NAMOZ VA DUOLAR 🤲


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан таъқиқланган манбалар асло қўйилмайди!
Фақат Расмий Манба!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

- Муҳаммад алайҳиссалом қачон дунёга келганлар?
- Милодий тарихнинг 570 йили 27 саврда, 12 рабиул-аввалнинг душанба куни дунёга келганлар.

- Муҳаммад алайҳиссалом қаерда дунёга келганлар?
- Осиёда. Aрабистоннинг Макка номли шаҳрида дунёга келганлар. Эллик уч ёшгача Маккаи Мукаррамада, охирги ўн йил Мадина шаҳрида яшаганлар.

- Ул зот неча ёшларида пайғамбар этиб сайландилар?
- Қирқ ёшларида.

- Унгача умрлари қай ҳолда кечди?
- У зот ёшликлариданоқ ақлли, фаросатли ва диёнатли киши эдилар. У кишини бутун Макка аҳли иззат қиларди. Севиб «Муҳаммад ал-Aмин» (ишончли Муҳаммад), дерди.

- Пайғамбар бўлгунларича машғулотлари нима эди?
- Хадича исмли бой савдогар аёлнинг савдогарлик ишларига мутасадди эдилар. Йигирма беш ёшларида ҳазрати Хадичага уйландилар.

- Ҳазрати Хадича у пайтда неча ёшда эди?
- Қирқ ёшда.

- Исломгача Aрабистон аҳли қайси динда эди?
- Кўпчилик бутпараст ва мажусий, баъзилар яҳудий ва насроний динида эдилар. Баъзилари ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида ҳисоблаб, унинг миллатиданмиз, деб айтар эдилар.

- Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари қандай бошланган?
- Муҳаммад алайҳиссалом қирқ ёшларида дунё ишларини тарк қилдилар. Aқлу эътиқод билан Aллоҳ таоло борлигини билдилар ва Маккаи Мукарраманинг четидаги Ҳиро тоғида ғорга бориб, Aллоҳга ибодат қилдилар. Бир куни ўша тоғда ўтирганларида фаришта Жаброил келиб «Иқро» сурасини ўқиди. Яна бир келганларида Aллоҳ таоло у зотни пайғамбар этиб тайинлаганини ва одамларни Ислом динига даъват қилмоғи учун элчи этиб сайлаганини сўзлади.

- Сўнг нима бўлди?
- Сўнг Aллоҳнинг расули халойиқни Ислом динига таклиф қила бошладилар.

- Дастлаб кимлар имон келтирди?
- Ҳазрати Aбу Бакр Сиддиқ, хотинлардан Хадичаи Кубро, ёш болалардан ҳазрати Aли.

- Пайғамбар бўлганларидан сўнг Маккаи Мукаррамада неча йил турганлар?
- Ўн уч йил. Сўнг Aллоҳнинг амри билан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлар. У зот билан бирга мусулмонлар ҳам ҳижрат қилишди. Биз Муҳаммад алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларидан бошлаб ҳижрий тарих, деб ҳисоб юритамиз.

- Aллоҳнинг расули Мадинада бўлган вақтларида қайси ишлар юзага келди?

- Шаҳар аҳолиси исломий ҳукм асосида умр кечира бошлади ва иймонсиз халқларни Исломга киргизмоқ ва Ислом давлати яратмоқ учун курашди. Кофирларга қарши жанглар бўлди. 8-ҳижрий санада Макка ҳам мусулмонлар қўлига ўтди. 10-санада барча мусулмон аҳли Маккаи Мукаррамага ҳажга борди. Ушбу ҳаж вақтида Aллоҳ таолодан Каломи шарифнинг сўнгги оятлари нозил бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом у оятларни айтиб Aллоҳ таолонинг каломи – Қуръон ниҳоясига етганини ва Ислом динининг ҳукмлари бутунлай баён қилинганини сўзладилар, ўзларининг қазолари яқинлашаётганини айтиб, халойиққа ваъз-насиҳатлар қилдилар.

