Хитой компанияси Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очадиЎзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда Хитойнинг “JC Finance Interconnect Holdings” компанияси раиси У Тинйи ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Хабар берилишича, музокаралар давомида Ўзбекистонда “яшил“ энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун илғор халқаро стандартлар асосида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон талабалари учун Хитойнинг етакчи олий ўқув юртларида грантлар ажратиш ва номзодларни танлаш хусусида фикр алмашдилар.
Учрашув якунида “JC Finance Interconnect Holdings” компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга келишиб олинди.
🔵@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