🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ассалому алейкум Чортоқ туман "Хазрати Усмон" жоме масжиди имом хатибининг диний маърифий каналига хуш келибсиз!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Китоб ўқиб ўтирсам, бобом келди.
- Ухламаяпсанми?
- Имтиҳон яқин. Тайёрланяпман.

Ярим тун. Қарасам бобом жойнамозда ўтирибди, дуо ўқиб.
- Ухламадингизми?
-Имтиҳон яқинлашяпти. Тайёрланяпман.

Хайрли тун, яхши дам олинг!✨


@xazrati_usmon


📚 МУТОЛААНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Мутолаа уйқусизликдан қутулишга ёрдам беради.

2. Мутолаа асабни тинчлантиради.

3. Мутолаа мия фаолиятини яхшилайди.

4. Мутолаа тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради.

5. Мутолаа хотирани ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди.

6. Мутолаа ҳаётдаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради.

7. Мутолаа сўз бойлигини оширади.

8. Китоб ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлишади.

9. Мутолаа Альцгеймер хасталигига чалинишнинг олдини олади.

10. Мутолаа хорижий тилларни ўрганишни осонлаштиради.

11. Мутолаа ижодкорлик қобилиятини ривожлантиради.

12. Мутолаа тинглаш қобилиятини ривожлантиради.
@xazrati_usmon


#Ҳадис

عن أنس بن مالك رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : " مَنْ قَرَأَ كُلَّ يَوْمٍ مِائَتَيْ مَرَّةٍ : " قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ" مُحِيَ عَنْهُ ذُنُوبُ خَمْسِينَ سَنَةً إِلَّا أَنْ يَكُونَ عَلَيْهِ دَيْنٌ " رواه الترمذي.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар куни “Қул ҳуваллоҳу Аҳад”ни  икки юз марта ўқиса унинг зиммасидаги қарзидан бошқа эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади”, - дедилар”.
Имом Термизий ривояти.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@xazrati_usmon


Ақли комилга яқин бўл боз-боз, токи топгайсен ёмон феълдин холос.
Донишманд, етук инсонлар билан қанча яқин бўлсанг, феълингдаги ёмонликлардан шунча осон қутуласан.

Мавлоно Жалолиддин Румий

@xazrati_usmon


Бугун куч-қувватинг бўлиши мумкин. Лекин, унутма, вақт ҳамма нарсадан кучлидир!

@xazrati_usmon


Умидворлик!

Хонада тўрт дона шам бамайлихотир ёниб, аста секин эриб борарди.
Биринчи шам деди:

🕯Мен Вазминликман. Афсуски, одамлар мени асрай олишмайди. Менимча сўнишдан бошқа чорам йўқ, бу сўзларни айта туриб шамнинг олови ўчди.

🕯Иккинчиси сўз бошлади:
Мен Ишончман. Афсуски, менинг хеч кимга керагим йўқ.
Ёнишда давом этишда нима маъно бор. Аранг тилга кирган шам шу заҳоти сўнибди.

🕯Дилшикаста учинчи шам:
Мен Мухаббатман. Ёнишга
бошқа кучим қолмади. Одамлар мехр туҳфа этишни ҳам, уни қабул қилишни ҳам билишмайди-деб ўчибди.

🕯ҚўққисдаХонага бир болакай кириб қолибди. У учта ўчган шамни кўриб Нима қиляпсизлар? Сизлар ахир ёнишлариз керакку. Мен қоронғиликдан қўрқаман! шундай дея болакай хўнграб юборибди.

🕯Ҳаяжонга тушган тўртинчи шам тилга кирибди. Сен қўрқма, йиғини бас қил. Токи мен ёниб турар эканман, қолган учта шамни ёқиш мумкин.
Мен - УМИДМАН. Умидингни сўндирма, фақат олдинга ҳаракат қил...



@xazrati_usmon


Умидворлик!


НАЙСОН ЁМҒИРИ ҲАҚИДА ҲАДИС БОРМИ?
#ҳадис

❓1635-САВОЛ: Телеграм ижтимоий тармоғида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳиссалом менга ўргатди. Сизларга уни айтиб бераман, ким найсон (апрель) ойида ёмғир ёққанда сувидан олиб, 70 мартадан фотиҳа, оятал курси, фалақ, нас, кафирун, сураларини ўқиб дам солиб ичса эркак ва аёл бепушт бўлса фарзанд кўради, фалаж бўлмайди, танадаги бор касалликлар тузалади, мазмунли хабар тарқалди. Ҳақиқатан ҳам шу маънодаги ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ривоятни ҳадис деб айтиш катта гуноҳ ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш ҳисобланади. Бирорта ҳам эътиборли ва ишончли ҳадис китобларида бундай мазмундаги ҳадис келган эмас. Айрим уламолар уни ҳадис тўқиш билан шуғулланадиганларнинг тўқимаси эканлигини таъкидлаб ўтишган. Шунинг учун ҳар қандай маълумотларни, хусусан, динга оид маълумотларни тўғри ёки нотўғрилигини аниқламасдан туриб тарқатишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай ишлар ёлғонга хизмат қилиш ва бошқаларни алдаш ҳисобланади.
Қолаверса, бу ёлғон оддий ёлғонлар каби шунчаки ҳаром бўлиб қолмай, жаҳаннам билан таҳдид қилинган гуноҳлар сирасига киритилгани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)
“Менинг номимдан (айтилган) уйдирилган ёлғон сўз бошқа бир киши номидан уйдирилган ёлғон каби эмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиса, жаҳаннамдаги жойига тайёргарлик кўрсин!” (Имом Бухорий ривояти).
Ўрни келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, шу мавсумда, яъни, апрель ойида ёғадиган ёмғирнинг фойдалари тиббий жиҳатдан исботланган бўлса, соҳа мутахассисларининг кўрсатмаси бўйича истеъмол қилиш хато ёки гуноҳ ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@xazrati_usmon


Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар

Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:

1. Ишларни тартиблаш;

2. Бекорчи ва беҳуда ўтиришлардан узоқлашиш;

3. Барча ишларда ортиқчаларидан воз кечиш;

4. Вақту дақиқаларни қадрлайдиган оқил, закий ва тиришқоқ кишилар билан дўст бўлиш;

5. Таржимаи ҳоллари кишини рағбатлантирадиган буюк уламолар ҳақидаги хабарларни ўқиш;

6. Илмий ютуқларга эришишда вақтга эътибор бериш лаззатини туйиш;

7. Мутолаадан лаззатланиш;

8. Маърифат ва хабардорлигини оширишда бардавом бўлиш;

9. Маълумотларни таҳқиқ қилишда тўлиқ банд бўлиш ва ҳоказолардир.

Буларнинг бари сизга вақт қадрини ҳамда уни муҳофаза қилишни англатади. Сизни вақтни йўқ қилувчи эмас, уни касб қилувчи қилиб, вақтни зое қилувчи эмас, уни муҳофаза этувчи қилиб тарбиялайди.

"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

@xazrati_usmon


#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Берган садақасини қайтариб олувчи киши қусиб, ўша қусиғини қайта еган итга ўхшайди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@xazrati_usmon


Имом Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
– Сабр қилувчи дарвеш яхшими ёки шукр қилувчи бойми?
  Ул зот жавоб бердилар:
– Сабр қилувчи гадо яхши, чунки сабр қилувчи дарвешнинг кўнгли Ҳаққа бўлгай, бойлар кўнгли молда бўлади. Шу сабабдан сабр қилувчи дарвеш шукр қилувчи бойдан яхшироқдир.

"Тазкират ул-авлиё"дан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🌱🌸🌱✿⊱•┈┈•┈┈•
@xazrati_usmon


Қудсий ҳадис

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло: “Эй одам боласи! Менга борлиғинг билан ибодатда бўл, Ўзим қалбингни бойликка тўлдираман ва камбағаллигинг кетказиб, эҳтиёжингни қондираман. Агар бундай қилмасанг, икки қўлингни доимо машғул қилиб, фақирлигингни ҳам тўсмайман”, деди.

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@xazrati_usmon


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 23 АПРЕЛ (1446ҳ - 25 ШАВВОЛ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 05:23
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:16

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 03:58 |   | 04:43
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 17:01 |   | 17:11
☪️ Шом           ⏰ 19:04 |   | 19:04
☪️ Хуфтон     ⏰ 20:26 |  | 20:36

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

#Кун_ҳикмати

🤲🌸 Қандай бўлмасин, ҳаётимиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда кунни бошлайлик.

Унутмайликки, бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар...

😊Кунингиз файзу баракага тўлсин!

📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿

@xazrati_usmon


Қандай кишиларнинг дуолари ижобат бўлади?

Алоҳнинг зикри қачон қалбга ўрнашиб олади? Қачонки, биз тўғриликни қалбимизга жо айласак. Агар ҳалоллик, покдоманлик ва тўғриликни қалбимизга жо айласак, қорнимизни ҳаром луқмадан тоза тутсак, қалбимиздан Аллоҳ муҳаббатидан бошқа муҳаббатларни чиқариб ташласак, ўшанда қўлларимизни кўтариб сўрасак, Аллоҳ таоло қўлларимизни ҳеч қачон қуруқ қайтармайди. Бу дуоси мустажоб бўладиган зотларнинг йўлидир.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан.

@xazrati_usmon


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жинлар ҳақида!
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ



Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻


@xazrati_usmon


#Ривоят

Ҳасан Басрийни йиғлатган қиз

Бир киши Ҳасан Басрийнинг ҳузурига келиб

– Ҳазратим, Аллоҳ йўлида бизга ёрдам беринг! Менинг жуда ақлли бир қизим бор, у тинмай йиғлайди, Қуръон ўқийди ва яна йиғлайди, кўзлари яхши кўрмай қолди, кўр бўлиб қоладими, деб қўрқяпман.  Сиз унга насиҳат қилиб қўйсангиз.
Ҳасан Басрий рози бўлиб, унинг уйига бордилар ва қизига:

– Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг, кўздан ажраб қолишинг мумкин. Йиғлашинг сабаби нима? – деди.

