“ЯНГИ ТОШКЕНТ” ЯХШИ ПОЙТАХТ БЎЛАДИ
Бола улғайган сари уни тартибга олиш, тарбиялаш оғирлашиб боради. Шаҳарлар ҳам кенгайган сари унинг муаммолари ҳам катталашади. Бугунги Тошкентни ҳам жаҳлдор, қўрс, юриш-туриши, кийинишига кўп ҳам эътибор қилмайдиган айни бўз йигитга қиёслаш мумкин...
Президентимиз Шавкат Мирзиёев “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонасига бориб, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси билан танишди.
Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Тошкент шаҳрининг ҳудуди 43 минг гектар, аҳоли сони 3 миллионга яқинлашаётгани, инфратузилма тармоқларига юклама ортган, транспортлар ҳам кун сайин кўпайиб, йўл ҳаракати қийинлашиб бораётгани, чанг, тутун экологияга салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.
Албатта, бу муаммолар чуқур ўрганилиб, аҳолининг ўсиши, транспорт ва муҳандислик тармоқлари, иқлим ўзгаришлари таҳлил қилиниб, шу асосида транспорт тугунлари ва аҳоли пунктларини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилгани билдирилди.
– Шаҳарни ривожлантириш бўйича бу стратегиямизни дунёдаги етук мутахассислар ҳам маъқуллади. Энди ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиб, ақл билан, сифатли қуриш керак. Бу янги шаҳар халқимизга муносиб, иқлимимизга мос, замонавий бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Хусусан, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси “Янги Тошкент” концепцияси билан мутаносиб тайёрланган. Бу янги шаҳар пойтахтимизнинг шарқий қисмида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилиши кўзда тутилмоқда.
Фақатгина “Янги Тошкент” ҳудуди эмас, бутун пойтахтимизда бунёдкорлик ишлари олиб борилади. Бир сўз билан айтганда Тошкенти азим баркамол йигитга айланиши шубҳасиз.
@xullas_shunday_gaplar