Yoshlar kundaligi | Rasmiy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Туйғу

Қачондир дунёда дунё бўлмаган,
Дунёни бор қилган тилакларимиз.
Қачондир, қиёмат қойим бўлса ҳам,
Бир-бирин топгайдур юракларимиз.

✏️ Шеър: Гулжамол Асқарова
🖼 Фото: Абдул Азиз

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Премьера

❤️ Келдимей, ўзингни соғиниб келдим...

✍️ Умидбек Қодиров шеъри
🎙Авазбек Усмонов қўшиғи

Yoshlar kundaligi


#Фикр

ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

🇺🇿Бош қомусимизга киритилган қўшимча ва ўзгаришлар Янги Ўзбекистоннинг муҳим стратегик йўналишларини белгилаб берди. Бир мисол: янги таҳрирдаги Конституциянинг 1-моддасида илк бор "Ўзбекистон – ижтимоий давлат" деган жумла қайд этилди. Аввалига бу тушунча кўпчилик учун ноодатий туюлган бўлса-да, вақт ўтиб, унинг нақадар муҳим ва ўз вақтида қўшилганини англаб етмоқдамиз. Бугун Ўзбекистон айнан ижтимоий давлатга айланиш йўлида муҳим қадамларни ташламоқда.

❔Бу фикр қаердан келиб чиқди? Ёшлар сиёсати тизимида бирга фаолият юритган, ҳозирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаётган Миразиз Мирсултоновнинг фаолиятини кузатиб бораман. Менинг фикримча, давлат айнан шу тизим орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига яқинроқ борди. Энди улар ҳақида қайғурадиган, уларга доимий кўмак берадиган махсус давлат хизмати мавжуд. Соҳанинг ўз эгалари пайдо бўлди – бу эса ижтимоий давлатнинг муҳим белгиларидан биридир.

Мирсултоновнинг бир кунлик иш фаолиятини кузатдим: Ангрен шаҳридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бўлимининг таъмир жараёнини назорат қилиш, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш, шаҳардаги 9-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат тарбияланувчилари билан мулоқот, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун сайёр қабул...

☑️ Кун давомида қанчадан-қанча муҳтож одамларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ечимлар берилаётганига гувоҳ бўлдим.

📌Энди ҳисоблаб кўрайлик. Бугун Республика бўйлаб ҳар бир маҳаллада Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари иш олиб бормоқда. Аниқ айтаман: уларнинг ҳам кун тартиби худди шундай. Менимча, ижтимоий давлат мана шундай бўлади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон – ижтимоий давлат!

Бахтиёр Қурбонoв - "Ёшлар кундалиги" медиалойиҳаси раҳбари.

📍Сурат бугун Ангрен шаҳрида олинган.


Yoshlar kundaligi


#Даҳшат

Оҳангаронда 28 ёшли келин эри томонидан ўлдирилди


💔 Аёл ўлимидан 10 кун олдин доимий жанжаллар туфайли ота уйига қайтиб келган. 8 февраль куни тунда эри аёлнинг ота-онасиникига келиб, уни машинасига ўтқазиб, олиб кетган. Шундан сўнг аёлнинг жасади Олмалиқ шаҳри ҳудудидан топилган.

👮‍♀️ Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.


Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Фаровонлик_сари

УЙ ШАРОИТИДА 6 МЛН. СЎМ ДАРОМАД

🐣 Эндигина 19 ёшга кирган Вазира Аширбоева уй шароитида кунига камида 200 минг, ойига эса 6 млн. сўм даромад олишни режалаштиряпти. Маҳалла ёшлар етакчиси ҳомийлик асосида уни етти хазинанинг бири билан таъминлади. Бу хазиналар эса тез кунда фойда келтира бошлайди.

👏 Етакчимизга балли.

📍 Бекобод тумани, "Саврак" маҳалласи.


Yoshlar kundaligi


⚡️⚡️⚡️

САЪДУЛЛАЕВ ВАЪДАСИНИ БАЖАРДИ


✍️ Яқинда "Ёшлар кундалиги" да #Гулруҳбегимни_қайтаринг ҳештеги остида шахмат бўйича Ўзбекистон тарихидаги иккинчи халқаро гроссмейстер ҳақида пост эълон қилинган эди. Мазкур пост изоҳида эса Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев "Бегим албатта қайтиб келади", дея ёзиб қолдирганди.

