Xalq — LIVE


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Тез кунда!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: Kun.uz | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Yoshlar! Kun.uz'ga yaqinroq keling, siz uchun maxsus loyihaga start beramiz.

✅ San'at, sport va kino,
✅ qahramonlaringiz,
✅ qiziqishlaringiz,
✅ muammolaringiz,
✅ va sizning ovozingiz – endi Kun.uz'da!

Bizda oʻzingizni toping!

Kun.uz'ning yoshlarga mo'ljallangan Telegram-kanaliga obuna bo'ling.

 @KunUZ Yoshlar uchun


Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев "Талабалар шаҳарчаси"да, сайловчилар билан учрашувда таълимга оид бир қанча ваъдалар берди:

- Фарзандини хусусий боғча ва мактабларга берган ота-оналарга солиқ имтиёзлари берилади;
- ҳар бир талабага 5 гигабайтдан бепул интернет берилади;
- 25 минг ўринли кампуслар ташкил этилади;
- 20та олийгоҳ халқаро аккредитациядан ўтказилади;
- 10та янги олийгоҳ ташкил этилади;
- "Заковат" биноси қурилади, "Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси" барпо этилади;
- магистратурага Тошкент шаҳридаги хорижий ва нодавлат олийгоҳларга 200 грант, хотин-қизларга 500 грант ажратилади;
- Олимларнинг тадқиқотларига 100 млн доллар, 70 млн доллар илмий ишланмалар ва стартапларга ажратилади;
- Айти парк негизида илмий инновациялар маркази ташкил этилиб, унга ҳар йили 30 млрд сўм ажратилади.

Ёзиб қўйинглар.

@xalqlive


​​Битта 100 сўмлик - 4 минг сўм...

Амир Темур хиёбонига бир айланиб борсангиз, Зарафшон кўчасида бир қанча антиквар нарсаларни сотиб турган кишиларга кўзингиз тушади.

Журналистлигим тутиб, бир сотувчини суҳбатга тортдим. "Кўпчилик, бундай нарсаларни эски-туски деб эътибор бермайди. Бир воқеани сизга айтиб берсам, бир рус аёл уйидан уйидан эски суратни чиқариб ахлатга ташлаган. У ахлатга ташлаган асари 100 минг долларлик асар эканлигини билмаган; бизга ўхшаган антикварларга қизиқувчи одам уни нималигини тушуниб, ахлатдан олиб, сотган", - деди сотувчи амаки.

Кечаги кунгача уйимизнинг қаерларидадир эскириб, кераксиз бўлиб ётган 100 сўмликлар антикварчилар расталарида донаси 4 минг сўмдан сотиляпти. СССР давридаги орден ва медаллар 200 долларгача баҳоланяпти. Маркалар, эски тангалар албоми - минг, икки минг доллар.

Сотувчи амакига кўра, энг кўп бундай товарларни руслар сотиб оларкан - 50 фоиз, 30 фоиз ўзбеклар. 20 фоиз бошқа давлатлардан келган туристлар.

СССР давридаги эски-туски кимга қизиқ дерсиз, лекин исталган эски нарса тарихингиз билан боғлиқ бўлса, қизиқиб сотиб олгингиз келаркан. Шунча товар ичидан менга 1992 йилда чиқарилган бир ва беш сўмликлар (1 расмда) эътиборимни тортди. Бу бизнинг тарихимиз, кечамиз, Мустақиллигимизнинг илк йилларидаги, ҳали "ҳеч ким"лигимиздаги миллий пулимиз. Пулни илк марта қўлимда ушлаб кўрдим, оддий босмадан чиқарилган қоғоздек туйилади. Ҳозирги пулларимиздан анча фарқ қилиши табиий.

Эҳтимол бундан 25-30, эҳтимол 50 йиллардан кейин Мустақиллигимизнинг илк йилларидаги уйимиздаги идишлар, пулларимиз, тангаларимиз эҳтимол метро жетонлари, чинниларимиз, сопол идишларимиз шундай антиквар товарлар қаторида сотилар, биз, мустақилликдан кейин туғилган авлод бееътибор ўтиб кетмасмиз.

Антикварчи амаки, Акмал акага бир ва беш сўмлик пуллар учун миннатдорчилик билдираман, энг зўр совға бўлди. Пул доим қизиқ-а:)

@xalqlive




​​Диққат савол!