- Муҳаммад алайҳиссалом неча ёшда қазо қилдилар?
- Мадинаи Мунавварада ўн йил тургандан сўнг олтмиш уч ёшларида милодий 632 санада, ҳижрий 11 сананинг 12 рабиул-аввалида, душанба куни бақога сафар қилдилар.

- Ул зотнинг қабрлари қаерда?
- Мадинаи Мунаввара шаҳрида, Масжиди набавийнинг ичида махсус бир гумбазнинг остида. Ҳожилар Равзаи мутаҳаррага зиёратга келиб кетадилар.

Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”дан.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Forward from: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎊🌟ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР!🌟🎊

🎊🌹 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🎊🌹 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🎊🌹 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🎊🌹 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🎊🌹 АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! 🤲

✨🌹💐ЭНГ ЯҚИН ДИНДОШИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!🤲🏻

🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБ:


Forward from: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

•🎊•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•🌹•Динимиз - Ислом
•🎊•🌹•Қибламиз - Каъба
•🎊•🌹•Айёмимиз - Жума
•🎊•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🎊•🌹•Қарзимиз - Закот
•🎊•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•🌹•Амалимиз - Савоб
•🎊•🌹•Тилимиз - Тақво
•🎊•🌹•Нафратимиз - Зино
•🎊•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБ:


Кўзгу

Ёш жувон ўз онасига ҳасрат қилди:
- Онажон! Мен энди ўз эримга тоқат қилолмайман. У жуда ўзгарди, мени тушунмай қолди, сира ҳурмат қилмайди ва доимо сўкинади. Балким, у мени севмай қўйгандир...
- Ўзингчи? Ўзинг уни ҳурмат қиласанми? Уни тушунасанми? – сўради она.
- Яна нима қилай! – қизишиб жавоб берди қизи. – Эримга ғазабланиш мумкину, менга эса мумкин эмасми? У менга қандай муносабат қилса, мен ҳам унга худди шундай жавоб қиламан-да! Ахир, у мени тушунмаса, мен нега уни тушунишим керак?
- Унда қизим мўжизаларни кутма, сен ҳозир кўзгуга ўхшаб эрингни хатоларини такрорлаяпсан. Лекин кўзгудан фарқли, хотин киши фақат кўрганини эмас, кўринмайдиганни ҳам акс эттиради. – Ўгит қилди она.
- Билгин, агар аёл яхши бўлса, эр ҳам яхшироқ бўлишга уринади. Агар хотин меҳр кўргизса, эри ҳам уни севади. Хотин эрига ўзининг яхши ҳислатларини кўришига ёрдам бериши керак.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.

✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Forward from: 🕋Ramazon Tour✈️
#Апрел_ойи_Умра_зиёрати

ХОЗИР АЙНИ ВАҚТИ!

23-25-30 апрелга саноқли жойлар қолди шошилинг


Хаж мавсумига оз фурсат қолмоқда
Умра зиёратига боришни нийят қилганлар Шавол ойида Умра зиёратига улгуриб қолинг!!!



✅✅✅✅✅✅✅✅

Ота-онангиз ва оила аъзоларингиз билан биргаликда Умра қилмоқчимиз?

Сизга ажойиб таклифлар бор

Ca
mfort па
ке
тимиз сизга аниқ энг яхши танлов бўла олади.

Бир ЖУМА намози Мадинада
Бир ЖУМА намози Маккада

Оила аъзоларингиз билан бирга Хажжул масокин ўқишлик, хам Умра зиёратида бирга бўлишлик қандай баҳт а?

14 кун мобайнида хам танангизни хам руҳингизни соғлом қилинг.

💠Икки Ҳарамда яқин 4* меҳмонҳоналар.
💠2-3 маҳал (швет столида) иссиқ овқатлар.
💠Илмли ва зиёли элликбошилар.
💠Макка в
а Мадина бўйлаб зиёратлар.
💠Жидда шаҳрида Қизил денгиз саёҳати.

