Posts filter


Бухоро ва Хоразм вилоятларида ноқонуний ҳолатлар аниқланди

2024 йилнинг июнь ойида Жондор тумани прокуратураси томонидан пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши 2024 йилнинг ноябрь ойида мазкур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан ойлик маошининг 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади.
Лекин, судланувчига оғирроқ жазо тури тайинланиши лозимлиги юзасидан вилоят прокуратураси томонидан суд ҳукмига нисбатан кассация протести киритилади.
Вазиятдан хабардор бўлган Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси фермер хўжалик раҳбарига нисбатан дастлабки инстанция томонидан чиқарилган ҳукмни судья орқали ўзгартиришсиз қолдириш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 500 АҚШ доллари олади.
Аммо, у қолган 2500 АҚШ долларини Бухоро шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси катта суриштирувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг 43-йиғилиши бўлиб ўтди

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

С участием Президента Шавката Мирзиёева состоялось торжественное мероприятие по случаю Международного женского дня

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Навоий, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида
ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди


Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи хусусий тадбиркор ўзганинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 1 гектар бўш ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унга сотиш ва мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 2 млрд. сўм талаб қилади.
Аммо, у сўралган пул маблағидан 1 млрд. сўмни Навоий шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда эса Хўжаобод туманида яшовчи, 1992 ва 1994 йилларда туғилган ака-ука давлат захирасида бўлган 2 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Лекин, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, улардан бири сўралган пул маблағидан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 50 сотих суғориладиган ер майдонини харидорга 55 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 45 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Бошқа ҳолатда эса Қува туманидаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖнинг 10 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар-жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, пойтахтда яшовчи, 1964 й.т. фуқаро Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 16 сотих ер майдонининг ҳар бир сотихини 22 минг АҚШ долларидан жами 352 минг АҚШ долларига харидорга сотишга келишиб ҳамда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг шериги бўлган – Тошкент туманида яшовчи, 1952 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ҳам ушбу 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида иштирок этди. Йиғилишда юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгуси вазифалар белгиланди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Национального совета по противодействию коррупции. На нем была проанализирована проделанная работа по созданию среды, свободной от коррупции, и определены дальнейшие задачи.

#Mirziyoyev #yigilish #korrupsiya #vazifalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Солиқ, божхона, банк ходимлари ва ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 17 нафар солиқ идоралари ходимлари, 1 нафар божхона органи ходими, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.
Аниқланишича, ушбу гуруҳ томонидан 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммасини асоссиз қайтариб олиш орқали, улар жами 24 млрд. 580 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.
Жиноий гуруҳ фаолиятини солиқ идораларининг собиқ ходими мувофиқлаштириб борган ва айнан мазкур шахс норасмий раҳбарлик қилган корхоналар Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатдан ўтган бўлсада, уларнинг юридик манзиллари асоссиз равишда тез-тез ўзгартирилиб, уларга расмий раҳбар сифатида ишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг номлари киритилган. Шунингдек, корхоналарнинг фаолият тури сифатида мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланиш белгиланган бўлсада, аслида улар ҳеч қандай ишлаб чиқаришни амалга оширишмаган.
Бундан ташқари, ҳисобот ҳужжатларида гўёки ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Қирғизистон Республикасига экспорт қилинганлиги акс эттирилган.
Лекин, текширувлар жараёнида экспорт операциялари амалга оширилмаганлиги, корхоналарнинг муҳрлари уюшган гуруҳ томонидан сохталаштирилганлиги ва экспорт шартномалари шакллантирилганлиги ҳамда давлат бюджетидан юқорида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи пул маблағлари ноқонуний қайтариб олинганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167, 179, 184, 209 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Тергов давомида 6 млрд. 808 млн. сўм давлат ҳисобига ундирилди. Шунингдек, етказилган зарарни қоплаш учун 6 млрд. 300 млн. сўмлик мол-мулк, жумладан 1 та кўп қаватли хусусий тиббий клиника биноси, 1 та автомобиллар ювиш шаҳобчаси, 2 та хонадон, 6 та автомашина ҳамда телефон ва компьютер жиҳозлари хатланди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 38 нафар судланувчиларнинг 14 нафарига 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, 18 нафар шахсга нисбатан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, уларга Жиноят Кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда 2 йил муддат ичида етказилган моддий зарарни қоплаш мажбурияти билан 3 йил синов муддати тайинланди.
Бундан ташқари, судланувчиларнинг 6 нафарига нисбатан 2 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъсул ходими, электр таъминоти бўлими бош муҳандиси ва мактаб директори ўринбосари ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъсул ходими Бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Жиззах филиали Шароф Рашидов тумани электр таъминоти бўлими бош муҳандиси мазкур акциядорлик жамиятига қарашли “Энергосавдо” корхонасининг туман бўлими назоратчиси билан ўзаро тил бириктириб, якка тартибдаги тадбиркорнинг М-39 халқаро автомагистрал йўли ёқасида жойлашган ер майдонига электромобилларни қувватлантириш шаҳобчасини ташкил этиши учун 400 кВтли трансформатор ўрнатиш, тегишли тартибда барча ҳужжатларни тайёрлаш ва тармоққа улаб бериш эвазига 90 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 214-моддаси 3-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилоятида қайд этилган яна бир ҳолатда, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари абитуриентларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда йўналиш бўйича кимё ва биология фанларидан имтиёз берувчи миллий сертификат олиш бўйича имтиҳонларнинг тест саволлари ва жавобларини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари ва 156 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Forward from: MTRK | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Axborot 24 | “O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim qarorlariga harbiy xizmatchilarni ijtimoiy himoya qilishni kuchaytirishga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimcha kiritish to‘g‘risida”gi Prezident qaroriga sharh
#27feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


