Blogger


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Bugun saylovda kimga ovoz berdingiz?
Poll
  •   Shavkat Mirziyoyev
  •   Bahrom Abduhalimov
  •   Maqsuda Vorisova
  •   Nazrullo Oblomurodov
  •   Alisher Qodirov
  •   Boshqa nomzodimni yozdim
  •   Qatnashmadim
7 votes


​​#файздайжест #2

Ушбу рукнимизнинг дастлабки сони жудаям кўп ижобий баҳо олгани туфайли давом этишга қарор қилдим. Олдиндан айтиб қўяй, бу рукнимизда айтиб ўтилаётган айрим қитмирона жумлалар қайсидир чиновникнинг кўнглини оғритиб қўйсаю, бизга нисбатан фалон суммадаги жарима белгилланса, уни тўлашга етарли маблағ топишим учун мени номимга тинмай дуода бўласизлар. Келишдикми? Унда бошладик!

Ниҳоят фуқароларимизда бой бўлиш учун янги имконият пайдо бўлди. Олимпиада ўйинларида киритилган ҳар бир олтин медал учун Ўзбекистонда $200000 пул мукофоти ваъда қилинди. Биринчи мультимиллионер исми ҳам маълум – 19 ёшли таэквондочи Улуғбек Рашидов дастлабки (ва айни дамда ягона) олтинни қўлга киритди. Эслатиб ўтаман, олдинлари қора халқда бой бўлиш учун фақат битта – учта ўғил туғиб, исмларини мос равишда Шавкат, Миромон ва Мирзиë деб қўйиш йўли бор эди.

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда юртимиз чиновниклари учун мислсиз ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу сафарги қулайлик уларнинг фарзандлари учун яратилди: эндиликда Президент мактабида ўқийдиган чиновникларнинг фарзандлари ОТМларга имтихонсиз, сразу бюджетга кириш имкониятига эга бўлишади.

Ўзбекистонда президентни янги муддатга тасдиқлаш.. э узр, президентлик сайлови қачон бўлиши тасдиқланди. Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида Марказий сайлов комиссиясига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 300 миллиард сўм этиб белгилангани маълум қилинган эди. Бу сумма жорий йилда дунёдаги барча театрларга сарфланадиган маблағга тенг бўлиши кутилмоқда..😉

Халқимиз тажриба қуёни вазифасини ўтаб берганидан кейин мамлакатимизда расман тасдиқланган Ўзбек-Хитой вакцинаси август ойидан бошлаб ўзимизда чиқариларкан (агар кимгадир тажриба каламуши керак бўлса, ўғри чиновникларимизни қамаққа чиритмасдан ушбу буюк илмий тадқиқотлар йўлида қурбон қилишга тайёрмиз. Мабододе😁).

Паркентда бир аёл иккинчи аёлни самосуд қилибди. «Жараёнда қонун устуворлиги ва қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги таъминланиб, бу ҳақда батафсил маълумот берилади», деб баёнот бермоқда ИИВ. Албатта, бизнинг қонун устуворлиги таъминланган давлатимизда дрон учирган, ҳайкални таҳқирлаган, ТикТок платформасига номақбул видео жойлаган, ИИВни ҳақорат қилган фуқаро зудлик билан жазосини олади. А, сув омборини қурганлар, катта пора олганлар, турли аноним проектлар орқали журналист ва блогерларга таҳдид қилганлар-чи, дейсизми? Ия, бу ишлар устида турганлар қамалиб кетаверса, эртага "қонун устуворлигини" ким таъминлайди?!

Жуфт янгиликлар ҳам бор. Роскомнадзор мухолиф қарашга эга сайтларни блоклабди. Исми ўхшаш Ўзкомназорат ҳам братига ўхшагиси келди шекилли, шартта WeChat билан Skype ни блоклаб қўя қолди. Жаҳондан андоза олиб қонун чиқариш шу бўлса керак.

Қашқадарёда эса қум бўрони бўляпти. Свет эса доимгидек яшириниб олган, Ўзбекистонда фавқулотда ҳолат юз бермаса, свет асло ўчмайди. Чириган Ғарбда эса айни дамда ҳар кун фавқулотда ҳолат: ёнғинлар ва сув тошқинлари Европа давлатларини қамраб олди. Қизиқ, бу бечоралар ҳам бизга ўхшаб, уйида свет ўчганда "движок" ишлатармикин ё шамни ўзини ёқиб қўйишадими (буларда ҳам свет ўчса керак, фавқулотда ҳолатда бусиз бўлмас ахир🤔)

Мусаффо осмонга эга юртимизда ҳамон Африка ҳавоси эгалик қилмоқда. Ана энди қардош африкаликлар юртимизга бемалол ташриф буюришса ҳам бўлаверади: интернет йўқ, пул йўқ, иш йўқ, свет йўқ, газ йўқ, сув йўқ - улар ўз Она ватанларида юргандек таассуротда бўлишлари аниқ🙃

АҚШ Афғонистон кетидан Ироқдан ҳам чиқиб кетмоқчи. Шунга қарамай, Қўшма штатлар Big Brother ролини бажариб туришга ваъда берди.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 34,86 млн кишига етди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси. Светни ҳозиргидек бир хил темпда ўчириб туришса бўларди, шу баҳонада сайловгача аҳолимиз сони бира тўла 35 млнга етармиди, билбўметта🙂


Бугунча шулар. Олдин ҳам айтганимдек, #файздайжест давомий бўлишини хоҳласангиз, постни лайклар билан қўллаворинг. Хейтерларга эса сабр)

Каналга уланинг: 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w


​​Тарих жуда қаттиқ жазолайди.

