Қўнғиротда қувур ўғирламоқчи бўлган ўқувчилар тупроқ остида қолиб ҳалок бўлди
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида 4 фуқаро сув қувурини ўғирламоқчи бўлган пайтда тупроқ босиб қолиши оқибатида уларнинг 3 таси ҳалок бўлган, биттаси воқеа жойидан қочиб кетган.
Қўнғирот тумани прокуратураси хабарига кўра, “Суўенли” ОФЙ ҳудудида юз берган машъум воқеа юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Қорақалпоқ сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизматига хабарига кўра, фуқароларнинг 3 нафари мактаб ўқувчилари бўлган. Улар диаметри 300 мм бўлган чўян қувурни ноқонуний тарзда синдириб олиб кетмоқчи бўлганда, ёғингарчилик туфайли юмшаган тупроқ остида қолишган. 3 киши воқеа жойида вафот этган бўлса, бир киши қочиб кетган ва кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланиб, шифохонага ётқизилган.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti