Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#челленж
#мулоқотдан_кейинги_ўйлар


➡️ Куни кеча, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бўлиб ўтди.

✅ Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

🇺🇿 Давлатимиз раҳбари биз ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан муҳим ташаббусларни билдирди. Юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу ташаббуслар Юқори Чирчиқ туман ёшларини ҳам руҳлантирди..

 📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


➡️ Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов
Куни кеча Давлат раҳбари ёшлар билан ўтказилган йиғилишда берилган вазифаларни Туман ёшлар етакчилари ва иқтидорли ёшлар билан аниқ белгилаб олиш мақсадида йиғилиш ўтказди.
✅ Йиғилишда бу йил, ишсизликка барҳам бериш, барча ёшларнинг бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш бўйича тизимли иш олиб бориш, тадбиркорликка қизиқиши бор ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб қувватлаш, ижтимоий кўмакка мухтож ва иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш бўйича бир қатор масалаларга тўхталди.

 📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#челленж
#мулоқотдан_кейинги_ўйлар

💬💬💬

🇺🇿 Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бўлиб ўтди.

➡️Учрашувда ёшлар билан ишлаш учун Биз ёшлар етакчиларига, Давлат рахбари янгидан янги шароитлар яратиб берди.

✅Биз бу шароитларга лаббай деб, ёшлар келажаги учун бор билим салохиятимиз ва куч ғайратимиз билан меҳнат килишимиз зарур.

📝 Бугунги имкониятлардан Туманимиз ёшлари хам руҳланди. Хакикатдан хам хеч кайси Давлатда ёшлар учун бундай имкониятлар яратилмаган деб уйлайман.

Саховат МФЙ ёшлар етакчиси Рисбоева Дилноза

 📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#челленж
#мулоқотдан_кейинги_ўйлар

💬💬💬

🇺🇿 Бугун, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бўлиб ўтди.

➡️ Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

🇺🇿Давлатимиз раҳбари биз ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан муҳим ташаббусларни билдирди. Юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу ташаббуслар Юқори Чирчиқ туман ёшларини ҳам руҳлантирди.

✅ Учарувда ёшларимиз учун кенг кўламли имкониятлар эшиги очилиб, ҳар бир йўналиш, ҳар бир соха учун янгидан янги имкониятлар яратилди.

✅ Бу биз ёшлар учун, янги маъсулият, янги марра ва яхши натижаларга эришиш имконини беради.

Юқори Чирчиқ ёшлар ишлари бўлим бошлиғи С.Дуйсенов

 📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Тарбияси оғир ёшлар билан ишлаш бўйича тизим яратилгани натижасида салкам 1 миллион ушбу тоифадаги ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маиший муаммолари ҳал қилинди.

Жорий йилда ҳам 150 мингга яқин ёшлар вазирлик ва ҳудуддаги раҳбарларга номма-ном бириктирилади. Бу раҳбарлар ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, касбга ва хорижий тилларга ўргатиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорлик қилиши учун ёрдам кўрсатишга масъул бўлади.

Ёшлар агентлигининг туман бўлимлари ёшлар етакчилари билан бирга ўз ҳаракат дастурини ишлаб чиқади.

Ҳокимлар эса ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш бўйича ҳар ой улар билан учрашиш тизимини жорий қилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент имзолаган учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.

Ҳудудларда “ёшлар бизнес инкубатори” ташкил қилиниб, ёшлар ғоялари стартапга айлантирилади, 6 ойдан 3 йилгача қўллаб-қувватланади, тайёр бизнес, корхона даражасига олиб чиқилади.

“Алоқа венчур” жамғармаси орқали стартапларга 50 мингдан 1 миллион долларгача сармоя киритилиб, маҳсулот ва хизматларни ички ва халқаро бозорларда сотиш, бизнес ҳамкор топиш, қўшимча инвестициялар жалб қилишга кўмаклашилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етади.

Бу давлат ва жамият зиммасига катта масъулият юклаши таъкидланди.

