✅
ОДАМЛАРГА ЯХШИ ГАПЛАР АЙТИНГ!
🗣
Одамларга хитоб қилаётганингизда энг чиройли сўзлардан фойдаланиб, чиройли тарзда гапиринг. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Одамларга яхши гаплар айтингиз” (Бақара сураси, 83-оят).🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Яримта хурма билан бўлса ҳам ўзингизни дўзахдан сақланг. Агар кимки буни тополмаса, ширин сўз билан!”.💬Гапингиз орасида тўхтаб-тўхтаб, шошмасдан гапиринг, токи эшитаётган одам мақсадингизни тушунсин, унинг мағзини чақсин!
💧 Оиша розияллоҳу анҳодан бундай деганлари ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди сизлардек гапирардилар, лекин гап орасида тўхталиш (пауза) қилиб гапирардилар ва шу орқали ўтирганлар у зотнинг гапларини ёдлаб қолишарди”...
⚡️
Батафсил#kun_hikmati #yaxshi_gap #foydali #Rasululloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️
YouTube | 📷
Instagram | 🔵
Facebook