Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги қарори билан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда "ижтимоий карта" тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Президентнинг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сон қарорига мувофиқ, "Ижтимоий карта" ахборот тизимини жорий этиш орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнлари босқичма-босқич автоматлаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий картаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидаги тартибларни белгилайди:
🔸 ижтимоий карталарни муомалага чиқариш, фойдаланиш учун тақдим этиш;
🔸 ижтимоий карталарни алмаштириш, тўхтатиб туриш ва тугатиш;
🔸 "Ижтимоий карта" ахборот тизими маълумотлар базасини юритиш.
"Ижтимоий карта" АТ маълумотлар базаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан фуқаролар ва давлат органлари тақдим этган маълумотлар, шу жумладан, биометрик маълумотлар асосида шакллантирилади ва юритилади.
Батафсил
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X