Ёшлар | Уйда қолинг!

@yoshlarmatbuoti Like 68
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

Veb-sayt: www.ittifoqtv.uz
Facebook: www.facebook.com/yi.namangan
Instagram: www.instagram.com/press.service.nam.yi
Youtube: https://www.youtube.com/c/YoshlarittifoqiNamanganviloyatKengashi
Murojaat uchun @shohruh92 manziliga xabar yuboring
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
News & Mass media
Added to index
01.01.2019 10:24
20 Mar, 08:06 (139 days ago)
Фейк каналлардан эҳтиёт бўлинг
⚡️Барчангизга маълум Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича аҳолини тўғри, холис ва аниқ маълумотлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Масс медиа фонди ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳамкорлигида Koronаvirus info (@koronavirusinfouz) расмий канали очилди. Каналга фақатгина текширилган маълумотлар жойлаштириш мақсадида катта жамоа иш олиб бормоқда.

✅Мазкур канал расмий тасдиқланган (verified) канал ҳисобланади ва маҳсус белгига эга.

✅Ўтган бир неча кун давомида аҳолига кенгроқ маълумот етказиш мақсадида кўнгилли дастурчилар (https://weltlink.uz/) томонидан www.covidinfo.uz манзилида махсус сайт ҳам ишлаб чиқилди. Сайтда дастурий ишлар ҳамон давом этмоқда, бироқ бугунги вазиятдан келиб чиқиб, уни тест режимида ишга туширишга қарор қилдик. Ундаги маълумотлар Сиз учун фойдали ва ишончли манба бўлади, деб ишонамиз.

💻Сайт бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, бот орқали бизга мурожаат қилишингиз мумкин: @bot_askcoronauz

❌Шу вазиятда, айрим уддабурон инсонлар (@koronavirusinfouz) каналини паразит клонларини яратиб, улар орқали аҳолига текширилмаган маълумотларни етказмоқдалар.

Қуйида мазкур каналлар келтириб ўтилган:
⛔️@koranovirusinfouz (338 обуначи)📵
⛔️@koronavirusinfouz_1 (535 обуначи)📵
⛔️@karonavirus_info_uz (1832 обуначи)📵
⛔️@koronavirusinfouz_0 (17517 обуначи)📵

‼️Биз барча канал (@koronavirusinfouz) обуначиларини бундай нохолис маълумот тарқатувчи телеграм каналлардан эхтиёт бўлишни сўраб қоламиз. Мазкур каналлар фаолияти ҳақида маълумотлар ҳуқуқ-тартибот идораларига етказилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6430Ebssbs5gEbow