YURIDIK XIZMAT || Rasmiy kanal!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Фаолиятимиз қонуний!
Канал ўз фаолиятини 0004635430-сонли гувоҳнома асосида олиб боради⚖️
Мурожаат учун: @yuridikxizmatmurojaat
Реклама учун: https://t.me/yuridikxizmatreklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


⁉️КИМГА ҚАНЧА УСТАМА

«Илғор ўқитувчи», «Устоз ўқитувчи» ёки «Профессионал ўқитувчи» даражали сертификатни олган педагог кадрларига қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:

1️⃣«Илғор ўқитувчи» даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида;

2️⃣«Устоз ўқитувчи» даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 70 фоиз миқдорида;

3️⃣«Профессионал ўқитувчи» даражали сертификатни олган педагог кадрларга уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз миқдорида устама тўланади.

📍Ҳуқуқий асос: "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида" ги ПФ-106-сонли Фармони.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИШ ВАҚТИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

📍ЖАВОБ
:

Агар юқори синф ўқитувчисининг ҳафталик дарс юкламаси 20 соат қилиб белгиланган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ, ўқитувчининг ҳафталик иш юкламаси ҳар бир ўқув соатини 0,8 коэффициентга кўпайтириш натижасида 16 соат қўшиш орқали 36 соат қилиб белгиланган.

Шунга мувофиқ ўқитувчи дақиқа ҳисобида 900 ёки 15 (астрономик) соат ўқувчилар билан ишласа, қолган 21 соатни иш юкламасида белгиланган бошқа вазифалар ҳамда мактаб раҳбарияти берган топшириқларни бажаришга сарфлаши лозим. Меҳнат кодексининг 182-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Шундай келиб чиқиб, ходимни саккиз соатдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас, Бу меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади ва айбдор шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилади.

Албатта, иш ҳажмининг ортиши ёки муҳим топшириқлар ижросини кечиктириб бўлмаслигини инобатга олиб, иш берувчи асосий иш вақтидан ташқари қўшимча иш вақтида ҳам ходимнинг розилиги билан уни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда қўшимча ишлаган иш вақти учун икки ҳисса иш ҳақи тўланиши лозим. Бу вақт қонун ҳужжатларига мувофиқ йилига 120 соатдан ошмаслиги керак.

Эътибор беринг. Меҳнат кодексининг 183-моддасига асосан
юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. Бундай ходимлар рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.

❗️Мактаб раҳбарлари, иш вақтининг қисқартирилган муддати қоидасига риоя қилинг.

Иш вақти ўқитувчилар учун учун юқори синфларда 6 соат, бошланғич синфларда 7.2 соатдан ортиқ бўлмаслиги қоидасини ҳам инобатга олиб қўйинглар. Бунинг учун ушбу рўйхат билан танишиб чиқшингизни маслаҳат берамиз.

Бизга саволингиз бўлса:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


✅Ногиронлиги бор шахсларнинг алимент туловлари суд томонидан камайтирилиши мумкин!

❗️Оила кодексининг 105-моддасига асосан, Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.


📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


ЎЗ ҲИСОБИНГИЗДАН ТАЪТИЛ ОЛИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ❓

Оилавий шароитига кўра ҳар бир ходим йил давомида 3 ойгача иш ҳақи сақланмаган таътил олиши мумкин.

❗️Энг асосийси, бу ходимнинг истаги бўлиши лозим.
Ташкилотни "ремонт" қилиб олишингиз учун ходимларингизга ойлик тўламай таътил бера олмайсиз.


Яъни мазкур ҳолатда:

1️⃣ходимнинг иш ўрни-лавозими сақланади;

2️⃣ходим бу вақтда маош олмайди.

📍Қонуний асос:

Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.


📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


ЖШШИР нима⁉️

📍ЖШШИР, яъни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацион рақами — бу ҳар бир фуқарога паспорт олаётганида, эндиликда эса туғилганлик тўғрисида гувоҳнома билан биргаликда бериладиган уникал рақамлар тўплами.
Айнан ЖШШИР автоматлаштирилган тизим фуқаро кимлигини аниқлаши,у ҳақида зарур бўлган электрон маълумотларни олишга кўмаклашувчи махсус код вазифасини бажаради.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар учун плацкарт ва умумий вагонларга бўлган темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилиши белгиланган.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


ҲАМ ДЕКРЕТ ПУЛИ ҲАМ ТАЪТИЛ ПУЛИНИ ОЛИШИМ МУМКИНМИ?

