ГАНДИ ҲАҚИДА ҲАНГОМА
Ганди Лондон университетида ўқиётганида уни роса ёмон кўрадиган профессор бўлади. Бир куни профессор ошхонада тушлик қилаётса, иттифоқо Ганди унинг ёнидаги бўш стулга бориб ўтиради.
– Биласизми, жаноб Ганди, – дейди профессор энсаси қотиб, – тўнғиз билан қуш битта жойда овқатланмайди?!
– Майли, унда мен учиб кетдим, – дея Ганди бошқа столга бориб жойлашади.
Кек сақлаб қолган профессор имтиҳонда Гандидан боплаб ўч олмоқчи бўлади. Аммо, ҳинд талаба барча саволларга қойилмақом жавоб беради.
– Жаноб Ганди, дейлик, сизга бир қоп ақл ва бир қоп пулни кўрсатиб, танла, дейишса, қайси бирини танлаган бўлар эдингиз?
– Албатта пулни-да!
– Мен эса, бир қоп ақлни танлардим!
– Танловингиз тўппа-тўғри: ахир, ҳамма ўзида йўқ нарсани танлайди!
Профессор Гандининг имтиҳон варақасига “Телба!” деб ёзиб, талабага узатади.
Ёзувни ўқиган Ганди истеҳзоли жилмаяди:
– Кечирасиз, жаноб профессор, исмингизни ёзибсизу, баҳо қўйишни эсдан чиқарибсиз...
интернет