ZAYDIBNSOBIT.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Бағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали
ГУВОҲНОМА №1318

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Аллоҳ таоло қайси сурада ота-онага уфф дейишдан қайтарган? 📗 «Иймон» китобидан
Poll
  •   Исро сураси, 23-оятда
  •   Аҳзоб сураси, 13-оятда
  •   Ҳужурот сураси, 5-оятда
  •   Энди билиб оламан
20 votes


​​КИТОБЛАРИ БОР ОДАМ ЗАКОТ ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#закот

❓1562-CАВОЛ: Менинг кутубхонам бор. Ундаги китобларнинг қиймати нисоб миқдоридан ошади. Закот беришса, олсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар мазкур китоблар ўқиш, ёд олиш, дарс қилиш каби фойдаланиш мақсадида сотиб олинган бўлса ҳамда бундан бошқа закотни тўсадиган бойлиги бўлмаса, закот олиши мумкин. Лекин бир турдаги китоб бир нусхадан ортиқ бўлса ва мана шу ортиқча нусхаларнинг қиймати нисобга етса, закот олиши мумкин эмас. Шунингдек, ўқиш учун ҳам олинмаган, масалан, сувинер сифатида олган бўлса ва қиймати нисобга етса, бу ҳолда ҳам закот олиши мумкин эмас. Аммо фиқҳ, ҳадис ва тафсир илми билан шуғулландиган аҳли илмларда китобнинг кўп нусхада бўлиши (сотиш ниятида олмаган бўлса) закот олишга монелик қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉: 
@ZAYDIBNSOBIT01


Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг тажрибаларида фаришта воситасида бўладиган ваҳий неча хил келган? 📗 «Иймон» китобидан
Poll
  •   4 хил
  •   3 хил
  •   2 хил
  •   Энди билиб оламан
46 votes


БАҒДОД НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

21.02.2025

Туман бўйича барча масжидларда намоз вақтлари:

Субх           ⏰05:40

Бомдод     ⏰06:20

Пешин       ⏰12:45

Aср             ⏰16:40

Шом           ⏰18:11

Хуфтон      ⏰19:45

#Намоз_вақтлари
“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят).

Бу вақтлар кейинги жума кунигача эканлигини маълум қиламиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01


🌙✨ЖУМАНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ СИЗГА БУЛСИН✨🌙

🌙✨Жумъа кунини кераксиз шеър ва табриклар билан эмас балки бу куннинг суннатлари билан ва Набий Алайхиссаломга саловатлар билан бошланг.

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا سورة الأحزاب56“

🌙✨Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинг!” (Аҳзоб, 56)

اللهم صلّ على محمد وعلى آل محمد، كما صليت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، وبارك على محمد وعلى آل محمد، كما باركت على إبراهيم وعلى آل إبراهيم، إنك حميد مجيد.

🌙✨«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм. Ва барик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажид»


🌼Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК
!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉: 
@ZAYDIBNSOBIT01


Қуръони Каримдаги энг узун оят қайси? «Ҳадис ва ҳаёт» 30-жуз
Poll
  •   Бақара сурасининг 282-ояти
  •   Бақара сурасининг 259-ояти
  •   Бақара сурасининг 235-ояти
  •   Энди билиб оламан
82 votes


​​ЗАКОТГА ВАКИЛ БЎЛГАН ИНСОННИНГ ЗАКОТДАН ОЛИШИ
#закот

❓1561-CАВОЛ: Бир киши закотларини бериб қўйишга мени вакил қилди. Ўзим ҳам муҳтожман. Ана шу закотдан ўзим учун олсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот бераётган шахс маълум инсонларни айтган бўлса, вакил айнан ўшаларга бериши, гарчи муҳтож, закот олишга ҳақли бўлса ҳам, ўзи олмаслиги лозим. Аммо “Ўзингиз билиб муҳтожларга бераверинг”, деб берган бўлса ва вакил ҳам закот олишга ҳақли тоифадан бўлса, олиши дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : 
https://t.me/zaydibnsobit01


«Сура» сўзининг луғавий маъноси нима? «Ҳадис ва ҳаёт» 30-жуз
Poll
  •   бурҳон, далил, жамоат
  •   қўрғон, манзил, шараф
  •   белги, аломат, мўъжиза
  •   Энди билиб оламан
50 votes


Биласизми қадрдон, ўн йил ўтиб, бугун қанақа поябзал кийганингиз, сочингизни қандай турмаклаганингиз ёки қайси бренддан кийинганингиз аҳамиятга эга бўлмай қолади!