🎉 Бугун мазкур ваъда бажарилди ва Гулруҳбегим Тохиржонова ватанга қайтди.

Терма жамоамиз яна бир кучли ўйинчини қайтариб олганидан мамнунмиз. Хайрли бўлсин, Гулруҳ. Баъзи кимсалар истеъдодларни қадрламаслиги мумкин, аммо Ватан сени унутмайди.


Yoshlar kundaligi


#тезкор

Маҳалла раисларининг ваколат муддати узайтирилди

📄 Ўзбекистонда фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди. Бу 11 февраль куни қабул қилинган қонунда белгиланди.

🤔 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Челленж
#Миллийлик_қонимизда

Оҳангарон шаҳар ёшлари қўшни туман ёшларини челленжга чорлайди

👀 Оҳангарон туман ёшлари бормисиз, омонмисиз?


Yoshlar kundaligi


#Ифтихор

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИМЛАРНИНГ 48 ФОИЗИ АЁЛЛАР

🔰 Куни кеча Ўзбекистон олима аёллари форуми доирасида 12 февраль – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар куни нишонланди.

Форумга Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ташриф буюрган ва нутқ сўзлаган.


– Рақамларнинг ўзи айтиб турибди: Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар! Уларнинг изланишлари, кашфиётлари ва фидойилиги илҳом бахш этади ва илм-фан уларга, улар эса илм-фанга кераклигини кўрсатади, – деб ёзади Саида Мирзиёева телеграм саҳифасида.

💐 Байрамингиз муборак бўлсин! Сиз билан фахрланамиз, Ўзбекистон олималари!

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Туйғу

Ёғаверар, ёғаверар қор.
Йироқлашиб кетгандек баҳор...

✍️ Қўшиқдан.

🖼 Образда: Бахтиёр Қурбон, Зилола Ҳакимжонова.

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Фаровонлик_сари

10 сотих қаровсиз ерингиз борми? Ҳар йили 150 млн сўм даромаддан қуруқ қоляпсиз!

😉 "Негатив" ёзишга шошилмай, келеслик Абдурашиднинг ишларини бир кўринг!

Yoshlar kundaligi


⚡️⚡️⚡️

Олмалиқда она рухсатсиз ширинлик егани учун фарзандининг қўлларини ёқди

😡 1991 йилда туғилган Х.А. ўғли уйдаги ширинликни еб қўйгани учун унинг бармоқлари орасига пахта тиқиб, ёққан. Шунингдек, унинг танасининг бошқа қисмларига ҳам оғир азоб берган.

Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган


Yoshlar kundaligi


#Биласизми

МДҲДА КЎП ФАРЗАНДЛИ ОИЛАЛАР ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАРГА ЭГА?

"Ёшлар кундалиги" МДҲда кўп болали оилаларга қандай ёрдам кўрсатилишига қизиқди.

🇦🇿 Озарбайжон

Фарзанд 5 нафардан кўп бўлса, давлат ҳар бир бола учун 105 манат тўлайди. Уларнинг фарзандлари бепул тиббий хизматдан фойдаланиши ва ҳукумат ёрдамида тадбиркорликни йўлга қўйишлари мумкин.

➖🇦🇲 Арманистон

Уч фарзандли оилалар кўп фарзандли ҳисобланади. Учинчи ва ҳар бир кейинги бола учун давлат болалар олти ёшга тўлгунга қадар ҳар ой 1 миллион 300 минг сўмдан тўлайди. Оила фарзандлари ОТМларга ўқишга киришида қўшимча имтиёзларга эга. Қолаверса, бундай оилалар учун давлат томонидан бепул саёҳатлар йўлга қўйилган.

🇧🇾 Беларус

Уч ёки ундан ортиқ болали оилалар катта ҳисобланади. Учинчи ва ундан кейинги болалар туғилганда 791 888 рус рублини олади. Оилалар уй-жой қурилиши учун давлат ёрдамига ишонишлари мумкин. Улар учун имтиёзли кредитлар ҳам мавжуд. Қолаверса, кўп болали оилаларнинг болалари мактабда бепул овқатланиш ҳуқуқига эга.

