Forward from: Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
Автокорхоналарда харакат хавфсизлигини таминлаш хамда яширин иқтисодиётга чек қўйиш чоралари тугрисида назорат йиғилиши ташкил қилинди
Хоразм вилояти Транспорт бошқармасида вилоятдаги ташувчилар иштирокида утказилган назорат йигилишида мунтазам йуналишлари буйича тендер контрактлари ва лицензия талаблари шартларига тўлиқ риоя қилиниши, яширин иқтисодиётни олдини олиш чора-тадбирлари, солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар ва ташиш хизматларидан тушадиган пул маблагларини банк орқали амалга оширилишини назорати тугрисида тушунтириш ва курсатмалар берилди.
Шу билан бирга иш берувчининг мажбуриятларига риоя килмасдан фаолият юритишнинг жавобгарлари тугрисида хам тушунтиришлар берилди.
Транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев автомобиль транспорти хизматлари курсаткичлари бўйича ҳар ой якуни таҳлил қилиб борилиши ва таҳлил натижалари вилоят тендер комиссиясига киритилиб, солиқ ҳисоботларида ишчи ўринларини яширган ва пул тушумини банк орқали амалга оширмаган ташувчилар билан тузилган тендер контрактлари бекор қилиниши таъкидланди.
Корхона раҳбарларининг мавзуларга доир саволларига мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.
Карантин қоидалари асосида бўлиб ўтган учрашувда Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи, вилоят ЙҲХБ, вилоят давлат солиқ бошқармаси ва марказий банк ходимлари иштирок этишди.
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати