Киберҳужум АҚШнинг энг асосий қувур тизимининг ёпилишига олиб келди
Америка ўзининг тозаланган ёнилғи ташувчи энг катта артерияси –
Colonial Pipelineда жума куни содир бўлган киберҳужумдан халос бўлишга уринмоқда. Тизимнинг вақтинчалик тўхтаб қолиши,
Техас штатини
Ню-Ёрк ва
Флорида билан боғлайдиган, 17 та штат бўйлаб ўтувчи миллий автомагистралларда бензин, дизель ёқилғиси, авиация ёқилғиси ва бошқаларни тезкор ташиш имконини беради. Одатда, қувурлар кунига 2,5 миллион баррель ёнилғи ташийди. Бу шарқий қирғоқ таъминотининг 45 фоизини ташкил этади. Якшанба куни ёнилғи нархи 4% га кўтарилди.
DarkSide кибержиноятчилик гуруҳи, «вирусли товламачилик» (яъни, ўғирланган маълумотларни интернетга чиқармаслик эвазига пул талаб қилиш) ҳужумида айбланмоқда. Гуруҳ
Colonial тармоғига кириб, деярли 100 Гб маълумотларни гаровга олган.
Telegram |
Facebook |
Instagram