14 К
УНЛИК САФАРИМИЗ

1️
⃣🔤1️⃣5️⃣🔤💲

Қў
ғироқ қилинг батафсил маъ
лумот берамиз

🤙+998906690707
🤙
+998996690700

️Телеграм 📗WhatsApp
💻@k
arimov_07 +998906690707

💱Бизни ижтимойи тармоқларда кузатинг

✈️Telegram🖱️ 📷Instagram🖱️

❄️h rel='nofollow'>ttps://t.me/Ramazon_Tour


ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Янги туғилган чақалоқнинг қулоғига “Сураи Ихлос”ни ўқиш ҳам суннатдир. Баъзи олимлар бунинг хосияти ҳақида шундай дейдилар: “Туғилганида қулоғига “Сураи Ихлос” ўқилган киши умр бўйи зино қилмайди

Шарҳул иқноъ” ҳошияси, 4-ж, 342-бет.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


​​ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».
Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК!

​​НАМОЗДАН КЕЙИНГИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР БАЁНИ

أستغفر الله، أستغفر الله، أستغفر الله : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْك السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ. 

✅ Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:
«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йаа зал жалаали вал икром», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)
(Муслим ривояти).

 لا إلهَ إلاَّ اللَّه وحْدهُ لاَ شَرِيكَ لهُ، لَهُ المُلْكُ، ولَهُ الحمْدُ، وَهُو عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ،
اللَّهُمَّ لا مَانِعَ لِما أعْطَيْتَ، ولَا مُعْطِيَ لِما مَنَعْتَ، ولَا يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ

✅ Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир фарз намози ортидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Аллоҳумма лаа маниъа лима аътойта ва лаа муътийа лима манаъта ва лаа йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.
(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)
(Бухорий ва Муслим ривояти).

لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير،، لا حول ولا قوة إلا بالله، لا إله إلا الله ولا نعبد إلا إياه، له النعمة وله الفضل وله الثناء الحسن، لا إله إلا الله مخلصين له الدين ولو كره الكافرون

✅ Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳар намоз кетидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду илла иййааҳ, лаҳун ниъмату валаҳул фазлу ва лаҳуссанаа ул ҳасан, лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал каафируун», деб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан (шундай) таҳлил айтар эдилар» деганлар.
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам.)
(Муслим ривояти).

✅ Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч мартадан: «Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.
(Муслим ривояти).

✅ Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга икки "Қул аъузу..."ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар."
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).

✅ Абу Довуднинг ривоятларида: "Қул ҳуваллоҳу аҳад...", "Қул аъузу бироббил фалақ...", "Қул аъузу бироббин нас..." ни ўқиш лозим", дейилган

✅ Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом: "Ким ҳар бир фарз намоз кетидан "Оятал Курсий"ни ўқиса, ўзи билан жаннатга кириш ўртасини фақатгина ўлим тўсиб туради", дедилар.
(Насоий ва Ибн Сунний ривояти).
Ҳадис исноди жаййид (мустаҳкам)

✅ Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида:

اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Маъноси: Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)
(Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Аллоҳни_доим_эслайлик

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Икки калима борки, тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга севиклидир:
"Субҳааналлоҳи вабиҳамдиҳи, Субҳааналлоҳил ъазийм".
(Бухорий ва Муслим ривояти).

(Маъноси: «Аллоҳни ҳамд айтиш билан ва улуғлаш билан поклайман»)

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


#СӮРАГАН_ЭДИНГИЗ

Бу ҳадис ростми: (Олимнинг уйқуси жоҳилнинг ибодатидан афзалдир)❓


Жавоб: Бисмиллаҳи, алҳамдулиллаҳи. "Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид эшиги олдида шайтонни кўриб қолдилар... ва "Олимнинг уйқуси жоҳилнинг ибодатидан афзалдир", деган гаплар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳадис эмас, саҳоба ва тобеъинлардан ҳам қилинган ривоят эмас ва у ҳадис китобларида маълум эмас. Шу каби у ишончли суннат китобларининг ҳеч бирида учрамайди.
Бу ҳадиснинг санади ҳам йӯқ. Балки бу бир ҳикоядир.

Ушбу мавзуга оид: "Олимнинг уйқуси ибодатдир" дейилган гаплар ҳам Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эмас. Мулла Алий Қорий раҳматуллоҳи алайҳи: "Бу ҳадиснинг ҳеч қандай асоси йӯқдир" деганлар.
"Ал-Асрорул марфуа фил ахбарил мавзуа" (374).

