Davlatobod tumani bo'limi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🇺🇿O‘zbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi Davlatobod tumani bo'limi rasmiy telegram sahifasi

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ёш чемпионлар муносиб тақдирланди

Хабарингиз бор, Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида давлатободлик Фирдавсбек Ибрагимов
спортнинг енгил отлетика йўналишининг батутда сакраш тури ҳамда Сердан Шодиев трамполиндан сакраш тури бўйича 1-ўринни қўлга киритиб, олтин медал соҳиби бўлган эди.

Tуман ҳокими Анваржон Тожимирзаев ёш чемпионларни табриклаш учун улар таҳсил олаётган 52-58 мактабларда бўлди.

Совриндорлар тантанали равишда муборакбод этилиб, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маълумот учун, чемпионлардан бири Фирдавс Ибрагимов шу кунга қадар ушбу спорт тури бўйича 4 карра Ўзбекистон, 1 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi


Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Бугун, туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев 1-сектор штабида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш баробарида, қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат ҳам қилдилар.

Келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi


Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев  ўзи тақсил олган мактаб ўқувчилари билан учрашди

Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги йиғилишида фаолларга 10-11-синф ўқувчилари билан «Келажакдаги касбим» мавзусида тарбиявий учрашувлар ўтказиш тавсия этилганди.

Бу бежиз эмас, чунки битирувчиларга ҳаётда ўз ўрнини топиши учун йўл кўрсатиш, ибрат намуналарини намойиш этишнинг афзалликлари бисёр.

Вилоятда турли масъул вазифаларда ишлаб, ҳозирда Давлатобод тумани ҳокими сифатида фаолият олиб бораётган Анваржон Тожимирзаев ўзи ўқиган Давлатобод туманида жойлашган 3-ДИМИда ёшлар билан учрашув ўтказиб, болалик даври, талабалик йиллари, китобга, спортга  ошнолик, яхшиларга эргашиш, замон билан ҳамнафас бўлган онларини ёшларга сўзлаб берди. Битирувчилар билан самимий суҳбат қилиб саволлар билан мурожаат қилган ўқувчиларга ҳаётий мисоллар билан жавоб берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш -  @davlatobodhokimligi



4 last posts shown.

133

subscribers
Channel statistics