса, қон истиҳоза бўлади.
ظهر ‌بعض ‌خلقه ‌كيد ‌أو ‌رجل أو أصبع أو ظفر أو شعر، ولد حكما فتصير المرأة به نفساء فإن لم يظهر له شيء فليس بشيء، والمرئي حيض إن دام ثلاثا وتقدمه طهر تام وإلا استحاضة."
“Қўл, оёқ, бармоқ, тирноқ, соч каби аъзолари билиниб, тушиб қолган ҳомила бола ҳисобланади ва аёл нуфасо(нифос кўраётган аёл)га айланади. Агар аъзолари билинмаган бўлса, тушиб қолган ҳомила бола ҳисобланмайди. Келган қон агар уч кун давом этса ва аввал кўрилган ҳайз билан бу қоннинг орасида тўлиқ поклик ўтган бўлса, ҳайз бўлади. Бундай бўлмаса, истиҳоза бўлади”. ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🌞Минг куёш шуласи

Холид Хусайний🖌


Forward from: 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат_савол

Мантиқни ишлатган ҳолда ушбу суръатдан йигитнинг онасини топинг‼️

Тўғри жавобни билиш👇


ЛИЛИАННА ЛУНГИНА

(Ҳикоя)

(Русчадан таржима)

— Отам ўн етти ёшлигида, ярмаркада бир қизни учратиб қолади. Ўн тўрт ёшли бу қиз мовий рангли кўйлак ва сочига ҳам мовий ранг боғич тақиб олган эди. Отам қизни севиб қолади. Қизнинг катта бўлишини кутди. Ўн саккизга тўлганида ундан ўзига турмушга чиқишини сўради ва уйланди. Отам уни жуда ардоқлар эди...

Улар жуда камбағал фермер эдилар. Онам сигирларни соғар, ҳамма ишларни қилар эди. Лекин улар шундай яшашар эдики, ўтган ҳар бир кундан қувонч ола билишар эди. Охиригича шундай бўлди. Бу эса жуда самимий, шундай таъсирли ва ажойиб эди!

Мен яхши одамлар, яхши оилаларда, чойни ким қўйиши ҳақида жанжаллашишларини кўрар эдим. Бизникида эса, жанжал акс маънода бўлар эди. Ҳар бири чойни ўзи қўйишни хоҳлар эди. Ишни ҳар ким ўзига олишни истар эди. Қачон шеригинг ўзига кўпроқ оғирликни олишни хоҳласа, шунда сенда ҳам кўпроқ олиш истаги пайдо бўлади... Бу ерда жуда қизиқ механизмни кузатар эдим. Йўлдошинг зиммасига қанчалик кам олишни истаса, сенда ҳам кам олишга хоҳиш бўлади. Ва аксинча. Бу ерда тескари натижа кўрсатар эди. Ота онам уйдаги ишларни, нохуш вазифаларни, қийин юмушларни бир-бирларидан тортиб олишга ҳаракат қилар эдилар....

Мен яна шуни эслайман. Эрталаб отам соқолини олаётганида ҳиргойи қилар, онам эса:
- Бас қил куйлашни - фикримни жамлай ололмаяпман! – дерди.
Онам қандайдир бир мактабгача бўлган муссасада ишлар ва эрталаблари ҳисобот ёзар эди. Отам эса, – қизиқ, нега шундай нарсалар эсда қоларкин, – шундай дерди:
– Майли айтмайман. Сен эса, қачондир шундай ўйлайсан: "Афсуски у энди қўшиқ айтмаяпти. Қани эди куйласа", –дейсан.

Уларнинг никоҳи бахтли ва қувноқ бўлган эди. Қалб ва интилишлар бирлиги. Мен мана шундай, чуқур ва жиддий, айни вақтда ҳар бир дақиқаси қувончли ва сурурли бўлган бошқа никоҳни учратмадим...
Ҳар тонг отамнинг ибодати билан бошланар эди. У шундай мўъжиза-хотинни, мўъжиза-севгини, мўъжизали туйғуларни ато этгани учун Ҳудога шукрлар қилар эди...

