Бомдод вақти. Муаззиннинг овози келмоқда:
...Намоз уйқудан яхшидир!
Намоз уйқудан яхшидир!
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз нима учун намоз уйқудан яхши?
— Чунки уйқу бу нафс чақириғига жавоб бериш, намоз эса Аллоҳ таолонинг чақириғига ижобат қилишдир.
— Чунки уйқу бу ярим ўлим, намоз эса том ҳаёт демакдир.
— Чунки уйқу баданга роҳат бўлса, намоз руҳнинг ҳузур-ҳаловатидир.
— Чунки кофир ҳам, мўмин ҳам ухлайверади, намозга эса фақатгина мўмин туради.
Бомдод ўқувчилар муваффақиятли инсонлардир. Уларнинг юзлари ярқираган, вақтлари эса баракотлидир. Сиз ҳам улардан бўлсангиз Аллоҳга ҳамд айтинг.
Улардан бўлмасангиз, дарҳол ўзингизни ўнглашга киришинг. Сизни бомдоддан тўсаётган омиллардан четланинг.
ҚАНИ ТУРИНГ ЎРНИНГИЗДАН....
Бу бахтдан маҳрум бўлиб қолишдан Аллоҳ таоло барчамизни асрасин! Омин.
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
➡️Хизмат бор! (Расмий) телеграм канали
@Xizmatlarbor