Ассаломалекум! Мен 2020- йил сентябрь ойидан бошлаб институтда укитувчи лавозимида ишлайман. Хозирда 30 хафталик хомиладорман. Декрет таътилига чикиш тартиби кандай булади? Хар йили июль ойида мехнат таътилига чикамиз ва отпускной пули оламиз. Декрет таътили пулидан ташкари мехнат таътили пулини ололаманми? Кадрлар булимидан сурасам, сиз танловдан утмагансиз шунга мехнат таътили пули олмайсиз деди. Лекин менга танлов эълон килинмаган хам эди.

📌 ЖАВОБ:

▪️Меҳнат Кодексининг 143-моддасига мувофиқ меҳнат таътили бериладиган иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади

❗️Бу вазиятда бугалтерингизни фикирлари асоссиз. Яъни сиз бу вазиятда меҳнат таътили олишга ҳақлисиз. Ва меҳнат таътилингиз даврида ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Мазкур ҳолатда сизни меҳнат таътилини қачон олишга ҳуқуқингиз бор деган савол туғилади?

▪️Меҳнат кодексининг 231-моддасига асосан:

“ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади” дейилган.

❗️Демак мана шу қоидадан келиб чиқсак, ҳозир бошланган навбатдаги иш йилингиз учун  меҳнат таътилини истасангиз, ҳомиладорлик ва туғиш таътили (декрет)дан олдин, истасангиз ундан кейин олишга ҳақлисиз.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


ПУЛ МУКОФОТИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАЙМАНМИ?

Вилоят олимпиадасида ғолиблик учун олинган мукофат пулидан дароматд солиғи олинадими?

📍 ЖАВОБ:

Солиқ кодексининг 365-моддасига кўра солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади.

Мазкур кодекснинг 370 моддасига асосан бошқа даромадлар жами даромадга киради.

Ушбу кодекснинг 377-моддаси 1 қисми 3 бандига биноан мусобақаларда, кўрикларда, танловларда совринли ўринлар учун бериладиган совринлар, пул мукофотлари солиқ тўловчининг бошқа даромадларига кириши келтирилган.

Солиқ кодексининг 378-моддасида солиқ солинмайдиган даромадлар келтирилган бўлиб, унга биноан вилоят олимпиадасида ғолиблик учун олинган пул мукофоти даромад солиғидан озод этилмаган.

Шу сабабли сиздан даромад солиғи ушлаб қолиниши асосли.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii


📍Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахсларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади

📄 Ҳукуматнинг 23.03.2023 йил кунги 122-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 баравари (37 500 000 сўм) гача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

❗️Бунда имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:

➖ охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

➖ ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

➖ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши лозим.

✅ Демак, Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахслар аукцион орқали ер участкаси сотиб олишда уларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш учун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


#билармидингиз

⚡️ Мулкда яшаб келаётган, унинг тўловларини 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида тўлаб келаётган шахслар уйнинг эгаси - мулкдори, деб эътироф этиладилар.

📌Фуқаролик кодексининг 187-моддасига биноан мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади .

‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!

Малумотни яқинларингизга улашиш учун: @yuristmaslahatlarii

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat


‼️КИМГАДИР КРЕДИТ ОЛИБ БЕРГАНМИСИЗ

Аввало, ҳеч кимга ўз номингизга кредит олиб бермасликни тавсия қиламиз. Чунки, ҳар қандай ҳолатда тўловчи сизсиз!

Агар кимгадир кредит олиб берган бўлсангизу, кредит тўланмаётган бўлса, ҳақиқий қарздорнинг устидан Ички ишлар идораларига мурожаат қилинг.

📍Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, ундириб олишнинг яна бир қанча усуллари мавжуд!