Болалигимдаги мен учун энг ғаройиб овоз: диққат савол дея "Заковат"да билимдонларга савол берадиган ва жавобни интригалар билан эълон қиладиган бошловчининг овози эди.

Бухорода бўлиб ўтган "Заковат" финалида Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан "Заковат" асосчиси Абдурасул Абдуллаевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" унвони берилибди.

Бугуннинг энг яхши хабари. Илм қадрланиши, илм учун ҳисса қўшган одамлар муносиб тақдирланиши келажакка умид беради.

@xalqlive


Кеча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига сёмка учун бордик.

Директор ўринбосари Насиба опа жуда яхши аёл экан. Ходимлари сёмка учун бир дунё бюрократик тўсиқлар туфайли суратга олишимиз мумкин эмаслигини айтишди, бироқ уларнинг ёрдами билан ишимиз осон битди. Кутубхонада исталганча суратга олдик.

Кадр ортида бир қизиқ гаплар бўлди. Ўзингиз учун билиб олинг-да:

- Ҳамма ҳудудда бўлганман, ҳокимларнинг кутубхонага муносабатини ҳам биламан. Энг ёмон аҳвол Тошкент шаҳрида. Яккасарой туман кутубхонаси ачинарли аҳволда;

- Миллий кутубхонада 40та вакант ўрин бор. Чунки ойлик жуда кам. Пастроқ лавозимдаги ходимлар 1,5 миллион сўм, ўртача ойлик 2-3 миллион олади, баъзан шунга ҳам етмайди.

- Ўзбекистонда 2006 йилдан бошлаб кутубхоналар кескин камайиб кетди. Чунки кутубхоналар АРМларга айлантирилиб, коллеж лицейлар таркибига қўшилди. Аҳоли ва кутубхона ўртасида катта бўшлиқ юзага келди. АРМларга аҳоли кира олмасди, турникетлардан коллеж ва лицейлар ўқувчи ва ходимлари кирган. Аҳоли кутубхонадан узиб қўйилди.

- 2019 йилда янги қарор чиқди. Ҳамма ҳудудда кутубхоналар ташкил қилиш белгиланди. Лекин жуда қийналдик. Ҳокимларнинг китоб ўқигани бор, ўқимагани бор. Кутубхоналар ташкил этиш ҳокимларга боғлаб қўйилди.

@xalqlive


Кўп қаватли уйларда (Тошкент шаҳрида) 15 октябрдан иситиш бошланаркан. Унгача захга яна 3 кун чидаш керак. Уйлар совуқ, жуда совуууқ...

Шаҳарда яшайдиганлар 1-2 кун чидар, қишлоқдаги одамларимиз, сизларга 5 ой сабр...

@xalqlive


Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари очиқ эмас, чунки у давлат сири...

Айни шу мазмундаги мақолам эълон қилинмаган. Доим бюджетнинг ҳар бир сўми ҳисобли бўлиши, қаерда ёпиқ харажатлар бўлса, очилиши керак деб ҳисоблайман.

Статқўм Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари давлат сирини ташкил этишини билдирган. Бироқ Жаҳон банки охирги марта 2018 йилда бу харажатлар 407 трлн сўмни (йилига) ташкил қилишини маълум қилган.

SIPRI (Stockholm International Peace Research Institute) жаҳон мамлакатлари ҳарбий харажатлари тўғрисидаги ҳисоботида Марказий Осиё давлатларидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистоннинг маълумотлари йўқлигини кўриш мумкин, бошқа қўшниларники бор. 😅

Охирги марта Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари (ЯИМнинг 1,4 фоизи) ҳақида маълумот 2003 йилда чиққан бўлса, Туркманистонга оид статистика (ЯИМнинг 15 фоизи) эса 1999 йилда маълум қилинган.

Менга шу савол қизиқ: ҳарбий харажатларимиз давлат сири бўлса, Жаҳон банки бу маълумотларни 2018 йилда қаердан олди? Айнан шу маълумотлар давлат сирини ташкил қилса, бу қачондан кучга кирган? SIPRI 2003 йилгача бу маълумотларни эълон қилган, ўшанда ҳам бу давлат сиримиди? Давлат сири тўғрисидаги қонун 1993 йилда қабул қилинган.