Аксинча, қандай яшаганингиз, кимларга яхшилик қилганингиз, вақтингизни ким ва нималарга сарфлаганингиз, мана шулар аҳамиятли бўлиб қолади.

Шундай экан, бугунги ўй хаёлларингиз нималар билан банд, вақтингизни нима учун ва ким учун сарфлаяпсиз, тафаккур қилинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : 
https://t.me/zaydibnsobit01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Пайшанба тонгги  муборак бўлсин, Азизлар!


Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Бу чин инсонийлик фазилатлар сизни ҳеч қачон тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз!
            ​
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 : 
https://t.me/zaydibnsobit01


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирса, худди ... бўлади», дедилар. Ҳадиси шарифни тўлдиринг. 📔 «Ҳадис ва Ҳаёт» 9-жуз
Poll
  •   Икки ҳаж ёки икки умрадек
  •   Бир ҳаж ёки икки умрадек
  •   Бир ҳаж ёки бир умрадек
  •   Энди билиб оламан
53 votes


​​САВДОДА ЯШИКНИНГ ВАЗНИНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ
#савдо

❓1560-CАВОЛ: Айрим савдогарлар боғлардан мева сотиб олишаётганда ҳамма яшикларни тарозида тортишмайди. Одатда яшиклар 1,5 дан 1,7 кг чиқади. Аммо савдогар умумий қилиб 2 кг чиқариб ташлайди. Уларнинг бу ишлари шариат бўйича жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар бундай савдони фосид (ношаръий иш ёки сифат аралашган) савдо дейишган. Савдо битими тақозо қилмайдиган, томонларнинг бирига наф келтирадиган ёки сотиладиган маҳсулот (товар)га зиёдалик берадиган шарт ила битим тузиш савдони фосид қилади. Бу ерда яшикларни ҳақиқий оғирлигидан кўпроқ ҳисоблаш харидорнинг фойдасига ишламоқда. Масалан, савдогар бир ярим килоли яшикни икки кило деб умумий оғирликдан чиқариб ташласа, ярим кило мевани ноҳақдан эвазсиз олаётган бўлади. Натижада бировнинг ҳақини ноҳақ ейиш юзага чиқади. Буни тўғрилашнинг йўли барча яшикларни мева солишдан олдин ёки кейин тортиб, яшикларнинг умумий оғирлигини ҳисоблаш ёки оғирлиги бир хил бўлган яшиклардан фойдаланиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
https://t.me/zaydibnsobit01


Имом Бухорий илмли, солиҳ оилада ҳижрий ... йилнинг шаввол ойидан 13 кеча ўтганда ... намозидан кейин Бухорода дунёга келганлар. Бўш ўринларни тўлдиринг. 📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Poll
  •   194, жума
  •   193, пешин
  •   190, бомдод
  •   Энди билиб оламан
305 votes


Forward from: Muslim.uz
#mutolaa #yaxshilik
🔊 ОДАМЛАРНИ ЯХШИЛИККА ЧАҚИРИШНИНГ 5 ШАРТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

▫️Амру маъруф (яхшиликка буюриш)да беш нарсага амал қилиш шарт:

☑️ Биринчиси: Илмли бўлиш. Чунки илмсиз одам яхшиликка буюришни аъло даражада, маромига етказиб бажара олмайди;

☑️ Иккинчиси: Холис Аллоҳнинг розилигини ва Унинг сўзини қарор топдиришни мақсад қилсин;

☑️ Учинчиси: Буюрилаётган кишига шафқатли, мулойим бўлиш, уни юмшоқлик ва меҳр-шафқат билан яхшиликка буюриш;

☑️ Тўртинчиси: Сабрли ва ҳалим бўлиш (шошқалоқлик ва дағаллик қилмаслик).

