Sanepidqoʻmita Yangiqo'rg'on tuman bo'limi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Янгиқўрғон тумани бўлими расмий телеграм канали
Манзил: Янгиқўрғон ш., Чортоқ кўча 5-уй
Ишонч телефони: (69)-632-11-52
💬 Мурожаатингиз бўлса
@sanepid_murojaatbot га йўлланг!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


‼️ Аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда

🏥 Санепидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими масъуллари томонидан туманимиз аҳолисини санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туман Заркент бозори ҳудудида санитария назорати олиб борилди.

✅ Тадбир давомида ҳудудда аҳоли учун сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари сифати ўрганилди.

✅ Тадбиркорлик субъектлари томонидан сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ёрлиқлари мавжуд бўлиб, сақлаш муддати ўтган, эзилган ҳамда қадоғи бузилган озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланмади.

©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

👉 t.me/yangiqorgonsanepid


​​❗️Мактабгача таълим ташкилотларида эрталабки фильтр болаларнинг саломатлигини назорат қилиш ва юқумли касалликларнинг олдини олиш учун муҳим жараён.

✅МАҚСАД❓

1️⃣Болаларнинг умумий аҳволини баҳолаш.

2️⃣Юқумли касалликларнинг олдини олиш.

3️⃣Фарзандини касал ҳолда олиб келган ота-оналарни огоҳлантириш.

4️⃣Соғлом муҳитни сақлаш.

✅Қандай ўтказилади❓
Фильтр одатда тарбиячи, ҳамшира томонидан эрталаб болалар боғчага келганида амалга оширилади.

1️⃣Боланинг тана ҳароратини ўлчаш
Агар бола тана ҳарорати 37°Ч ёки ундан юқори бўлса, у боғчага қабул қилинмайди.

2️⃣Ташқи кўрик – Боланинг умумий ҳолати, териси, кўзлари, буруни ва оғзи кўрикдан ўтказилади.
Касаллик аломатларини текшириш – Бурун оқиши, йўтал, кўнгил айниши, диарея ёки терида тошмалар бор-йўқлиги аниқланади.

3️⃣Қўл-оёқларнинг тозалиги – Шахсий гигиенага риоя қилинганлиги назорат қилинади.

Касаллик аниқланганда нима қилинади❓

1️⃣Агар бола касаллик белгилари билан келган бўлса, ота-онаси дарҳол хабардор қилинади.

2️⃣Юқумли касаллик аниқланса, бола шифокор рухсати билан боғчага қайта қабул қилинади.

3️⃣Епидемик вазият бўлса, санитария-гигиена чоралари кучайтирилади.

Тавсиялар қандай❓

1️⃣Тиббий ходимлар мунтазам равишда фильтр жараёнини назорат қилиши керак.

2️⃣Болалар гигиеник қоидаларга риоя қилишга ўргатилиши керак.

🔖Мактабгача таълим ташкилотларида эрталабки фильтр тадбирлари Санепидқўмитанинг ҳудудий  бўлимлари мутахассислари томонидан назорат қилиб борилади.

©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

👉 t.me/yangiqorgonsanepid


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
‼️ Арзонига учиб, қимматли ҳаётингизни хавфга қўйманг

🥂Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда қўлбола спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, заҳарланган фуқаролар ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолатда эҳтиёт бўлиш зарурдир. Зеро, ҳаёт деб аталмиш бебаҳо неъматнинг қадрига етиб яшаш олий саодатдир.

🏥 Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими сизни мазкур салбий ҳолатлардан огоҳлантиради.

©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

👉 t.me/yangiqorgonsanepid


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️⚡️Юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида республикада олиб борилаётган ишлар вазифалар юзасидан матбуот анжумани

Нурмат Атабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари:


Юқумли касалликларни олдини олиш амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот.


©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

👉 t.me/yangiqorgonsanepid


‼️ Санэпидқўмита ходимлари саломатлигингиз учун қайғуради

✅ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Янгиқўрғон тумани бўлими мутахассислари томонидан туманнинг "Қизилёзи" маҳалласида Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш, ботулизм каби овқатдан заҳарланиш ҳолатларини бартараф этиш, санитария-профилактик чора-тадбирлар тушунтирилди.

