Тошкентда битта хам парк, яшил худуд қолдирмасдан иложи борича ҳар бир квадрат метр ерни сотадиганлар, ароқ ичиш учун уйидан бор нарсасини сотадиган одамга ўхшайди - иложи бўлса тезроқ сотсаю, олган пулига арақ олиб ичиб ётса. Уни эрта билан иши йўқ, уйида сотишга нарса қолмаса нима қилиш билан ҳам иши йўқ. Мақсад сотадиган нарса борлигида тезроқ сотиш, эрта индин нима бўлади - бу уни бугун ўйлайдиган муаммоси эмас.
Тўғри кимдир пойтахтни ҳар бир квадрат метри пул келтириши керак, иқтисодий фойдали бўлиши кера деб айтар, бўш жойдан шаҳар бюджетига даромад йўқ деб айтар, лекин парклар, яшил худудлар, дарахтзорлар бузилиб, йўқотилиб, ўрнига бетондан кўп қаватли уй, савдо маркази ёки бизнес центр қурилидаган, ва тоза хавоси бузиладиган Тошкент яшаш учун хам, инвестиция учун қизиқарсиз шаҳарга айланади. Тоза ҳаво рейтингларини фақат Телеграмда уланиш учун фойдаланилмайди.
Яқинда Твиттерда бир ажнабий Тошкентга ишга чақиришди, нима қилай рози бўлайми деб ёзганди. Комментарийларни ўқиб кўрсангиз, ярмидан кўпи - Тошкент хавоси ифлос деб езишибди. Мана шаҳарга баҳо. Ваҳоланки яқин ўтмишда Тошкент энг яшил худудлар қаторида келтирилар эди, хозир эса Урганч ва Нукусни хавоси пойтахтникидан тоза.
Ерни сотиб бўлиб кейин нима қиламиз? Бошқа шаҳарга кўчиб кетамизми (-сизми)?
ИМХО
@KurbanoffYoq