Биз эса мана шундай буюк муҳаббат, ардоқлашлар соясида улғайдик...

Кейин мен сўрадим:
– Онанг?
– Онам ўн йил аввал вафот этди.
Мен дедим:
– Парвардигор!... Отангчи?
– Отам ҳаёт.
– Онангнинг ўлимига қандай бардош берди? Оғир бўлгандир?
– Нима деяпсан? Отам, айрилиқ азоби онамга эмас, ўзига тушгани учун ҳар куни Ҳудога шукрлар қилади...


Forward from: 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Астағфируллоҳ #дахшат

Ҳиндистонда икки блогер мусулмонлар устидан кулиш учун қабрда бир кеча ўтказмоқчи бўлишди. Ўзларини жамоаси билан қабр ковлаб у ерга ҳаво ўтказиш учун маҳсус тешик, видеокамералар ва магитафон ўрнатишди. Кечга яқин икки киши бўлиб қабрга тушишди. Ва у ерда қўшиқ қўйиб турли ҳаракатлар билан ўйинга тушиб, видеоконтент олишди.  Бошланишида барчаси кўнгилдагидек кетётган эди. Бир соатлардан кейин дахшатли воқеа содир бўлди. Одамлар қабрни очиб қарашганда,
Қабр ичида...😰👇


Бахтли болалик
Икки ака-ука- Азиз ва Жасур ўзлари ҳозиргина қумдан қуриб битказган уйларига тикилиб ўтиришаркан, ораларида одатий тортишув бошланди
- Менинг уйим сизникидан чиройли!
- Меники эса сеникидан катта. Қара, сеники кичкина.
- Йўқ, йўқ, меники....
- Йўўўқ, меники яхши.!!!
Шу пайт қаттиқ шамол турдию, Азизнинг уйини бузиб ўтиб кетди. Болакай аламдан чинқириб юбора ёзди. Укасининг йиғлаётганига чидолмаган Жасур
- Азиз, йиғлама.Менинг уйимга иккаламиз сиғамиз. Иккаламиз ҳамиша бирга яшаймиз, - деди.

Вақт ўтди. Болалар катта бўлишди. Лекин йиллар уларга таъсир қилмагандек, улар ҳануз ёш болалар мисол ким ўзарга уй қуришяпти...!

Фақат бир пайтлар бир уйга сиғамиз деган ака-укалар эндиликда бир маҳаллага ҳам сиғмай қолди...

Ҳасад, фасод, ғаразликлардан йироқ бўлган, БАХТЛИ БОЛАЛИК! Умринг бунча қисқа бўлмаса?!

Руқия Бегим Улуғхўжаева

@ibratli_sozlar


Forward from: Unknown
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💥JAHON BOZORIDA 135 YILLIK TARIXGA EGA GIGANT KOMPANIYA
✨✨AVON✨✨
ENDI O‘ZBEKISTONDA HAM QONUNIY ISH BOSHLADI💥💥💥

-ball toplashga, Katta zakazlar urishga, Yatt ochishga majbur emassiz✅
❗️OYLIK PLASTIK KARTANGIZGA TUSHADI, STAJ KETADI💰💰
BOSHQA KOMPANIYALARDAN FARQI JUDA KATTA

👌KOMPANIYA BN SHARTNOMA QILSANGIZ BIRINCHI OYDAN 300 MINGDAN KOP  KAFOLATLANGAN  OYLIK OLOLASIZ.
-A'ZO BOLISH BEPUL✅✅✅ -BARCHA TUMANLARGA BEPUL DASTAVKA✅✅✅

🔻BATAFSIL MALUMOT 👇👇
https://t.me/avonnomer1
https://t.me/avonnomer1

👩‍🏫MUROJAAT UCHUN
Adminka:👉 @delishka_bizness


#nasihatlar

Baxtiyor oila!

Bugungi kundagi er-xotinlarning orasidagi koʻp janjallarning va buning ortidan ajralishlarning sababi:
Ijtimoiy tarmoqlarda tarqatilib ziynatlab koʻrsatilyatgan sohta hayotga real hayotlarini taqqoslash.