Хуллас, халқнинг пули ҳисобланган бюджетдан сарфланадиган бир тийин ҳам очиқланиши шарт. Бироқ бу фикрлар ҳарбий харажатлар кам ёки кўплигига кўра танқид қилиниши лозим деган маънода билдирилди деб қабул қилинмаслиги керак.

Ёпиқ маълумотлар доим шубҳали бўлган, гарчи шубҳали ҳеч нимаси бўлмаса ҳам...

@xalqlive


​​Меҳрсизлик қалбан ўлдиради (кўрганларим туркумидан)

Кимдир ёзиб қолди. Kun.uz'да ишлайдиган "Палонча"мисиз? Агар ўша қиз бўлсангиз, бир илтимосим бор эди. Яқинда "Болалар уйи"дан тайёрланган интервюнгизни кўрдим. Ўша болаларга ёрдам бергим келди. Менимча, сиз тез-тез бориб турасиз у ерга ёки сизда уларнинг контакти бўлиши мумкин деган ниятда сизга ёзишга қарор қилдим. Безовта қилганим учун минг бор узр. Уларга озгина бўлса ҳам ёрдамим тегса хурсанд бўлардим" (матн ўз ҳолича берилмоқда).

Бу сўзларни ёзган одам болаларга нималар кераклигини, қандай ёрдам бериши мумкинлигини сўради. Унга қандай жавоб беришни билмадим. (Шундай бўлса ҳам, қалбида ҳали шафқат, меҳр бўлган одамларимиз борлиги хурсанд қилади)

Ҳали ҳам мурғак болаларнинг ҳикоялари, йиғилари қулоғим остида... Эшитиб жуда қийналгандим.
"Мен ўз отамни кўришни ҳам хоҳламайман. Чунки кичкиналигимда отам ўз опамни зўрлаб кетмоқчи бўлган ва шу ишни қилган ҳам. Опам шундан бери юзимга ҳам қарамайди. Ундан нега бундай қилаётганини, мен уларга "қанчалик талпинсам, шунчалик итаряпсизлар, айбим нима" деб сўрадим. Опам "борган сари дадангга ўхшаб кетяпсан, сенга қараш менга оғир ботяпти" дедилар. Отам шу ишни қилган бўлса менда нима айб, у шу гуноҳни қилган бўлса, мен қилмадим-ку?!", - деб ҳикоясини йиғлаб айтиб берганди 16 ёшли Самир... Уни онаси ташлаб кетган, бола онасининг қаердалигини ҳам, кимлигини ҳам яхши билади.

Менга шу лавҳадан кейин жуда кўпчилик уларга ёрдам бермоқчилигини айтди. Лекин, ишонинг, уларга ўз ота-онаси керак. 80 фоизи етим эмас, ота-онаси бор, минг афсуски, бор.

Фаолиятимда бундай лавҳа тайёрламаганман ҳеч қачон. Илк ва охиргиси бўлса керак. Чунки бу болаларнинг нигоҳлари, қўлимдан ҳеч нарса келмаслигини ўйлаб эзилиш...осон эмас...

Тўлиқ видеони истасангиз, мана бу ерда кўришингиз мумкин. Ҳеч ким ота-она меҳрига зор бўлмасин, инсонни очлик, йўқчилик жисмонан ўлдирар, меҳрсизлик қалбан ўлдираркан...

@xalqlive


Ўғри камбағал бўлса, ўғрилик адолатданми?!

Айни ҳозирги пайтда бир нарса кўп ўйлантиради. Нега айрим ҳуқуқбузарликлар, коррупция, қоидабузарлик, ўғрилик ҳақида хабар берган одамларни "хоин", "казёл"га чиқариш, қоралаш урф бўлиб боряпти?