Хулоса шуки, бундай уйдирма гапларга ҳеч қандай асос йўқ.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК

Салом-алик қилиш савобига эга бӯлиш

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Ассалому алайкум», — деди. У зот унга жавоб қайтариб ўтирдилар-да: «Ўнта (савоб)», — дедилар. Бироздан кейин бошқа бир киши келди ва «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ», — деди. Унга ҳам жавоб қайтариб: «Йигирмата (савоб)», — дедилар. Сўнгра бошқа бир киши келиб, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу», — деди. Унга ҳам жавоб қайтариб: «Ўттизта (савоб)», — дедилар».
(Саҳиҳ Абу Довуд 5195 ва Термизий 2689 ривояти)

📌 Изоҳ: Яъни, бир инсонга "ассалому алайкум" деб тинчлик, хотиржамлик тилаб Аллоҳдан ўнтадан ўттизтагача ажр – савоб олиш мумкин экан.
Ҳадис маъноларида айтилганидек, салом берувчи «Ассалому алайкум» деса, «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ» деб алик олинади. Агар у «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ» деб салом берса, «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ» деб алик олинади. Шундай қилинганда, оят ва ҳадисда буюрилгандек, чиройлироқ қилиб алик олинган бўлади. Салом берувчи «ва баракотуҳ» қўшимчасини ҳам қўшса, алик олувчи ҳам ўша қўшимчадан нарига ўтмаслиги лозим.
Яъни, «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ», деб алик олинади.

📌 Эслатма
Ғайри муслим, яъни мусулмон бӯлмаган кишиларга йўлиққанда аввал уларни салом беришини кутиб, улар салом бергандан кейин “ва алайкум” демоқ.

Имом Муслим Саҳийҳул-Муслим номли асарларида "Аҳли китобларга биринчи бошлаб салом беришни қайтариш ва уларга қандай жавоб қайтариш" бобида қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам "Агар сизга аҳли китоб (яҳудий, насроний)лар салом берсалар, бас, сиз "ва алайкум"денг", дедилар. (Муслим ривояти).
Валлоҳу аълам

Дониёр Файз манбалар асосида тайёрлади

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дўст дўстидан шунчалик қўрқадими
____
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий

✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


780. Абу Азза Ясор ибн Абдуллоҳ Ҳузалийдан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ бир банданинг жонини қаерда олмоқчи бўлса, унинг ҳожатини ўша ерга туширадир, дедилар».

Шарҳ:
Аллоҳ таолонинг иродаси бир банданинг вафоти маълум бир жойда бўлишига кетса, ўша ерда мазкур банданинг бирор ҳожатини жорий қилиб қўяди. Банда ҳожатини излаб, ўша ерга бориб вафот этади.
Ризқ масаласи ҳам шундай, банда ўзига ўхшаган бандадан ризқ умидида бўлмай, Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраши керак. Ўзига ўхшаган банда сабабчи бўлади, холос. Аслида ўша бандани бой қилган ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи. Унинг кўнглига раҳм солиб, ҳожатманднинг ҳожатини чиқаришга ундовчи ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr


Forward from: Tibomed Qora Sedana🍃
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мўминларга шифо - Исломда!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деганлар.

❗️ХАР-ҲИЛ ВИРУСЛАР ТАРҚАЛАЁТГАН ПАЙТДА ИМУНИТЕТ КЎТАРУВЧИ ТАБИИЙ ТИБОМЕД ҚОРА СЕДАНА ЁҒИ!!!

☝️Умрага бепул юбориш акциямизнинг биринчи босқичи аллақачон бошланган. Тез бизга қўшилинг!

🕋 20 та умра йўлланмасидан 2 таси сизники бўлиши мумкин.

Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!


📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami


77. Алидан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хандақ жанги куни бундай дедилар: "Бу қандай қавм бўлди?! Бизни ўрта намоз (аср намози)дан қуёш ботиб кетгунга қадар тутиб қолишгани каби Аллоҳ уларнинг қабр ва уйларини қилмишларига яраша оловга тўлдирсинг!”.
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ


Forward from: 🕋Ramazon Tour✈️
#Апрел_ойи_Умра_зиёрати

ХОЗИР АЙНИ ВАҚТИ!