Қиз: – Ҳазратим, мен соппа-соғман, дардим ҳам йўқ. Кўзларим кўр бўлишига икки сабаб бор. Бу кўзлар охират дунёсида Аллоҳни ё кўради, ё кўрмайди. Агар кўзларимиз Ҳақ таолони кўриш неъматига эришса, мингларча кўз Уни кўрмоққа фидо бўлсин! Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳни кўрмайдиган кўзни нима киламан? – деди.

Ҳасан Басрий жавобдан жуда таъсирланди, кўзларидан ёш қуйилди ва деди: «Насиҳат қилгани келган эдик, ўзимиз насиҳат олдик, ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик».

"Ҳасан Басрий" китобидан

@xazrati_usmon


Қабрда ётган илонлар!

Aбдулҳамид ибн Маҳмуд Муғилий айтади: “Ҳазрати ибн Aббоснинг олдида ўтирган эдим. Бир қавм келди. Aйтишди: “Биз ҳажга чиққан эдик. Зоти Сафох маҳалласида тўхтадик. Бир дўстимиз ўша жойда вафот қилди. Биз уни дафн қилиш учун зарур нарсаларни тайёрладик, кейин унга қабр кавладик. Лаҳадда бир қоп-қора нарса бор эди, яъни илон ётарди. Кейин у ерни қўйиб, бошқа жойни кавладик, у ерда ҳам ўшандай илон ётар эди, у ерни ҳам ташлаб, учинчи жойни кавладик, у ерда лаҳадни тўлдириб илонлар ётар эди, кейин олдингизга келдик”. Ибн Aббос (Aллоҳ иккаллаларидан рози бўлсин) айтди: “Бу ҳол унинг қилган ёмон ишидандир. Боринглар, уни қабрнинг бир томонига кўмаверинглар. Aллоҳга қасамки, агар ернинг ҳамма жойини кавласаларингиз ҳам, ўша илон чиқиб келаверади. Бу гапни унинг қавмига хабар қилинглар”. Сўнгра у кишининг олдидан жўнадик, уни ўша қабрнинг бир томонига дафн қилдик. Уйга қайтгандан кейин унинг бизларда қолган баъзи матолари бор эди, ўшаларни оиласига келтирдик ва хотиннидан сўрадик: “У нима иш қиларди?” Хотини айтди: “У буғдой сотарди, у ҳар куни ўзига етарли миқдордаги овқатликни оларди-да, кейин қора буғдой похолини унинг ўрнига ташлаб, аралаштириб сотарди”.

Фақиҳ раҳималлоҳу айтади: Бу хабар хиёнатлик иш қабр азобига сабаб бўлишига далилдир. Бу ерда тириклар учун ибрат шуки, хиёнатдан тийилмоқлари керакдир. Aйтиладики, албатта, ер ҳар куни беш марта нидо қилади. Биринчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда юрасан ва ичимга қайтасан!” Иккинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда хилма-хил нарсаларни ейсан ва ичимда сени қуртлар ейди”. Учинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда кулиб юрасан, ичимда ҳадемай йиғлайсан”. Тўртинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда шоду хурсанд юрасан, яқинда ичимда хафа бўласан”. Бешинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда гуноҳ қиласан, яқинда ичимда азобланасан”.


@xazrati_usmon


Қабрда ётган илонлар!


Ислом рукнлари
40 фарз 

Исломда 5 фарз бор
Иймонда 7 фарз бор
Намозда 12 фарз бор
Тахоратда 4 фарз бор
Таяммумда 4 фарз бор
Ғуслда 3 фарз бор
Амру маъруфда 1 фарз бор
Нахий мункарда 1 фарз бор
Хайзда 1 фарз бор
Нифосда 1 фарз бор
Илм излашда 1 фарз бор


Исломдаги 5 фарз
1.Иймон
2.Намоз
3.Рўза
4.Закот
5.Хаж

Иймондаги 7 фарз
1.Аллох Таолога иймон келтириш
2.Фаришталарга иймон келтириш
3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш
4.Пайғамбарларига иймон келтириш
5.Қиёмат кунига иймон келтириш
6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш

Намоздаги 12 фарз
Намоздан ташқаридаги 6 фарз

1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши
2.Жойи пок бўлиши
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши
4.Қиблани топиши
5.Ният
6.Ўз вақтида ўқиш

Намознинг ичидаги 6 фарз
1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади)
2.Қиёмда туриш
3.Қироат қилиш
4.Руку
5.Сажда
6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш
3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш
4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш

Таяммумнинг 4 фарзи
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар)
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш

Ғуслдаги 3 фарз
1.Оғизга сув олиб ювиш
2.Бурунга сув олиб ювиш
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш

Амру маъруфда 1 фарз бор
Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш

Нахий мункарда 1 фарз бор
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш

Хайзда 1 фарз бор
Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади)
Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг фазоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашда 1 фарз бор
Илм излаш,ўқиш фарз.

@xazrati_usmon

20 last posts shown.