🇰🇿 Қозоғистон

Қозоғистонда тўрт ва ундан ортиқ болали оилалар катта оила ҳисобланади. Уларга ойлик нафақа тўланади. 6 миллион сўм ҳисобида суюнчи пули ва уй-жой олишлари учун давлат томонидан қўшимча маблағ берилади.

🇺🇿 Ўзбекистонда-чи?

18 ёшга тўлмаган тўрт ва ундан ортиқ фарзанди бўлган оила кўп фарзандли ҳисобланади. Улар замонавий ягона мактаб формаси ва асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминланади. Шунингдек, республика газета ва журналларига обуна бўлиши, оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин.

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Миллийлик_қонимизда

Миллий бош кийимимиз — дўппида қандай рамзий маънолар яширин?

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Фасли навбаҳор ўлди,
кетибон зимистонлар,
Дўстлар, ғаниматдур,
сайр этинг гулистонлар...

Настаран ювиб юзни,
ёсуман тузиб ўзни,
Наргис очибон кўзни
интизори ёронлар...


✍️ Шеър: Фурқат

📸 Фото: Абдул Азиз
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова, Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Премьера

ЭЛМУРОД ҲАҚНАЗАРОВНИНГ "ЕНГИЛМЕН" ЯНГИ КОНСЕРТ ДАСТУРИ (625 Мб)

✍️ Концертни кўрганлар борми? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Yoshlar kundaligi


#тезкор

Ўзбек тили ўқитувчиларига қўшимча устама берилади

😀 Президент фармонига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили фанидан дарс берувчи ва миллий баҳолаш тизимида тегишли сертификатга эга педагогларга тариф ставкасига нисбатан 50% қўшимча устама тўланади.

Yoshlar kundaligi


#Биласизми

ҲАРБИЙ ЙЎНАЛИШГА ҚИЗИҚҚАНЛАР ДИҚҚАТИГА!

🔴 Ўзбекистонда бир неча нуфузли ҳарбий таълим муассасалари мавжуд бўлиб, уларда ҳар йили юксак малакага эга мутахассислар тайёрланади. Агар сиз ҳам ҳарбий йўналишда ўқимоқчи бўлсангиз қуйидаги маълумотлар сизга ас қотади деган умиддамиз.

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институти

🇺🇿Батафсил

2. Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти

🇺🇿Батафсил

3. Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти

🇺🇿Батафсил

4. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси

🇺🇿Батафсил

5. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети

🇺🇿Батафсил

6. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси

🇺🇿Батафсил

Yoshlar kundaligi


#Анонс #Тавсия

🤔 КИТОБХОНЛИК ҲАҚИДА ЁШЛАР НИМА ДЕЙДИ?

📚 Февраль ҳеч ким айтмаса ҳам адабиёт ва китобхонлик ойлигига айланиб кетади. Китоб ўқиш қанчалик завқли бўлса, у ҳақидаги суҳбатларни эшитиш ҳам одамга ўзгача руҳ бағишлайди.

📻 Ана шундай фойдали суҳбатлардан бири "O'zbekiston" радиоканалининг "Тафаккур ва ижод" эшиттиришида бўлиб ўтади.


🔰 Журналист Робия Камолнинг бу галги суҳбатдоши "Ёшлар кундалиги" журнали бош муҳаррири, Тошкент вилояти фарзанди Отабек Бакиров бўлади.

🗓 Сана: 10-11 февраль
Соат: 17:15
📌 Манзил: "Ўзбекистон " радиоканали /FM 103.1/

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Фаровонлик_сари

🌱 5 сотх иссиқхона, йилда 3 марта ҳосил, 80 млн. сўм даромад. Бекободлик Нуриддин Ибратов ёшларга иссиқхона бизнесини тавсия қилмоқда.

📍Тошкент вилояти, Бекобод тумани, "Маллабой" маҳалласи.


Yoshlar kundaligi

20 last posts shown.