Ming afsus, ba’zi insonlar ulardan ta’sirlanib oʻz hayotidan rozi emas.
Alloh bizga bergan hayotga qanoat qilib rozi boʻlishligimiz kerak boʻladi!

Xayrli kech yaxshilar🌸🌚
@ibratli_sozlar


Эй биздай қўшнилардан ва қардошларидан орқада, дунёда қолган киши! Биздан ибрат олмадингми? Биз, олдин кетганлар, сенда ҳеч бир фикр-ҳаёл уйғотмадикми? Ҳою-ҳавасларимиз биздан айрилиб қолиб кетганини кўрмадингми? Сенинг ҳали вақинг бор эди. Биз, биродарларинг қилиб улгурмаган солиҳ амалларни сен ҳам қилмадингми?
Ундан ташқари, у кишига мустаҳкам ва дабдабали уйлари нидо этиб дерларки:
Эй дунёнинг кўринишига алданган одам! Сендан олдин ҳам дунё ҳаётига мағрурланган, аммо сендан олдин қора тупроққа кириб ғойиб бўлган яқинларингдан ибрат олмадингми? Уларку дунё ҳаётига алдандилар. Сўнгра ажал келди, уларни қабрларга олиб кетди. Сен эса бу аҳволни ўз кўзинг билан кўрган эдинг. Уларни кафтингда кўтариб қабрга олиб борган эдинг!

Язид Раққоший айтади: Ўлик қабрлар қўйилган пайтда амаллари бу ҳолдан қўрқиб, титрай бошлайдилар, Шунда Аллоҳ амалларни гапиртиради.
Дерларки: Эй чуқурда ёлғиз қолган инсон! Дўстларинг ва оила аъзоларинг сендан айрилишди. Бугун бизнинг ёнимизда бошқа бирон дўстинг йўқ!

Каъб айтади: Солиҳ киши ўлиб, қабрга қўйилган вақтда унинг намоз, рўза, ҳаж, жиҳод, садақа каби амаллари ундан айрилганларидан қўрқиб титрай бошлайдилар. Азоб фаришталари у кишининг оёқ томонидан келадилар.
Шу асно НАМОЗ тилга кириб дейдики: Ундан узоклашинг! Сизнинг у билан қиладиган ишингиз йўқ! У, мана шу оёқларида Аллоҳ учун тик турди. Мени адо этди!
Азоб фаришталари бу сафар ўликнинг бош томонидан келадилар. РЎЗА тилга кириб, дейдики: Сизнинг у билан қиладиган ишингиз йўқ! У дунёда Аллоҳ учун оч юрди, сувсиз юрди (яъни рўза тутди).
Фаришталар бу сафар ён томондан келадилар. Лекин тилган кирган ҲАЖ дерки:
У жонини ўртага қўйди, танини заҳмат-машаққатдан аямади. Шу туфайли сабр-тоқат нималигини билди, ҳаж қилди, сизнинг у билан қиладиган олди-бердингиз йўқ!
Охири азоб фаришталари марҳум қўлининг учи томондан келадилар. Бу сафар эса САДАҚА тилга киради ва дейдики:
Яқинлашманг менинг эгамга. У бу кўриб турганингиз икки қўл билан Аллоҳ ризоси учун қанча-қанча садақалар берган, қанча-қанча эзгу ишлар қилган, шунинг учун Аллоҳнинг ҳузурига чиқишга муносиб. Сизнинг у билан қиладиган олди-бердингиз йўқ!
Шунда у кимсага шундай бир нидо келади: Хушхабар! Сен ҳаётдалигингда қандай гўзал, қандай яхши бўлган экансан! Ҳозир ҳам ўликлар ичида энг гўзал ўликсан!
Шундан кейин раҳмат фаришталари келади. Унинг учун жаннатдан бир тўшак, бир чойшаб келтирадилар. Қабр кўз қамрай олмайдиган даражада кенгайтирилади. Яна жаннатдан келтирилган бир қандил билан қабр ёп-ёруғ қилинади.


@ibratli_sozlar

20 last posts shown.