Forward from: MTRK | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ахборот 24 | Комментарий к ПП «О внесении изменения и дополнения в некоторые постановления Президента Республики Узбекистан, направленные на усиление социальной защиты военнослужащих»
#27feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Япония давлатига ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Бугунги кунда Жанубий Корея, Германия, Буюк Британия, Туркия каби ривожланган давлатларга бориб, юқори даромадли ишларда меҳнат қилаётган фуқароларимиз сони тобора ортиб бормоқда.
Бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, меҳнат миграцияси тизимини ислоҳ қилиш мақсадида, 2024 йилнинг 17 октябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди ва ягона миграция сиёсатини олиб борувчи давлат ташкилоти сифатида белгиланиб, унга фуқароларни хорижга хавфсиз, тартибли ва ташкилий тарзда ишга юбориш ҳамда уларнинг чет элда бўлган даврларида қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатиш бўйича алоҳида вазифалар юклатилди.
Ҳозирда хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга Миграция агентлиги ҳамда тегишли лицензияга эга 18 та хусусий бандлик агентликлари хизмат кўрсатмоқда.
Лекин, шунга қарамасдан, фуқароларни хорижга ишлаш учун осон ва тез юборамиз дея ишончига кириб, уларнинг пул маблағларини ўзлаштирмоқчи бўлаётган қўштирноқ ичидаги ишбилармонлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига киради.
Аммо, у Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони амалдаги тартиб-қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, Япония давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Бошқа ҳолатда эса Андижон вилоятининг Олтинкул туманида яшовчи, 1995 й.т. шахс ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 й.т. таниши ўзаро тил бириктириб, пойтахтлик фуқаронинг ишончига киришади.
Улар мансабдор танишлари орқали фуқарони Япония давлатига ишга юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улардан бири – яъни, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Фуқароларимиздан Миграция агентлиги ҳамда тегишли лицензияга эга 18 та хусусий бандлик агентликларидан ташқари, ҳар қандай шахслар ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан чет элга ишга юбориш бўйича билдириладиган асоссиз таклифларга алданиб қолмасликларини сўраб қоламиз.
Хорижий давлатларга қонуний тартибда ишлаш учун бормоқчи бўлган ватандошларимиз “xorijdaish.uz” электрон платформасидан зарур маълумотларни олишлари мумкин.
Бундан ташқари, Миграция агентлигининг 1282 ёки 71-200-00-61 рақамларига қўнғироқ қилишлари, шунингдек, унинг ҳудудий филиалларига ташриф буюриб мутахассислардан бепул маслаҳатлар олишлари мумкин.
Чет элда ёрдамга муҳтож бўлиб қолган фуқароларимиз эса 17 та давлат ҳудудидан халқаро чиқиш кодлари орқали 1282 қисқа рақамига тўғридан-тўғри бепул қўнғироқ қилиб, амалий ёрдам олишлари мумкин.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан
олиб келинган 48 кг.дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди


Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Тожикистон Республикасидан мамлакатимизга айланма йўллар орқали наркотик моддаларни олиб келиб, сотиш билан шуғулланаётганлиги ҳолати аниқланиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.
Натижада хонадон ертўласидан 576 гр. “героин”, 2 кг. 447 гр. “опий” ва 1 кг. 913 гр. “гашиш” моддалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, унинг муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган, 1956 й.т. отасидан 9 кг. 62 гр. “гашиш” моддаси ҳамда келиб чиқиши ноаниқ бўлган 137 минг 460 АҚШ доллари ва 569 млн. 832 минг сўм олинди.
Бундан ташқари, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган, 1980 й.т. акаси ва Узун туманида истиқомат қилувчи, 1987 й.т. жиноий шериги ҳам қўлга олиниб, жиноий шеригининг уйидан ҳам келиб чиқиши ноаниқ бўлган 159 минг 400 АҚШ доллари олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Янгиқўрғон-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган автобус тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур туманда яшовчи, 1999 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар фуқарога тегишли сумкаларда жами 19 кг. 915 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида, улар гиёҳвандлик воситасини келгусида сотиш мақсадида Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келганликлари маълум бўлди.

Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда эса Марҳамат туманида яшовчи, 1996 й.т., муқаддам судланган шахс “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг мазкур туман ҳудудидан ўтувчи қисмига келиб, аввалроқ Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан контрабанда йўли билан ўтказиб берилган 4 кг. 931 гр. “опий” ва 9 кг. 949 гр. “гашиш” моддаларини олиб, қайтаётган вақтида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


Forward from: Uzbekistan Football Association
📋 Bahodir Nizomovich Qurbonov – O‘zbekiston futbol assotsiatsiyasi prezidenti

O‘zbekiston futbol assotsiatsiyasi prezidenti lavozimiga Assotsiatsiya a’zolari tomonidan kelib tushgan nomzodlar Saylov qo‘mitasi a’zolari ishtirokida Assotsiatsiya Saylov kodeksi va Ustaviga asosan muvofiqlik tekshiruvidan o‘tkazildi.

Assotsiatsiya Ustavining  30-moddasi 4-bandiga binoan delegatlar tomonidan O‘zbekiston futbol assotsiatsiyasi prezidenti lavozimiga Bahodir Nizomovich Qurbonov nomzodi ilgari surildi. 

Assosiatsiya Ustavi va Saylov kodeksiga asosan Bahodir Nizomovich Qurbonov O‘zbekiston futbol assotsiatsiyasi prezidenti lavozimiga saylandi.

⚡️ t.me/FAUzbekistan


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами Шавката Мирзиёева состоялось заседание Совета безопасности, посвященное вопросам укрепления военной безопасности и обороноспособности государства.

#Mirziyoyev #yigilish #mudofaa #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X



14 last posts shown.