#sud_kazusi
Ходим судда бўлган, иш берувчи эса прогул қилди деб уни ишдан бўшатиб юборди.
Ходим 4 соату 15 дақиқа вақт давомида ишда бўлмади. Бу ҳолат, яъни 4 соат ва ундан кўп вақт узрсиз сабаб билан ишда бўлмаслик ташкилот Ички меҳнат тартиби қоидаларига кўра меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол бузилиши ҳолати сифатида қайд этилган.
Шуни асос қилиб, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини интизомий жазо сифатида, меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол бузилганлиги муносабати билан МК 161-моддаси иккинчи қисм 5-банди билан бекор қилди.
Бироқ, ходим буйруқ чиқишидан аввал ўз тушунтириш хатида бу вақтда фуқаролик судида бўлганлиги ва гувоҳ сифатида ишга қатнашганлигини маълум қилган эди. Иш берувчи эса, унинг гапларига парво қилиб ҳам ўтирмади ва шошилинч равишда ходимни ишдан бўшатди.
Иш судга ошди. Бу ишни кўраётган судья ортиқча вақт сарфлаб ўтирмади. МК 282-моддасида кўра, агар ходим судга гувоҳ сифатида жалб қилинган бўлса, бу вақтда у ишдан озод этилади ҳамда табиийки, бу давр узрли сабаб билан ишда бўлмаслик ҳисобланади. Суд ҳақиқатдан ҳам, ўша куни ходим бир уй-жой низоси бўйича судда гувоҳ сифатида иштирок этганлигини ва қарийб 2 соат вақт давомида судда бўлганлигини аниқлади. Ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида эса 4 соат ва ундан кўп вақт ишда узрли сабабсиз бўлмаслик, мажбуриятни бир марта қўпол бузилиши ҳисобланиши кўрсатилган. Гарчи ходим 4 соат ишда бўлмаган бўлса ҳам, бунинг 2 соатлик қисми узрли эди, қолган 2 соати узрсиз бўлганда ҳам, барибир бу 4 соатдан кам бўлганлиги сабабли, қўпол характерга эга бўлмайди.
Демак, ходим меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузмаган ва иш берувчи мавжуд ҳолатга аниқлик киритмасдан, ходимни ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиб юборган.
Хуллас, айтганимдек, суд бу ишда ортиқча иккиланиб ўтирмади, якунда ходимни ишга тиклаш ҳамда ташкилотдан унинг фойдасига моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақида қарор чиқарди.
👉@yuristkadr