☑️Бешинчиси: Ўзи буюраётган нарсага амал қилиш. Шунда у Аллоҳ таолонинг "Нима учун ўзингиз қилмайдиган нарсани гапирасиз?" (Соф сураси, 2-ояти)га тушиб қолмайди.

💬 Шунингдек, оддий (илмсиз) одам қози, муфтий ва эл орасида машҳур бўлган олимга насиҳат қилиши дуруст эмас. Чунки бу одобсизлик бўлиб, баъзан, илмсиз одам билмай қолган ҳолда ўзига зарар етказиб қўйиши мумкин.

📚 «Фатавои Оламгирия» (Фатавои Ҳиндийя) китобидан.

Абдурашид Мадраҳимов,
Ҳадис илми мактаби талабаси.


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🗣 Абу Ҳанифанинг сўзлари - устун

    🍲 Таомланиш Сирлари (4-Қисм)

    🤲 Дуо қилишдаги энг катта хато

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ҲАЁТ ҲИКМАТИ

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми?

Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам?

Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
https://t.me/zaydibnsobit01


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Омонмисиз,  қадрдон...
Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!


Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!


Барчага улашинг➡️
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
https://t.me/zaydibnsobit01


Forward from: Muslim.uz
#xabar #haj #umra #hamkorlik
🤲ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРИ ЎЗБЕКИСТОНДА: ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

🤝Бугун, 18 февраль куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа тегишли мутассаддилар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

😄Таъкидлаш жоиз, мустаҳкам тарихий, маданий ва диний ришталарга асосланган Ўзбекистон – Саудия Арабистони алоқаларининг юқори даражаси икки давлат етакчилари раҳбарлигида олиб борилаётган ўзаро дўстона муносабатлар натижасидир.

💬Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш, айниқса, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш сифатини ошириш, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини билдирди.


💬Вазир жаноблари Имом Бухорий, Имом Термизий, Форобий, Беруний, Ибн Сино каби уламоларнинг ислом маърифатига, жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаб, қадим маданият ва бебаҳо асори-атиқалар юрти бўлган Ўзбекистонга саудияликларни ҳам зиёратга тарғиб этишда фаол бўлишини айтиб ўтди...


🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Бадр жангида Мадинага ғалаба хушхабарини олиб келган саҳоба ким эди? «Ҳадис ва Ҳаёт» 5-жуз
Poll
  •   Усома ибн Зайд
  •   Зайд ибн Ҳориса
  •   Саъд ибн Муоз
  •   Али ибн Абу Толиб
  •   Энди билиб оламан
106 votes


​​ҚУНУТДА БОШҚА ДУОНИ ЎҚИШ
#намоз

❓1557-CАВОЛ: Мен витр вожиб намозини ўқиётганимда охирги ракатда зам сурадан кейинги қунут дуоси ёдимга келмай қолди. Шундан кейин уч марта Аллоҳуммағфирли дедим. Хато бўлмаганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хато бўлмаган. Чунки қунут дуоси ўқиладиган пайтда мутлоқ бирор дуони қилиш вожиб ҳисобланади. Шу боис бу дуо эсга келмай қолиб, ўрнига “Аллоҳуммағфирлий” деб дуо қилганингиз хато бўлмаган. Вожиб амални бажаргансиз. Уламолар витрда қунут ўқиш вожиб деганларида, муайян бир дуони эмас, бирорта дуони ўқишни назарда тутишган ва “Аллоҳумма иннаа настаъийнука...” деб бошланадиган дуони ўқишни суннат, дейишган. Лекин бу суннатни қасддан тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
https://t.me/zaydibnsobit01


Ҳасан ибн Али ибн Абу Толибнинг кунялари нима эди? «Ҳадис ва Ҳаёт» 5-жуз
Poll
  •   Абу Ҳафс
  •   Абу Муҳаммад
  •   Абу Фазл
  •   Абу Абдураҳмон
  •   Энди билиб оламан
120 votes

20 last posts shown.