Биз шунча йиллар давомида фақат ўзимиздан бошқа ҳеч кимни алдай олмадик, ҳатто ўзимизни ҳам эплаб алдай олмадик, мана кўрасизлар, зўр бўлиб кетади, ҳали биз билан бошқача гаплашади деганлар фақат ўз амбициялари сабаб иқтисодий аҳволимизни танг қилиб кетди, энди эса ҳар хил чала муллалар, ҳофизлар, отарчилар ёрдамида чуқур кома ҳолатида қолган беморга ўхшаб боряпмиз.

Аслида ҳеч бир илмий кашфиётнинг ўзи йўқ, Каримов айтган газимиз, олтинимиз ўзимизники бўлди ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, аксинча ҳаммаси яна ўша буюк оғаларники бўлиб чиқди, бизникилар газни 17 доллардан сотиб 120 доллардан қайтиб сотиб олишни билишади.

АМА айтаётган илмий бир нарса ҳам йўқ нарса, Америка ва Германия илтимос қилиб келар эмиш, хоҳласак, шерик қилар эканмиз, хоҳламасак, йўқ эмиш. Бу чўпчакларни айтадиган пайт ўтиб кетди, бунга ўхшаган уйқу дори вазифасини бажарувчи домлаларга кўрмурид бўлиб юрганларга жуда ачинаман. Сал ақлни ишлатинг, азизлар, бу ва бу каби домлалар бекорга сиёсат ҳақида гапиртирилмаяпти. Таҳлил қилинг, азизлар. Тарих аямасдан савалайди.

@tentakminds


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w


Бу ҳолатни ўрганиш ва масалага ойдинлик киритиш мақсадида зудлик билан Яраштириш комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиб, аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини сўраймиз.

Қолаверса, маҳаллада истиқомат қилувчи опашка ва тоғашкалар фуқароларга одоб-ахлоқ қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб боришлари, маҳалла ва унинг фаоллари ажримларнинг олдини олиш юзасидан маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб, уйидан мажбурлаб чақиртирилган кўча бошилар, иш тушиб маҳаллага бориб қолган барчани илтимос қилиб расмга олиб, баённома тузишлари керак.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва тизим ходимлари эса ушбу оилани яраштириб берса, ўйлайманки, энг юксак мақсадимиз — ажримлар сонини биттага камайтириш вазифасини аъло даражада бажарган бўламиз.

Шунингдек, аёлни урганда билинмайдиган жойига уриш кераклиги ҳақидаги фикрларни улашувчи янги "сарказмли" маърузаларни кутиб қоламиз.

👉 @fayzboguz


Наманганлик аёл фарзанд кўрмагани сабабли эри томонидан кетмон дастасида калтакланган

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида эр хотинини арқон билан боғлаб, кетмон дастаси сингунча калтаклаган. Маълумотларга кўра, бунга уларнинг 9 йилдан буён бефарзанд эканлиги ва бошқа оилавий низолар сабаб бўлган.

Ҳозирда аёл кўрсатилган тиббий муолажалар туфайли соғайиб шифохонадан уйига қайтган. Айбдор Х.А.га нисбатан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб бориляпти. Якунга етгач, иш судга оширилади ва айбдорга қонуний чора кўрилади.

👉 @fayzboguz




Муносабатнинг ўзгариши ҳақида

Куни кеча россиялик таниқли видеоблогер Илья Варламовнинг бир видеоси тарқалди. Ундан олдин бизда унинг Самарқандга саёҳати хақидаги блоги анча машҳур бўлганди.

Мени бир нарса ўйлантирди, агар у бундан 5-10 йил олдин келиб танқид қилганида аниқ бутун халқ унга қарши турган бўларди. Варламов танқид қилган масалалар аслида бизнинг халқни ва туристларни фойдасини ўйлаб қилинган бўлса-да, биз уни олдин ямламай ютворган бўлардик.

Чунки, бизда ҳаммаси зўр деган идея билан мияларимиз чайиб ташланганди ва озгина танқид бўлса, танқид қилган одамни ғажирдик. Тем более у чет эллик бўлса урди худо😁

Ҳозир эса бу борада ўзгаришлар катта. Миялар ишлай бошлаяпти.

Каналга қўшилинг 👉@nurbekalimov




ZIQNA
Fransuz filmi uzbek tilida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Unknown
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


2021 йилда дунёдаги биринчи тўлиқ сунъий юрак сотувга чиқади

Франциянинг Carmat компанияси дунёдаги биринчи тўлиқ сунъий юракни сотишни бошлайди, дея Bloomberg ёзмоқда

Қурилма касалликнинг сўнгги босқичида юрак етишмовчилигидан азият чекаётган беморлар учун юрак трансплантациясининг ўтиш даври сифатида ишлатилади. 

“Carmat сунъий юраги жуда муваффақиятли бўлиш имкониятига эга. 2030 йилга келиб Европада йиллик савдо ҳажми 700 млн еврони ташкил қилиши мумкин», - деди Portzamparc таҳлилчиси Моҳамед Каабуни. 

Сотувлар 2021 йилнинг иккинчи чорагида бошланиши кутилмоқда. Сунъий юракни яратиш бўйича ишлар 27 йил олдин бошланган. 

Фото: Time Magazine

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb




TEDBOOK.rar
1.1Gb
Tedbook english audio and book

20 last posts shown.

4

subscribers
Channel statistics