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


САВОЛ:

📍Ассалому алейкум. Саволим бор эди. Меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун ишдан ташкари ишлаган соати учун хисобланган (сверхурочно) даромади хам хисобга олинадими?

‼️ЖАВОБ: Иш берувчи томонидан тўлаган, солиқ солиниши мумкин бўлган барча тўловлар таътил нафақасини тўлашда ҳисобга олинади. Яъни, қўшимча ишлаганингиз ҳам.

📌Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади. Яъни қуйидагича:

Мазкур Кодекснинг 257-моддасига асосан, ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун ходимга ҳисобланган иш ҳақининг таркибига солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган, солиқ солиниши лозим бўлган, иш берувчи томонидан ҳақиқатда амалга оширилган тўловларнинг барча турлари киритилади.

‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!

Малумотни яқинларингизга улашиш учун: @yuristmaslahatlarii

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat


“Яланғоч ҳуқуқ”...

Кеча бир каналда шу постни кўриб қолдим, “Яланғоч ҳуқуқ”...

Қадимги Рим ҳуқуқида “Nudum jus” деган ибора бўлган. Лотинчадан таржимаси – “Яланғоч ҳуқуқ”, яъни амалда қўллаб бўлмайдиган, қоғозда қолиб кетган ҳуқуқ.

Бизга келадиган мурожаатлардан шуни англаш мумкинки, айниқса, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари айнан шу аҳволда. Хусусан, кечаги ҳолатда ҳам иш берувчи декретга кетган ходимнинг ўрнига ишчи олган. Ҳозир у ҳам ҳомиладор. Ишнинг асл эгасига шуни сабаб қилиб ишга чиқиш чекланмоқда.

Ходимнинг Меҳнат кодекси 405-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлари қоғозда қолиб кетяпти.

Ўз ҳуқуқингизни ўзингиз ҳимоя қилинг. Сизга рад жавоби берилган ҳар бир ҳолат учун асосли Қонун ҳужжатини талаб қилинг. "Безнинг иши - беш", ахир.

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


❗️Мактабга ўқувчи кеч қолиб келса ёки умуман келмаса ўқитувчи жавобгарми?

Халқ таълими вазирлигининг 206-сонли буйруғида ўқитувчиларнинг ўқувчиларни давоматини олиб бориш ва электрон журналига қайд этиш шартлиги келтириб ўтилган.

Демак, бу каби ҳолатда ўқувчини синфда бўлишини таъминлаш каби мажбурияти йўқ.

Аслида бу ҳолатда, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига асосан, агар ўқувчи узрсиз сабабга кўра дарсга кеч қолса ёки умуман келмаса, бу каби ҳолатда унинг ота-онаси базавий ҳисоблаш миқдорининг(БҲМ) 1 бараваридан 5 бараваригача, яъни 370 минг сўмдан 1 млн 900 минг сўмгача жаримага тортилади.

✅ Демак, бу каби ҳолатда ўқитувчиларга ҳеч қандай интизомий жазо чораси қўлланилмайди.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш учун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


#2024_йил_1_декабрдан

🗓 Қонунчиликда 1 декабрдан нималар ўзгаради?

🔹“Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Тазйиқ ва зўравонликка учраганларга ҳимоя ордери ички ишлар органлари ташаббус тартибида берилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Янгидан тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар “Ижтимоий карта” АТ орқали тақдим этилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹“Маҳалла еттилиги” томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш тизими жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори туширилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар кирим ҳужжатларига тенглаштирилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ мурожаатларни ЙҲХХ мобил иловаси, расмий веб-сайти, “Call” маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юбориш ва тўловларни онлайн амалга ошириш жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга нодавлат ташкилотлар орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилади ➖ БАТАФСИЛ.

📨Савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


❗️Ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор ходимлар қисқартиришга тушмайди

Меҳнат кодексининг 163-моддасига кўра ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс 408-моддаси) ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс 409-моддаси) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Саволингизни: @yuridikxizmatmurojaat га юборинг

👉 https://t.me/+z61esuUvAMQ5YjVi


ЎҚИТУВЧИ ЎҚУВЧИГА ҚЎЛ КЎТАРИШИ МУМКИНМИ⁉️

✅Ҳурматли ўқитувчилар, асло бундай қилманг!

