ЁМОН БИЛАН ДЎСТ БЎЛМА
"Сабрда бор саодат"
Сабр қилсанг ярашгай.
Сабрли қулларига,
Аллоҳ ўзи қарашгай.
Агар қилсанг яхшилик,
Унут, сира ёд этма.
Биров қилса ёмонлик,
Ошкор қилма, дод этма.
Кўчат экиб боғ ярат,
Савоби ҳам етади.
Мевасини еганлар,
Сени ҳам ёд этади.
Ақлинг бўлса бировни,
Орқасидан гапирма.
Тузатиб ол суровни,
Бўлар бўлмас кўпирма.
Ёмон билан дўт бўлсанг,
Сени сотар арзонга.
Жоҳил билан тенглашсанг,
Умринг ўтар армонда.
"Сабрда бор саодат"
Сабр қилсанг ярашгай.
Сабрли қулларига,
Аллоҳ ўзи қарашгай.
Агар қилсанг яхшилик,
Унут, сира ёд этма.
Биров қилса ёмонлик,
Ошкор қилма, дод этма.
Кўчат экиб боғ ярат,
Савоби ҳам етади.
Мевасини еганлар,
Сени ҳам ёд этади.
Ақлинг бўлса бировни,
Орқасидан гапирма.
Тузатиб ол суровни,
Бўлар бўлмас кўпирма.
Ёмон билан дўт бўлсанг,
Сени сотар арзонга.
Жоҳил билан тенглашсанг,
Умринг ўтар армонда.