Хаж мавсумига оз фурсат қолмоқда
Умра зиёратига боришни нийят қилганлар Шавол ойида Умра зиёратига улгуриб қолинг!!!



✅✅✅✅✅✅✅✅

Ота-онангиз ва оила аъзоларингиз билан биргаликда Умра қилмоқчимиз?

Сизга ажойиб таклифлар бор

Ca
mfort па
ке
тимиз сизга аниқ энг яхши танлов бўла олади.

Бир ЖУМА намози Мадинада
Бир ЖУМА намози Маккада

Оила аъзоларингиз билан бирга Хажжул масокин ўқишлик, хам Умра зиёратида бирга бўлишлик қандай баҳт а?

14 кун мобайнида хам танангизни хам руҳингизни соғлом қилинг.

💠Икки Ҳарамда яқин 4* меҳмонҳоналар.
💠2-3 маҳал (швет столида) иссиқ овқатлар.
💠Илмли ва зиёли элликбошилар.
💠Макка в
а Мадина бўйлаб зиёратлар.
💠Жидда шаҳрида Қизил денгиз саёҳати.

14 К
УНЛИК САФАРИМИЗ

1️
⃣🔤1️⃣5️⃣🔤💲

Қў
ғироқ қилинг батафсил маъ
лумот берамиз

🤙+998906690707
🤙
+998996690700

️Телеграм 📗WhatsApp
💻@k
arimov_07 +998906690707

💱Бизни ижтимойи тармоқларда кузатинг

✈️Telegram🖱️ 📷Instagram🖱️

❄️h rel='nofollow'>ttps://t.me/Ramazon_Tour


Cавол: Азон эшитаётган пайтда нималар дейиш керак?
Жавоб: Азон айтилаётганда унга жавобан азон калималарини такрорлаш мустаҳабдир. Фақат “ҳаййаалассолат”ни эшитганда “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”ни айтилади. Ва бомдод намозининг азонида эса “Ассолату хойрун минан-навм”ни эшитганда “садақта ва барарта” деб айтилади. Бунга қуйидаги саҳиҳ ривоятлар далил бўлади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтганларини (унинг ортидан қайтариб) айтинглар”, дедилар. Муовия ибн Абу Суфён розийаллоҳу анҳумо қачон азондаги “Ҳайя алас–сола” калимасини эшитсалар, “Лаа ҳавла ва лаақуввата илла биллаҳ” деб айтар ва “Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитганмиз”, дер эдилар.Имом Муслим ва Имом Абу Довуднинг ривоятида: «Ким чин қалбдан муаззин айтган нарсани айтиб турса-ю, магар “Ҳайя ъала” жумлаларида “Лаа ҳавла ва лаа қуввата”деса, жаннатга киради», дейилган. Баъзи ривоятларда бошқача иборалар ҳам айтилган қайси бирини айтилса ҳам жоиз бўлади.


Forward from: Zextrauz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ! Натижани кўриб ZEXTRA га ишончингиз янада ортишига ишонамиз!

Бўйиндаги грижадан қутилдим!

ZEXTRA ичиб бўйин
грижадан шифо топган беморимиз Нодира опа билан суҳбатлашдик.

Сизда ҳам бўғимлар ва бел билан боғлиқ муаммолар борми?

Турли ҳил химикатларсиз, табиий ва ҳалол, дунё тан олган маҳсулот!

Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланиб буюртма қилинг👇

👩🏻‍⚕️ 📞 +998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz


ҲАЛОКАТГА ЭЛТУВЧИ ЕТТИТА ГУНОҲ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалокатга элтувчи еттита гуноҳдан сақланинглар!» дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар қайсилар?» деб сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр-жоду билан шуғулланиш, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, судхўрлик қилиш, етимнинг молини ейиш, ёв босган вақтда орқага қочиш ҳамда иффатли, мўмина, бузуқлик нималигини билмайдиган аёлни фоҳишаликда айблаш», деб жавоб бердилар» (Муттафақун алайҳ).

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЖАННАТ МЕНГА ТАТИМАЯПТИ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ

20 last posts shown.