Чунки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддасига биноан қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉 @yuridikxizmatmurojaat 👈


Ойликлар кечикяптими? Иш берувчини огоҳлантириб қўйинг

Қонун талаби бўйича кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация тўловлари амалга оширилиши лозим. Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


📢Фарзандингиз хусусий таълим муассасида таълим оладими, демак, даромадингизга солиқ солинмайди!

📍Яъни фарзанди хусусий боғча, мактабларга борувчи фуқаролар даромадининг маълум қисми даромад солиғидан озод қилинган.

📌Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-банд 3-қисмига асосан, фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар учун солиқ солинмайди.

‼️ Агар, сиз бу имтиёздан фойдаланмаётган бўлсангиз Солиқ идорасига бориб, деклорация тўлдириб, ушланган солиқларни ҳам қайтариб олишингиз мумкин.

📨Савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


#Сўраган_эдингиз

30 соат дарсни 3 кунга қўйдириб, қолган уч кун дам олсам бўладими?

#Савол
Бир кунда неча соат дарс ўтишим мумкин. Масалан, 30 соат дарсни 3 кунга қуйиб 3 кун дам олсам буладими? Бу ноқонуний бўлиб қолмайдими? Бир ҳамкасбимизга "завучимиз" шунақа имконият қилиб берди. 30 соат дарсни 3 кунда ўтиб кетадида, 3 кун дам олади. Чунки мактабимиз икки сменали.

#Жавоб
Ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади. Бир ставка миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра, ҳафтасига 36 соат, кунига 6 соатдан ишлаши керак бўлади.

Эътибор беринг, педагог ходим дарс ўтиш билан бирга унга қўшимча равишда педагогик юкламани ҳам бажариши керак бўлади.

Чунки, "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқномада аниқ қоидалар белгилаб берилган.

Унга кўра, педагог ходимининг йиллик иш юкламаси (бир ставка ҳисобида) бир ҳафтада 36 соат, бир ойда 154,8 соат, бир йилда 1548 соат миқдорида ўқув-тарбия жараёни ҳамда ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён қисмлардан иборат бўлган ҳолда амалга оширилади.

Мисол учун, бир ставка ишловчи юқори синф ўқитувчиси йилига 868 соат дарс ўтади, 680 соат педагогик юкламасида белгилаб берилган вазифаларни бажаради. (20*0,8=16+20=36*4,3(ҳафта)=154,8*43 (ҳафта)=1548 соат)

Табиийки, бунда 30 соат дарс ўтадиган ўқитувчинг педагогик юкламаси янада кўпроқни ташкил этади. Ҳисоб-китоблар бўйича айтадиган бўлсак, бир ставкада ишловчи ўқитувчига кунига 3 соатдан дарс қўйилган тақдирда, у педагогик юкламаси билан бирга яна 3 соатга яқин ишлашига тўғри келмоқда.

Яъни, бир ставкада ишлаётган ходимга ҳам ҳафтада атиги бир кунни бўш қолдириш имконияти мавжуд холос аслида. 1.5 ставкада ишлайдиган ходимга эса 3 кунни бўшатиб беришнинг эса умуман имкони йўқ.

30 соат дарс олган ўқитувчи ўзи шундоқ ҳам педагогик юкламаси билан бирга қўшиб ҳисоблаганда ҳафтасига 6 кун ишлаганда бир кунда 9 соатдан ишлашига тўғри келиб қолади. (30*0,8=24+30=54; 54:6=9)

Агар 30 дарс 3 кунга қўйиб бериладиган бўлинса, ўқитувчи 18 соат ишлашига тўғри келади. (54:3=18) Бу эса қонунан хам, жисмонан хам, виждонан хам тўғри келмайди.

Агар қайсидир таълим муассасасида 30 соат дарс 3 кунга қўйиб берилган бўлса, унда қонун бузилиши рўй берган. Агар бу ҳолат тегишли давлат идоралари томонидан аниқланса, мактаб маъмуриятига нисбатан жавобгарлик белгиланиши аниқ.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii

20 last posts shown.