Бу борада ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими яратилди. Биргина “Ёшлар дафтари” орқали ўтган йили 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ёшлар ташкил этмоқда.

Ишсиз ёшлар 2 карра камайди. Ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.

Шу билан бирга, Шўрчи, Бувайда, Фурқат, Касби, Фориш туманларида ишсиз ёшлар кўплиги у ердаги раҳбарларнинг масъулиятсизлигидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида азму шижоатли, навқирон ёшлар билан учрашиб турганидан мамнунлигини билдириб, уларнинг тимсолида Янги Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги бунёдкорларини кўраётганини таъкидлади.

“Буюк шоиримиз Эркин Воҳидов айтганидек, ёшлик – бу қалбнинг олтин сози. Бунга қўшимча қилиб, ёшлар – халқимизнинг, Ватанимизнинг олтин фонди, десак тўғри бўлади.

Аҳолимизнинг 60 фоизини айнан ёшлар ташкил этиши ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Бугунги кунда биз мард ва матонатли халқимизга, серғайрат ёшларимизга ишонганимиз учун ўз олдимизга катта-катта мақсадлар қўймоқдамиз, маррани баланд олмоқдамиз.


Келгусида Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоийлар қаердан пайдо бўлади? Бу улкан вазифаларни ким бажаради?

Мен қайта-қайта такрорлашдан чарчамайман. Албатта, бу эзгу ғояларни сизлар – бугунги Янги Ўзбекистон ёшлари амалга оширасизлар
,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бошланади. Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, фаол ёшларнинг таклифлари эшитилади.

Вскоре в резиденции Куксарой начнется диалог Президента Шавката Мирзиёева с молодежью нашей страны. На встрече будут обсуждены меры по дальнейшему повышению эффективности работы с молодежью, созданию для нее еще более широких возможностей, а также будут рассмотрены предложения активной молодежи.

Facebook|Instagram|X


#Хушхабар

🥋 "Туркиш Опен-2025" биз учун яхши натижалари билан якунига етди.

🇹🇷 Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо WТ бўйича Г2 таснифидаги "Туркиш Опен-2025" мусобақасининг катталар ўртасидаги беллашувлари ниҳояланди.
🏆 Қувонарлиси тумандошимиз,
34-умумтаълим мактабининг
11-синф ўқувчиси Мирайимов Мирдиёр Шерзод ўғли 54 кг вазн тоифасида фахрли
3-ўринни эгаллаб, бронза медали соҳиби бўлди.

 📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


#танлов
#экология

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора - тадбирлари тўғрисида»ги
81-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан, Юқори Чирчиқ туман политехникумида «Сиз экологияга оид қонунларни биласизми? » республика кўрик танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

🗺 Танловда Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Бўстонлиқ туманлари ва Чирчиқ шаҳар политехникумлар жамоалари ўзаро беллашдилар.

✅ Танлов якунига кўра
1-ўрини Юқори Чирчиқ туман политехникуми жамоаси қўлга киритишди.

 📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


➡️ Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов ва сектор раҳбарлари иштирокида
тумандаги фермер хўжалик раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.

🌱 Ўтказилган учрашувда,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
17 январьдаги “Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-7-сонли Фармони ижросини таъминлаш тушунтирилиб ўтилди.

 📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, селекция тизимини такомиллаштириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Лос-Анжелесдаги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Миллий Олимпия қўмитасига Президент раҳбар бўлганидек, ҳудудий бўлимларга вилоят ҳокимлари бошчилик қилади.

Ҳокимлар ҳар бир федерация билан ишлаб, олимпия цикли учун махсус стратегиясини ишлаб чиқади ва Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида ҳимоя қилади.

Барча спорт федерациялари раҳбарлари ва вилоят ҳокимлари амалга ошираётган ишлари ва эришган натижалари ҳақида ҳар ойда Олимпия қўмитасида ҳисобот беради.

Спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун зарур шароит ва инфратузилмага 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Бу йилнинг ўзида камида 10 нафардан спортчи ва мураббийларни энг нуфузли хорижий спорт академияларида ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X



14 last posts shown.