Иқтисодий йўналиш бўйича Пленум қарорларига ўзгартиришлар Олий суд Пленумининг 16.12.2024 йилда “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 39-сонли қарори
қабул қилинди. Унда иқтисодий судларга тегишли бўлган
айрим муҳим тушунтиришлар қуйидагича:
➖ кредит қарзини муддатидан олдин ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейин банк фоизи, ФК-327 даги фоиз ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши қўшимча равишда тушинтирилди;
➖ ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар янги очилган ҳолат бўйича ариза эмас, қарор устидан шикоят бериши лозим. Акс ҳолда, ариза рад қилинади ёки иш юритиш тугатилади;
➖ шартнома тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш лозим;
➖ харид тартиб-таомиллари ўтказилмасдан тузилган битим ФКнинг 116-моддасига мувофиқ ўз-ўзидан ҳақиқий эмас;
➖ суд ҳужжатини ижро этиш босқичи деганда, суд ҳужжати асосида ижро варақаси берилганидан кейинги босқич тушунилади. Суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмайди. Суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар судга тақдим этилган келишув битимини тасдиқлаш рад этилади;
➖ давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда уларнинг таркибий тузулмалари ҳам ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмас;
➖ қарздорлик ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган ёки тузилмаган битимлардан келиб чиққанлигини аниқласа, ИПК 231-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан ижро варақаси беришни рад этилади;
➖ ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилмайдиган ишлар янада кўпайди;
➖ ҳал қилув қарори устидан апелляция, кассация шикояти (протести) ва тафтиш тартибидаги шикоят (протест) келиб тушганидан кейин йўл қўйилган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатишга йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш 👉 @yuridikmaslakhat