Йўл қоидасини буздими, хабар берган одам - сотқин! Коррупцияга қўл урдими , хабар берган одам - хоин, казёл! ҲА, НИМА десанг - ўзи бир камбағал, зўрға кун кечиряпти, битта хатосини тепадагиларга айтиш шартми, хоинлик қилиб, ўзиникини сотиб дейди... Яқинда чек бермаганлик учун хабар берган фуқаролар жарима миқдорининг 20 фоизи билан мукофотланиши борасида қарор чиқди. Ижтимоий тармоқларда "бир-бирини сотганлик учун мукофот беряпсизларми, эртага Ватанни сотганлик учун ҳам мукофот беришади" каби изоҳлар портлай деди... Афсуски, жамиятда ҳали бир-бирини тийиб туриш орқали тартибга солиш маданияти борасида етарли тушунча йўқ. Дейлик, миллиардлаб суммага тенг газ ўғирлаганлар ҳақида хабар берса, ОАВ ҳам ёмон бўлиб қолса керак, чунки бечора ўғри бечоралигидан ўғирлаяпти экан... Оғирланган ресурсларда ҳаққи бор бошқа одамлар-чи, уларнинг ҳаққи ҳақ эмасми? Қоидабузар "бечора" камбағал жарима тўлашга пули йўқ, лекин қоидабузар туфайли йўлда кимдир ўлиб кетса, унинг ҳаёти нечи пуллик? Солиқ тўлашдан қочган "бечора" камбағал туфайли, солиқ тўлаб тўғри ишлаб юрган бечора камбағаллар-чи. Уларнинг ҳаққи кимнинг бўйнида? Ҳали ҳам камбағал ўғирласа, ўғирлик эмас деган қарашлар бор. Бунга биринчи сабаб ҳукумат ва давлатга ишончсизлик жуда чуқурлиги деб биламан. Ҳукумат халқнинг ишончини оқласа, ҳукуматнинг "бир-бирини тийиб туриш" борасида чиқарган қарорларини халқ қўллаб-қувватлайди. Сиздан угина, биздан бугина дегандек, ҳукуматдан халққа ишонч бериш, одамларда эса "камбағал ўғирласа ҳам, бой ўғирласа ҳам бир хил ўғри" бўлишини тезроқ тушуниши керак.

Буларнинг барчаси албатта ИМҲО


@xalqlive


Мана бу ҳайвон ҳақида ўқиб чиқинглар. Ҳийлагар қуоккослар.

@xalqlive


@xalqlive Телеграм канали аввалги эгаларидан сотиб олинди. Тез орада жуда юқори активликда канал фаолият юритишни бошлайди. Кескин танқидларга тайёр туринг, ҳурматли чиновниклар🤟🏿


⚡️Телеграмда @uzaqlbot интеллектуал лойиҳаси ишга тушди. Бунда билимлар ва мантиқни ишга солиб жавобини топувчи саволлардан иборат викториналар ўтказиб борилади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан мукофотланадилар. Лойиҳанинг илк сонида ноутбук берилиши ваъда қилинган.

👉🏻 @uzaqlbot


Бугундан лавҳача

Деярли ҳар куни қизиқ воқеалар гувоҳи бўламан. Бугун яна-да қизиқроғи рўй берди. Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Aкмал Бурхоновдан интервю олиш учун ижодий жамоа агентликка бордик. Ҳали камералар ёқилмаган, журналист ва агентлик раҳбари анча эркин суҳбатлашяпти. Aкмал Бурхонов шундай деди:

- Коррупция билан қамалган маҳкумларнинг олдига, колония, қамоқхоналарга амалдорларни битта-битталаб экскурсияга олиб борамиз. Пастдан бошлаб келамиз, тепагача. Токи муҳитни танасида ҳис қилсин, қанақа тақдир кутаётганини кўрсин.

Жуда қизиқ... Экскурсияга борган амалдорлар қаердан қочиб қолиш мумкинлиги ҳақида аниқ стратегия тузиб қайтмаса бўлди, сабоқ чиқариш ўз йўлига 😁

@xalqlive


Қоидабузарларга, яъни, кўчада ниқоб тақмай юрганларга ИИВ қатъи чоралар кўриши маълум қилинди.

Aйтишларича, бугун катта рейд ўтказилар экан. Ниқобсиз кўчада юрганлар жаримага тортилади. Соғлигингиз ва пулларингизни асранг, ниқоб тақиб чиқинг.

@xalqlive


Хайрли якшанба! Ҳамма соғ-саломатми?

Битта сирни очаман: сизлар ўқиётган кириллда ёзилган постлар аввал лотинда ёзилиб ботда криллга ўгирилади.

Сабаб: аудиториянинг катта қисми кириллда ўқишни хоҳлаган, сўровнома ўтказганман.

Нима ҳақида ўқишни хоҳлайсиз, биламан, @xalqlive'да нима чиқар экан деб кутиб ўтирмайсиз. Aммо исталган мавзуни сўраш ҳуқуқингиз бор.

