Yo'lda


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Erotic


Ўзбекистон йўллари ва транспорти, уларда содир бўлаётган турли ҳодисалар ҳақида хабар бериб борувчи тезкор медиа.
Каналимизнинг асосий вазифаси — йўллардаги вазият ҳақида сизни доимо огоҳ этиш ва хавфсизлигингизни таъминлашга ҳисса қўшиш.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Erotic
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ Фарғонада яширин цех ташкил қилиб, қалбаки дориларни ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 @yoldauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😅 Янги тренд

Намангандаги Жигулига чиққан братдан ҳам ўтиб тушди буниси.

📍Самарқанд.

👉 @yoldauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Буюк Ипак йўли кўчаси. «Салом» чойхона яқинида потенциал автотеррорчи спринтерда светофорнинг қизил чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланмоқда. Давлат рақами 10 O 721 HB

Энг қизиғи, у қайси полосадан учиб ўтди?

👉 @yoldauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔥 Сайҳунобод туманида ҳайдовчилар ўртасида тартибли ҳаракатни таъминлаш мақсадида, йўл-транспорт ҳодисасига учраб, аянчли ҳолатга келиб қолган автомобиллардан иборат «автокарвон» туман автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланди

👉
@yoldauzb


⚡️200 дан ортиқ машина жарима майдончасига жойлаштирилди

3 феврал куни Тошкент вилоятида ўтказилган тадбирларда жами 2 200 тадан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузилиши қайд этилган. 200 дан ортиқ тарнспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилган.

👉 @yoldauzb


😅 Кечаги кун қаҳрамони жаримага тортилибди

👉 @yoldauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Тошкент – Андижон» ва «Тошкент – Самарқанд» пулли йўлларнинг қурилиши 2025 йилда бошланади.

👉 @yoldauzb


Электромобиллар учун утилизация йиғимлари кескин оширилди

Ҳукумат қарори билан электромобиллар импортидаги утилизация йиғими ставкалари оширилди, жумладан:

➖Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун - БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм)
Аввал - БҲМнинг 30 баравари (11,25 млн сўм) эди;

➖Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун - БҲМнинг 210 баравари (78,75 млн сўм)
Аввал - БҲМнинг 90 баравари (33,75 млн сўм) эди.

Оширилган утилизация йиғими ставкалари 2025 йил 1 майдан кучга киради.

👉 @yoldauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😱 Қаршида дрифт қилишга уриниш оқибатида икки йигит ҳалок бўлди

Рулда бўлган йигит тезликни тўғри баҳолай олмай бошқарувни йўқотган ва автомобил дарахтга бориб урилган.

👉 @yoldauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚠️Қашқадарёда машинаси билан дрифт қилмоқчи бўлган 19 ёшли бола икки ўртоғининг умрига зомин бўлди

👉 @yoldauzb


🤦🏻‍♂️ Шунга мажбур қилишади

👉 @yoldauzb


👮‍♂️Армияга хизматга навбатдаги чақирув бошланди

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақириқ ёшидаги ўзбекистонликлар чақирилади.

Армияга бормоқчи бўлиб юрган ёшларга юбориб қўямиз📤.

👉 @yoldauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Ўзбекистонлик йигит Спаркда Тошкентдан Европага сафар қилди

Мирфаёз Мирбобоев машинасида Европанинг 15 мамлакатини айланиб чиқишни режалаштирган. Ҳозирда у Норвегияга етиб борган.

👉 @yoldauzb


❗️Тошкентда юк машинаси ва автобус тўқнашди

Кеча кечқурун, тахминан 20:15 ларда Тошкент ҳалқа йўлининг Янгиҳаёт туманидаги қисмида ЙТҲ содир бўлди. 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги MAN автобуси ва 40 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Sinotruk юк машинаси тўқнашди.

📌 Хайриятки, авария оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

👉 @yoldauzb


⚡️«Ғишткўприк» (Черняевка) чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади

Чеклов мазкур постдаги қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Ғишткўприк” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади.

👉 @yoldauzb


🔥 Янгиҳаёт туманида автомобиль ёниб кетди

Кеча, 1 февраль куни соат 15:34 да Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани «Марҳамат» МФЙ ҳудудида автомобиль ёнаётгани тўғрисида, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар тушган.

Пойтахт ФВБ ахборот хизматининг маълум қилишича, шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга соат 15:41 да етиб бориб, соат 15:46 да ёнғинни ўчирган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

👉 @yoldauzb


⚡️Самарқандда ЙПХ инспекторини машина капотида судраб кетган шахс қамоққа олинди

Самарқанд шаҳрида ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан ходимини машина капотида судраб кетган ҳайдовчи қамоққа олинди.

Маълум қилинишича, 31 январь куни Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ ходими давлат рақами белгисиз ҳаракатланиб келаётган «Onix»га тўхтатиш ишорасини берган, бироқ ҳайдовчи машинани инспекторнинг устига ҳайдаб, тан жароҳатлари етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

👉 @yoldauzb


Мадина сафаридан келаётган Ўзбекистон самолёти носозлик сабаб фавқулодда қўнишни амалга оширди

1 феврал куни Centrum Air авиакомпаниясининг А321nео самолёти Мадина-Фарғона йўналишида парвоз вақтида мажбурий қўнишни амалга оширди. Авиакомпаниянинг маълум қилишича, бунга двигателдаги мой сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Йўловчиларни ва уларнинг багажини Фарғонага етказиш учун Марв (Туркманистон) аэропортига худди шу турдаги захира А321nео самолёти юборилган.

👉 @yoldauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Ўзбекистонда 4 кун ичида жиноят оламига алоқадор бўлган 418 нафар шахс ушланди

ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари Ўзбекистон миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида жами 946 та махсус тадбирлар ўтказилди.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахслар қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. 399 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. 109 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.


👉 @yoldauzb


⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Ўзбекистонда Қирғизистоннинг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо ўтамоқда. Улар ўз ватанида жазони ўташда давом этади.

👉 @yoldauzb

20 last posts shown.