КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ОШИРИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
🏢Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, БСК раҳбарлари иштирок этди.
⏫Йиғилишда туманда 4 та подстанцияда амалга оширилаётган қурилиш-мантаж ва таъмирлаш ишлари бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди. Ҳоким ушбу подстарцияларда модернизация ишларини белгиланган муддатда тугатиш, аҳолига узлуксиз электр энергияси етказиб бериш юзасидан топшириқларини берди.
⏺️Йиғилиш якунида қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва назорат қилиш ҳар бир сектор раҳбарлари зиммасига юклатилди.
Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram

Йиғилишда коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масаласи танқидий муҳокама қилинди. Ҳоким Б.Абдувалиев, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатаётган коммунал соҳа иш сифатини ошириш, дебитор карздорликни ундириш, ахолига сифатли хизмат курсатиш бўйича мутасаддиларга алоҳида кўрсатма берди.
✨Йиғилишда маҳаллалар, марказий ва шох кўчалар, хизмат кўрсатиш ва савдо нуқталаридаги сув қочириш (латок) тармоқларини кунлик тозалаш ишларини тизимли йўлга қўйиш, коммунал ташкилот ва бошқарув сервис компаниялари раҳбарларига мавсумни беталофат ўтказиш, белгиланган режаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича шахсан масъул эканликлари қатъий огоҳлантирилди.