@xalqlive


​​Нол кўпайган бир тенг нол!

Кеча кечқурун "Ўззаргарсаноат" уюшмасининг телеграм каналида заргарлик соҳасида бўладиган ўзгаришлар ҳақида Президент қарори қабул қилингани ҳақида ахборот эълон қилинди. Президент қарорининг тўлиқ номи ҳам, матни ҳам берилмаган. Қарор lex.uz сайтига ҳам жойланмаган. Матбуот хизматига боғланиб kun.uz мухбири эканлигимни ушбу қарорнинг тўлиқ матнини ёки қўшимча инфо беришларини сўрадим. Матбуот хизмати раҳбари эрталаб мен билан боғланишини айтди.

Ярим соат илгари ўзим боғландим ва кеча чиққан хабар бўйича сўровим натижасига қизиқдим. Матбуот котиби Президент администрацияси ҳеч кимга қарорнинг тўлиқ матнини бермасликни, биринчи бўлиб бугун Ўзбекистон-24 да қарор шарҳи берилишини тайинлабди. Матбуот котибига "Aхборот ҳамма ОAВга тенг тарқатилиши керак эмасми" десам, қарорнинг рақами ҳам йўқ ҳали деди. "Иее, Ўзбекистон-24да чиқса, йўқ рақам пайдо бўлар эканда?!" дедим. Нима дейишни билмади.
Хуллас, қанақа хулоса қилишни ҳам билмайман.

Буларни эшитиб бир дўстим "UzA.uz ва Ўзбекистон-24 ахборот соҳасидаги монополист" деди. Унинг гапидан келиб чиқсак, нолга бирни кўпайтирган билан натижа барибир нол чиқади. "Бир" бу- биринчи ахборот манбаси бўлиш имконияти.

@xalqlive


Ҳокиминглар ҳақида бу каналда қандай пост эълон қилинган бўлса, шахсан ўзимга мурожаат қилинглар. Aгар постларда бўҳтон, туҳмат, ҳақорат белгиларини пайқаган бўлсангиз, судга беринг, марҳамат. Лекин орқадан бу каналга алоқаси бўлмаган одамларга алоқага чиқиб "илтимослар" қилманглар. "Буйруқ эмас" деганингизнинг ҳам ҳидини сезиб турибмиз.

Ҳокимингларга бугун мақтанадиган бўлдинглар, ойлик ҳам ошиб қолса керак, яқинда.

Ҳурмат билан бу каналдан бир тийин ҳам молиявий манфаат кўрмаган админ!

Энди постни улашиб янги йўл хариталари тузинглар.

@xalqlive


Aйтишларича, Олий таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов Наманган Давлат университетига ташрифи чоғида талабаларнинг экологик тоза ва табиий бўлган фито дамламалар ишлаб чиқариш лойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдирган. Вазирдан лойиҳани амалга ошириш учун 1 млрд. сўм маблағ билан қўллаб-қувватлашни, қолган ҳаражатлар университетни ички имкониятлари ҳисобидан қопланиши сўралган.

@xalqlive


Хориждаги меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега менинг гул қизларим, гул кўтариб чиқиши керак

"Бизнинг вазир ўринбосаримиз ҳам катта хатога йўл қўйган. Энг ёмон кўрганим шу, хориждаги меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега менинг гул қизларим, гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўзингизни фарзандингизни қўйиб кўринг. У бўйича алоҳида буйруқ қиламиз. Буни мажбурий меҳнатга тенглаштирамиз. Бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши. Яъни у қизлар хоҳлаб бораётгани йўқ. Совуқда, дарсдан чиқиб, тўгаракка бориш керак бўлган вақт ёки дам олиш вақти адрас кўйлакни кийиб гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади? Бўлмаган нарса у. Таржимон бўлса тушунаман, туризмда ўқиса тушунаман.

Стадионни тўлдириш учун ҳам талаба, фон учун талаба, фестивал бўлса талаба... Ҳамма жой ҳуқуқий қолипга тушиши шарт. Талаба ўқиш керак. Керак бўлса тўйиб ухлаши керак, талабанинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳаққимиз йўқ."

© Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов

Манба: talaba.uz

@xalqlive

20 last posts shown.

283

subscribers
Channel statistics