💡
Тўғри умр йўлдошни қандай қилиб танлаш керак?
Бу саволга олимлардан турли хил жавоблар келган ва биз ўша жавобларни жамлаб, нималарга қай тарзда аҳамият берилишини кўриб чиқамиз.
1) Эътиқодига ( номзодингизнинг ибодатларига қараш лозим, яъни Аллоҳга ширк келтирмасдан ибодат қилиши, Қуръон ва Суннатни маҳкам ушлаган бўлиши);
2) Турмуш тарзига (дини ва ҳаётида қайси йўлни тутгани ва кимлар билан дўст эканлиги);
3) Одоби ва аҳлоқига;
4) Одамлар билан муносабатига;
5) Дунёвий жиҳатдан: соғлиғи, таълимоти, иши, ташқи кўриниши, моддий ҳолати, қариндошдари ва ҳ.к.
❗️Одам касал бўлиши, молиявий жиҳатдан жуда ҳам яхши эмас ёки камбағал бўлиши катта муаммо эмас ва оила қуришга монеълик қила олмайди.
❕Лекин бўлажак рафиқасига буларни тўйдан аввал айтиш керак. Аввалданоқ ёлғон аралаштирмай, сир сақламай муносабатлар қурилса Аллоҳ изни ила бу оила баракали бўлади.
🔎 Бу орада куёвни яхши биладиган одамлар билан боғланиб, у ҳақида суруштиришни унутмаслик лозим. Бу иш кўнгил хотиржамлиги ва куёвдан эшитган гаплар ҳақиқатга мос эканлигини аниқлаштириб олиш учун керак.
✔️Асосийси, Аллоҳ сиз учун энг яхшисини беришини сўраб истиҳора қилишдир.
Homiladorlik sirlari 👉
@xomiladorlik_sirlari