Мана шу жавоблар варақаси ижтимоий тармоқларда роса "айланди".
Ушбу ҳолатда 1-саволга жавоб белгиланмаган, лекин ўша савол учун балл қўшилган.
Олинган дастлабки маълумотларга кўра, бу ерда ғайритабиий нарса йўқ. Агар саволлар китобида техник нуқсон бўлса, масалан, савол бору, лекин жавоб вариантлари тушиб қолган бўлса, унда абитуриент шикоят қолдириши ҳамда ўша саволни белгиламаслиги мумкин.
Унинг шикояти ДТМда кўриб чиқилади ва эътироз ўринли бўлса, унда ўша саволга балл берилади. Чунки техник хатолик учун абитуриент жабр чекмаслиги керак.
Айтишларича, бунақа ҳолат камдан-кам ҳолатларда рўй бериши мумкин экан.
Аслида бу гапларни расмий хабар берилмагунча, айтмоқчимасдим. Аммо айрим каналларда «эртага Сиз ҳам бўш қолдириб чиқсангиз, балл бериларкан» деган бўлмағур маслаҳатлар ёзилаётгани учун, олдини олиб айтишга мажбур бўлдим.
❗️Ҳурматли абитуриентлар, ким нима деса, ишонаверманг. Жавобни белгиламай, бўш қолдирсангиз, ҳеч қанақа балл берилмайди. Ундан кўра ўз билимингизга ишонинг.
👉 @xushnudbek 👈