Гобсек ва Қори Ишкамба. Қайси бири одамроқ?
Судхўрлик ҳақида ёзилган икки машҳур асар: “Судхўрнинг ўлими” (Садриддин Айний) ва “Гобсек” (Оноре де Балзак) қаҳрамонларининг ўхшашлиги фақат фойдахўрлик ортидан қувишида. Яъни улар учун фақат фойда муҳим, фоизга қарз бериб, шуни кўпайтириш йўлида жонҳалак одамлар. Лекин Гобсек билан Қори Ишкамбани инсон ўлароқ бир қаторга қўйиш мумкин эмас.
Гобсек қанчалик молпараст бўлмасин, у ўзидаги нафснинг қанчалик баҳайбат эканини билади, ўзини англайди. Унинг Ишкамбадан устун томони: одам танийди, одамларнинг ичини ўқий олади. Унинг асосий мақсади одамларнинг пулини шилиш эмас, моддиятга қул, нафси юҳо кимсаларнинг устидан кулиш, уларни эрмак қилиш ва бу жараённи кузатиб, таҳлил қилиш. Гобсекнинг асар ровийсига айтиб берган ҳикояларида ҳам унинг кенг мушоҳада тарзи кўриниб туради.
Қори Ишкамба эса зоҳирию ботини очкўзликдан иборат кимса. Унга одамларни англаш, кузатиш деган тушунчалар бегона. У шунчалик паст ва юлғич одамки, ўқувчи унга ачинишга ҳам истиҳола қилади.
Гобсек зоҳиран, Қори Ишкамба эса бутун вужуди билан Гоблинга ўхшайди. “Мерлин”даги Гоблинни эсланг, доим тилла қидириб юради, қайда олтин бўлса, ўша ерда ҳозиру нозир. Энг ёмони, тилла топгач, сўлакайини оқизиб, ялаб қўяди...
👉 @xurshidabdurashid