Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali
Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy.
Web-sahifa: http://yangikurgan.uz
El.pochta: yangikurgan-hok@inbox.uz
Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Бугун Янгиқўрғон туманидаги қабристонларда оммавий ҳашар бошланиб, тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб  борилмоқда д
Хусусан, Булоқбоши маҳалласидаги Амир бува қабристонида ҳам бугун тонгдан аҳоли томонидан тозалов, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ўтганлар хотирасини ёд этиш мақсадида эҳсон уюштирилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Маҳаллий бюджет тушумларидан давлат хизматчилари, таълим, тиббиёт ходимларининг ҳамда нафақа пуллари тўлаб берилиши барчага маълум.

Шу боис маҳаллий мол-мулк ва ер солиқларини ўзи вақтида ундириш муҳим аҳамият касб этади.

Айни кунларда аҳоли, тадбиркорлар ўртасида 2025 йил маҳаллий ер, мол-мулк ва даромад солиқларини ўз вақтида тўлаш бўйича тушунчалар бериб, ундириш ишлари ташкил этилмоқда.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.


Баҳорги юмушлар авжида

Янгиқўрғон туманидаги фермер хўжаликларида ариқларни бетонлаштириш, ғаллани суғориш, ўғитлаш ишлари, ерни ҳайдаш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, айни пайтда "Бунёдкор Бибихоним", "Раъно-2000", "Юсуфжонов Ғайбулло" фермер хўжаликлари ҳамда "Доли Сатторов Саид Барака" агрофирмаси ҳудудидаги хусусий боғ эгалари томонидан ариқларни бетонлаштириш, бетонлаштиришга тайёрлаш ҳамда томчилатиб суғориш тармоғини қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Миллийлик қалбимизда, қонимизда!

Жойларда "Миллий либос - миллат шаъни" шиори остида челленж давом этмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

4 last posts shown.