⚡️
Мандат қисқа вақт ичида эълон қилинадиҲурматли, абитуриентлар!
Тез орада мандат натижалари эълон қилинади. Талабгорлар кўплиги ва ҳамма кутаётганини ҳисобга олиб, серверга ортиқча юклама бўлмаслиги учун якуний натижалар ҳудудлар кесимида бўлиб-бўлиб эълон қилинади.
Барчадан илтимос, шунча кутганга яраша, ҳамма ўзи
тест топширган ҳудуди бўйича белгиланган вақтда кириб кўрса, қолган пайтлари бошқаларга халақит бермаса яхши иш бўларди.
⌛️
Ҳудудлар рўйхати ДТМ томонидан қисқа вақт ичида эълон қилинади.❗️
Диққат, бу муҳим!Ҳудуд деганда
тест топшириш ҳудуди назарда тутилмоқда!
Яъни ким қайси ҳудудда тест топширган бўлса, ўша ҳудуд вақтида кириб кўриши керак.
Масалан, доимий прорискаси Жиззахда бўлган абитуриент Тошкент шаҳридаги университетга ҳужжат топширган. Тестга эса Самарқанд шаҳрида кирган.
Демак, ушбу абитуриент
✅
Самарқанд ҳудуди вақтида сайтга кириб, натижасини текшириб кўрса бўлади.
❌Жиззах ёки ❌Тошкент ҳудуди вақтида унинг натижаси чиқмайди.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFV45It3KEnLUwjnWA