Қори ва қориялар 10 нафар одамни шафоат қилади
Савол. Фарзандга “Қуръон” ёдлатиб, қори йигит қилиб тарбия қилинса, қиёматда ота-онасининг жаннатга киришига ёрдам бўладими?
Жавоб. Албатта, ёрдам бўлади. Нафақат ота-онасига, қори йигит-қизга камида 10 нафар қариндош-уруғларидан дўзахга кетаётганларини шафоат қилиб, жаннатга киритиш ҳуқуқи берилади, иншааллоҳ. Қори йигит ёки қизнинг ота-онасига қиёматда тож кийдирилади. Унинг нури дунёдаги қуёшнинг нуридан ҳам ёруғроқ бўлади, дейилган. Қиёматда ҳамма инсоният орасида қориларнинг ота-оналари ана шундай мумтоз бўлиб, ҳаммадан ажралиб туришади:
مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَعَمِلَ بِمَا فِيهِ أُلْبِسَ وَالِدَاهُ تَاجًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ضَوْؤُهُ أَحْسَنُ مِنْ ضَوْءِ الشَّمْسِ فِى بُيُوتِ الدُّنْيَا لَوْ كَانَتْ فِيكُمْ فَمَا ظَنُّكُمْ بِالَّذِى عَمِلَ بِهَذَا
“Кимки “Қуръон” (ёд олиб) ўқиса ва ундаги нарсаларга амал қилса, қиёмат куни унинг ота-онасига тож кийдирилади. Унинг нури дунёдаги қуёш зиёсидан ҳам гўзалроқ бўлади. Агар сизларга шундай бўлса, унга амал қилувчи (қорининг ўзи) борасида нима гумонингиз бор?!” (Абу Довуд, 1/1455; Аҳмад, 24/15645).
مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَ اسْتَظْهَرَهُ فَأَحَلَّ حَلَالَهُ وَ حَرَّمَ حَرَامَهُ أَدْخَلَهُ اللهُ بِهِ الْجَنَّةَ وَ شَفَّعَهُ فِي عَشَرَةٍ مِنْ أَهْلِ بَيْتِهِ كُلِّهِمْ وَجَبَتْ لَهُ النَّارَ
“Кимки “Қуръон”ни (ёд олиб) ўқиса, уни юзага чиқариб, ҳалолини ҳалол, ҳаромини ҳаром деса, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва дўзахга кириши лозим бўлиб турган оиласидан ўн нафар кимсани шафоат қилдиради” (Термизий, 5/2905).
Муҳаддис Ибн Можа раҳимаҳуллоҳ ривоятида мазкур ҳадис ушбу иборалар билан келтирилган:
مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَ حَفِظَهُ أَدْخَلَهُ اللهُ الْجَنَّةَ وَ شَفَّعَهُ فِي عَشَرَةٍ مِنْ أَهْلِ بَيْتِهِ، كُلِّهِمْ قَدْ اسْتَوْجَبَ النَّارَ
“Кимки “Қуръон”ни ўқиса ва уни ёд олса, Аллоҳ уни жанатга киритади ва оиласидан дўзах вожиб бўлиб турган ўн нафар одамнинг ҳаммасини шафоат қилдиради” (Ибн Можа, 1/216).
Муҳаддис Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳнинг “Шуаб ал-имон” китобида мазкур ҳадис ушбу иборалар билан келтирилган:
حَامِلُ الْقُرْآنِ إِذَا عَمِلَ بِهِ فَأَحَلَّ حَلَالَهُ، وَحَرَّمَ حَرَامَهُ يُشَفَّعُ فِي عَشَرَةٍ مِنْ أَهْلِ بَيْتِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، كُلُّهُمْ قَدْ وَجَبَتْ لَهُمُ النَّارُ
“Қуръон”ни кўтарувчи агар унга амал қилиб, ҳалолини ҳалол ва ҳаромини ҳаром қилса, қиёмат куни оиласидан барчасига дўзах вожиб бўлиб турган ўн нафарни шафоат қилдиради” (Байҳақий, “Шуаб ал-имон”, 4/2438).
@Mustajob_duolar |🍀
Сиз излаган манзил...