Шайбонийхон улуғ валий Хожа Аҳрорнинг икки ўғлини, кимларнингдир қутқуси билан, ўлдиртирган. Валий руҳининг баддуосини олган ва келгуси жангда ҳалок бўлган. Боши танасидан ажратилиб, Сафавийлар саройига олиб кетилган. Тана бошсиз дафн этилган.
Шу сабаб, асосий ишни унинг жияни Абдуллахон II (1533-1598 йй) амалга оширган. Яьни, шу саркарда Буюк Ўзбеклар империясини яратган. Бу империя ҳозирги Марказий Осиё ҳудудини қамраган эди.
Ватанимиз ана шу зот ҳукмронлиги вақтида бир тўлалик ҳосил қилган. Ҳам иқтисодий, ҳам жанговар ривожланган. Баҳодир Ялангтўш унинг даврида туғилиб, ўз қобилиятини намойиш қила бошлаган. Бухоро унинг томонидан пойтахт қилиб танланган, шаҳарнинг ҳозирги кўриниши асосан унинг даврида шаклланган. Абдуллахон II карманалик валий Қосим Шайх Азизон ва Шаҳрисабз яқинида истиқомат қилган Хожа Имканагийларнинг дуосини олган буюк зотдир.
Назаримда, Шайбонийхоннинг эмас, Абдуллахон II нинг номини улуғлаштириш керак.
Ozod Mo'min Xo'ja
boylik.uz