Аммо, қачонки, У бир нарсани Ўз оят-мўъжизаларидан дедими, бирор нарсага қасам ичдими, демак, у нарса ниҳоят даражада улуғ, шоёни диққат ва аҳамияти буюк нарсалардан бири бўлади.
Бир суткадаги умумий уйқу саккиз соатдан ошмагани маъқул. Аммо, талаба ёки бошқа касб эгаси вақтининг кўп қисмини илмга сарфлайман деган ниятда масалан, уч-тўрт соат ухлаб, ўзини қийнаши асло тўғри иш эмас. Бу ҳолат узоқ давом этса, организм турли хасталикларга чалиниб, инсон соғлиғини йўқотади.
Етарли уйқунинг хусусиятларидан бири организмни ёшартириши ҳамдир. Шундай экан, давомли суратда тўйиб ухламайдиган одамлар турли касалликларга нишон бўлиб қолишларидан ташқари, зоҳиран қариб кетадилар ҳам. Юзларида эрта ажин пайдо бўлади, кўзлари остида қопчалар вужудга келади.
Кўз остида пайдо бўладиган бу ёқимсиз ҳолатнинг сабабларидан бири уйқудан етарли улушни олмасликдир, дейди шифокорлар. Албатта, бунинг бошқа омиллари ҳам бор, жумладан, стресс, ирсий омиллар, танада коллаген миқдори камайиб кетиши, шунингдек, бошқа хасталиклар, аллергия ва қалқонсимон безлар фаолиятидаги бузилишлар симптомлари сифатида ҳам кўриниш бериши мумкин ва ҳоказо.
Юқорида айтганимиздек, илмларни мустаҳкамланишида ҳам уйқунинг ўрни каттадир.
Энди, айрим тасаввуф намоёндаларидан нуқул уйқуни ёмонлаб, уни салбий нарса сифатида кўрсатадиган гаплар, меъёрдан ошиб кетган уйқу ҳақидадир.
Ёхуд қадимда диндор ва зоҳид бўлган ҳамма ҳам табобатдан, дунёвий фанлардан хабари бўлавермаган ва шу боис баъзи масалаларда ўзларини қийнаб қўйганлар деб ҳам уларга узр топиш мумкин.
Ахир, Анас ибн Моликдек улуғ саҳобий (разияллоҳу анҳу) таҳоратим мукаммал бўлсин дея юз юваётганларида сувни кўзларининг ички тарафига ҳам киргизар эдилар.
Ниятлари яхши бўлган. Аммо, сувдаги агрессив моддалар, турли-хил минерал тузлар у кишининг кўзларига зарар етказиб, маълум вақт ўтгач кўзлари ожиз бўлиб қолган. У вақтда кўп тиббий билимлар инсониятга мажҳул бўлганлиги жиҳатидан улар ҳам бу борада маъзурдирлар.
© Алишер Султонхўжаев
@ruqiya_shariy