✅ Маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда давра сухбатлари ўтказилди.

©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

👉 t.me/yangiqorgonsanepid


#INFOGRAFIKA

🗣 Бруцеллёз касаллигидан эҳтиёт бўлинг!

©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

👉 t.me/yangiqorgonsanepid


Назорат қилувчи орган тадбиркорлик субъекти фаолиятида қандай асосларда текширув ўтказишга ҳақли?

❗️"Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра, назорат қилувчи орган тадбиркорлик субъекти фаолиятида қуйидагилар асосида текширув ўтказишни ташаббус қилишга ҳақли:

👉 «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими натижалари;

👉 аниқ факт ва ҳоллар бўйича фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлиги, атроф-муҳитга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиш хавфининг олдини олиш ёки бартараф этиш учун (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларидан олинган маълумотлар).

©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

👉 t.me/yangiqorgonsanepid


📨 Эътироф тизими бўйича келган аризалар ўрганилди.

🏥 Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими мутахассис ходимлари томонидан Эътироф тизими бўйича келган аризаларга асосан Қўриқ МФЙ худудида жойлашган Ўзгариш, Бехизор, Мирзо Улуғбек, Ойбек, Диёнат, Бобораҳим Машраб кўчаларидаги хонадонларда ўрганиш ишлари олиб борилиб, эътироф тизимида керакли хулосалар берилди.

©Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

👉 t.me/yangiqorgonsanepid


✔️Профилактика тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Юқори Навкент МФЙ ҳудудида юқори ташкилотлар иштирокида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Янгиқўрғон тумани бўлими, Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими, Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси, Туман газ, Янгиқўрғон туман Электр тармоқлари корхонаси ҳамда Юқори Навкент МФЙ ходимлари иштирокида профилактика тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ис газидан заҳарланиш, юқумли касалликлар, ботулизмдан заҳарланиш ҳолатлари юзасидан суҳбатлар бўлиб утли

⚡️Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

🕊 t.me/yangiqorgonsanepid


#Infografika
📊Гепатит С касаллигини олдини олиш.

Гепатит С вирус билан касалланган шахсдан бошқа шахсга юқади. Вирус ҳайвонлар ёки ҳашаротлардан юқмайди.

Гепатит С вируси асосан қонда ва зарарланган кишининг ўзига хос бошқа тана суюқликларида бўлади.  Вирус ҳозирда энг кўп инйекция учун ишлатилоган игна алмашинуви сабаб юқади.

Шахсий гигиена воситалари масалан тиш чўткаси ва устаралар умумий ишлатилганда вирус юқиши мумкин. Вирус жинсий алоқа йўли билан ҳам юқиши мумкин.

Гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, тату салонларида татуировка уриш орақали вирусни юқтириб олиш мумкин. Гепатит Ч озиқ-овқат ва сув орқали юқмайди.

⚡️Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

🕊 t.me/yangiqorgonsanepid


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🦠💉Emlash – qizamiqqa qarshi yagona chora

"Nabiramni o'z vaqtida emlatmaganimdan afsusdaman"

- nabirasini emlatishga ruxsat bermagan buvining murojaati

Sanepidqo‘mita
Axborot xizmati

Telegram| Instagram| Facebook| YouTube


⚡️"Янги Боғистон" МФЙ ҳудудида касалланган бемор хонадонида дезинфекция ишлари олиб борилди

🏥 Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими мутахассис ходимлари томонидан туманда эпидемик вазиятни яхшилаш мақсадида "Янги Боғистон МФЙ" ҳудудида касаллик аниқланган бемор хонадонида якуний дезинфекция ишлари олиб борилди.

⚡️ Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

🕊 t.me/yangiqorgonsanepid


⚡️Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими ходимлари томонидан Қизилқиёқ Оилавий шифокорлик пункти ҳамда Нанай Оилавий пунктида "Эхинококкоз касаллиги" бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, тиббиёт хамшираларига маъруза ўқиб, семинар ташкил қилинди.

⚡️ Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Расмий саҳифага обуна бўлинг:

🕊 t.me/yangiqorgonsanepid



14 last posts shown.