#DOLZARB_TOMORQA_OYLIGI
📌
ТОМОРҚАЧИЛИК БЎЙИЧА ДОЛЗАРБ ОЙЛИК ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ.Азиз миришкор деҳқонлар ва томорқа ер эгалари!
➡️Юртимизнинг барча ҳудудида меҳнатидан барака топаётган тажрибали деҳқонлар кўпчиликни ташкил этади. Томорқа ҳар бир оиланинг бамисоли хазина манбаи, мўжаз гўшаси.
➡️ Серҳосил еримиз, даромад олишга томорқамиз бор экан, доимо ундан унумли фойдаланиш, хонадонларимизни обод, яшаш шароитимизни намунали тарзга келтириш пайида бўлайлик.
✔️ДЕҲҚОНЧИЛИКДА БАҲОРНИНГ БИР КУНИ ЙИЛГА ТАТИЙДИ.➡️ Бугунги кунда деҳқонларимиз ва томорқа ер эгаларининг олдида турган
биринчи галдаги вазифа ўз ҳовлиси, томорқаларини тартибга келтириш, ерга уруғ қадашга тайёргарлик кўришдир. Бунинг учун ҳовли, томорқалардаги экин экиладиган майдонларнинг ариқлари хас-ҳашаклардан тозаланиши, мевали дарахтларнинг таглари юмшатилиши, турли зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг танаси оқланиши керак. Зеро, обод маҳалла обод хонадонлардан ташкил топади.
➡️
Иккинчидан, ҳар бир томорқа эгаси тезда ерни экишга тайёрлаши, кузда шудгорланмай қолган ер бўлса, ағдариб, текислаб, маҳаллий ўғитга бойитиб, эртанги сабзавот экинлари, картошка, полиз экинлари уруғини қадашга тахт қилиб қўйиши, плёнка остига экиладиган экинларни эса кечиктирмасдан экиши зарур.
➡️
Учинчидан, ҳар бир хонадон эгаси бир ой давомида томорқасининг ҳар бир сотихи ҳисобида ўртача 1 тупдан, бир томорқада ўртача 10 туп ҳудудга мос бўлган сердаромад ва ҳосилдор мевали дарахт кўчатларини экиш тавсия этилади.
➡️
Тўртинчидан, ҳар бир деҳқон томорқа қўшимча даромад манбаи эканини доимо ёдда сақлаган ҳолда, мавжуд экин майдонларидан уч мартагача ҳосил олиш учун астойдил ҳаракат қилиши, бу ерда ҳар бир хонадонда 1-2 сотихли ихчам иссиқхона қуриш орқали илғор деҳқонлар тажриба мактабини ўзлаштириши зарур.
➡️
Бешинчидан, ҳар бир хонадон эгасининг имконияти ва лаёқатига қараб, 100 та товуқ, 20 та курка, 10 та қўй ёки эчки, 2-3 қути асалари уяси ва бошқа чорва молларини боқиш ҳам оила даромадини кўпайтиришга хизмат қилади.
Ҳурматли маҳалладошлар!Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлардан кўзланган мақсад — иқтисодий фойда кўриш билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдан иборатдир.
Шу сабабли, 20 февралдан туманимизда деҳқончилик бўйича долзарб ойлик, деб эълон қилинди.
Халқимизда “Ерни боқсанг — ер ҳам сени боқади”, деган пурмаъно ҳикмат бор.Хонадонма-хонадон юриб, маҳаллада кам таъминланган оилаларнинг ўз томорқаларида деҳқончилик билан шуғулланиб, ўзларини тиклаб олишига баҳоли қудрат ёрдам берайлик. Маҳалла миллатимизнинг ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлайдиган, ўзаро тажриба алмашишни таъминлайдиган ноёб институт экани мана шундай хайрли ишларни ташкил этишда яққол намоён бўлади!
📌📢
ТОМОРҚАДАН ДАРОМАД ОЛИШ МАЪҚУЛМИ ЁКИ УЧ КАРРА СОЛИҚ ТЎЛАШМИ?🫥 якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмида асоссиз равишда қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ёки уни ободонлаштирмаган ер эгаларига нисбатан белгиланган ер солиғи ставкасининг
уч баробар оширилган миқдори қўлланилади;
🫥
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади;
🫥 экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, экин турларини тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида, сифатли бажарган, йилида камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган ҳамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига ер солиғи ставкасини пасайтирувчи солиқ имтиёзлари қўлланилади.
📌
Азиз туманимиз аҳолиси, томорқаларимизда сабзовот ва полиз маҳсулотлари, сархил мевалар етиштириб, халқимиз дастурхонининг тўкин, ҳаётининг фаровонлигини таъминлаш йўлидаги имкониятларимиздан самарали фойдаланайлик!✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🌐
Web | 💬
Facebook | 👍
Telegram |📷
Instagram | 🎞
You Tube